PAYSHANBA, 2025.06.26, 14:36
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 9 из 10
  • «
  • 1
  • 2
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • »
saodat asri qissalari
→•ZVERI•←Дата: SHANBA, 2013.01.12, 22:07 | Сообщение # 201
Группа: Удаленные





xm
 
ShafiyaДата: SHANBA, 2013.01.12, 23:46 | Сообщение # 202
Группа: Удаленные





Payg'ambarimiz (s,a,v) Sadaqa qilish yaxshi so'z aytish zaiflarga yordam berish ozorni tark qilish xislatlarini zikr qilaturib dedilar:Nafsim qo'lida bo'lgan zotga qasamki kimki manashu xislatlardan birini Allohni xuzuridagi narsa savob umidida qilsa anashu amali qiyomat kuni jannatga kirgunicha qo'lidan tutib turadi.saxix xadis Ibn Xibbon(r,a) rivoyati
 
MuNchoQchaДата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 00:33 | Сообщение # 203
Группа: Удаленные





qoil zurr mavzu borakanu kurmapma dry
 
_MAFIYA_Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 01:14 | Сообщение # 204
Группа: Удаленные





-Ҳазрат Фотиманинг вафоти
Пайғамбар алайҳиссалом
вафотларидан бери энди олти
ой ўтган эди. Ҳазрат Фотима
хасталаниб қолди… Ҳижратнинг
ўн биринчи йили, рамазон
ойининг иккинчи куни,
душанба эди… Шу пайтгача ора-
сира касал бўларди, аммо бу
сафаргиси уларга ўхшамади.
Яхши-ёмон кунларида уни
ёлғиз қолдирмаган хўжайини
яна ёнида эди. – Болаларни
олиб ташқарига чиқсангиз,
яхши бўларди… Паст овозда
айтилган бу жумла ҳазрат
Алининг юрагини тилкалади.
Уни хафа қилмаслик учун ўзини
тушунмаганликка олди.
Болаларини онасига
яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима
уларни бирма-бир қучиб
эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо
қилди. Юраги эзилиб,
болаларини ташқарига
чиқарди. Асмо бинти Умайс
билан Умму Рафиъ киришди. –
Менинг ювинишим учун сув
тайёрми, онажон? – Ҳа. Ҳазрат
Фотима Умму Рафиъни
«онажон» дерди. Чунки бу аёл
унга доим оналик қилиб
келганди. – Менга сув қуйиб
турасизми, онажон? – Албатта,
қизим. Ҳазрат Фотима яхшилаб
ювинди, аёллар ёрдамида энг
яхши либосини кийди. –
Тўшагимни хона ўртасига
солинглар. – Хўп. Аёллар
ишларни бажаришаркан, нима
юз бераётганини англаб, жуда
изтироб чекишарди. – Мени
ётқизинглар. Юзимни қиблага
қаратинг. – Хўп. – Энди мени
ёлғиз қолдиринг! – Аммо… –
Илтимос. – Аммо… – Роббимга
дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !.. Дуо ва илтижога шунчалар
берилиб кетдики, жони қандай
чиқиб кетганини ҳам билмай
қолди. Овоз чиқмай қолганидан
хавотирланиб уйга кирганлар
ҳазрат Фотиманинг вафот
этганини кўришди. Шум хабар
бир зумда бутун Мадинага
тарқалди. Пайғамбар
алайҳиссалом қизи ҳам бу
ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга
кирганди… Бир фарзанди гўдак
чоғида вафот этганди. Ортида
кўзлари ёш хўжайини ва беш
фарзанди қолганди. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг кенжа
қизлари, ҳазрат Алининг
суюмли завжаси ҳазрат Фотима
вафот этганида Ҳасан саккиз,
Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш,
Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда
эди. Ҳазрат Фотиманинг
қабрига боқаркан, ҳазрат
Алининг ёдига аёл вафотидан
бироз олдин айтган гаплари
тушди: – Эй Али, вафотимдан
сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз
ҳам, болаларим ҳам қийналиб
қоласизлар. Аммо уларни ўгай
она қўлида ҳам қолдиргим
келмаяпти. Шу боис опам
Зайнабнинг қизи Умомага
уйланинг. Гулларнинг гули
бирма-бир дунёни тарк
этишганди. Илоҳий тақдир
шундай эди. Зотан,
одамзотнинг қисмати шу эди.
Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу
ҳол… Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб… Ҳазрат
Умму Гулсум… Ва охирида
ҳазрат Фотима… Гулларнинг
гуллари энди боқий дунёда
яшаяжак эди. Ва севганларнинг
кўнгилларида… Улар гулларнинг
гуллари эди. Пайғамбар
алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:15 | Сообщение # 205
Группа: Удаленные





Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу
алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса,
ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои
қадар билан», дедилар». Имрон ибн
Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй, Аллоҳнинг Расули,
Аҳли жаннат ва Аҳли дўзахлар
билинганми?» дейилди. У зот
саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа»,
дедилар. «Унда амал қилувчилар
нима учун амал қиладилар?» дейилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Барчага ўзи учун халқ қилинган
амал муяссардир», дедилар». Убода
ибн Сомит розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир
жамоа турганида: «Аллоҳга ҳеч
нарсани ширк келтирмаслигингиз,
ўғрилик қилмаслигингиз, зино
қилмаслигингиз, болаларингизни
ўлдирмаслигингиз, қўл ва оёқларингиз орасидан тўкилган
бўҳтон келтирмаслигингиз ва маъруф
ишда осий бўлмасликларингиз ҳақида
менга байъат қилинг. Бас, сиздан ким
бунга вафо қилса, унинг ажри
Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб
қўйиб, дунёда уқубатини олган бўлса,
бу унинг учун каффоротдир. Ким
ўшалардан баъзи нарсани қилиб
қўйсаю, сўнгра Аллоҳ уни сатр қилган
бўлса, у Аллоҳга ҳавола. Хоҳласа уни афв қилади, хоҳласа иқобга олади»,
дедилар.
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:17 | Сообщение # 206
Группа: Удаленные





Poklik mukofoti Buyuk zotlardan hikoya
qilib aytadilarki,bir yosh yigit qaysi
majlisga kirsa, o'sha majlis ajib xushbo'y
bo'lar ekan,bu yigitning vujudidan ajib
bir muattar is anqib turar ekan,hamma
bu muattar isning rohatbahshligini aytib yurar ekan, bir kun do'stlaridan biri buni
sababini so'radi: Yigit javob berdi: Bu
muattar hid menga Alloh Taolo
tomonidan berilgan bir lutfdir, Alloh
Taoloning mukofotidir,Bir kun bir ayol
menga tuzoq qo'ydi, hiyla qilib u meni uyiga chaqirdi, so'ngra meni nafsiga
da'vat etdi, ko'p iltijolar qildim
qo'yvorishini so'rab, Allohdan
qo'rqishim aytib yolvordim, ammo ayol
qabul qilmagach hojatga chiqmoqni
istab izn so'radim, va najosatlarni butun tanamga surib chiqdim, bu najosat
hididan ayol meni uyidan haydab
chiqarib jinni deya haqoratladi, Men
gunohdan qutuldim Shu kun uyimga
qaytgach mendan mana shu muattar is
kela boshladi, Bu menga Alloh Taoloning bir Lutfidir!!!Alhamdulilloh!!!
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:17 | Сообщение # 207
Группа: Удаленные





Koyish va so'kish haqida xadis Abdulloh
ibn Abbos (r.a.) aytdilar:
"Payg'ambarimiz (s.a.v.) vaqtlarida ikki
kishi so'kishdi. Ularning bittasi so'kdi va
ikkinchisi jim turdi. Shu vaqtda
Rasululloh (s.a.v.) o'tirgan edilar, ikkinchisi ham uni so'ka boshladi.
Shunda Rasululloh (s.a.v.) birdan
o'rinlaridan turib ketdilar. Sahobiylar:
"Yo Rasu-lalloh, nima uchun turib
ketdingiz?" - deb so'rashganda,
Rasululloh (s.a.v.): "Farishtalar turgani uchun men ham turdim. Bu kishi jim
turgan vaqtda farishtalar avvalgi
so'kayotgan kishiga raddi badal qilib
turgan edi. Bu ham so'ka boshlagani
uchun o'sha farishtalar o'rinlaridan turib
ketdilar", dedilar".
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:19 | Сообщение # 208
Группа: Удаленные





Jannatga do'stingiz bilan birgalikda
kiringlar Adabiyot - Ibratli hikoyatlar
Hazrati Anas (RA) dan rivoyat qilinadi:
Rasululloh (SAV) bilan birga (o'rgan)
edik. Bir payt u zot tishlari biroz
ko'rinadigan darajada kulimsiradilar. Sababini so'raganimizda shunday
marhamat qildilar: — Ummatimdan ikki
kishi Alloh huzuriga boradilar. Ulardan
biri: — Ey Rabbim, mening bu insonda
haqqim bor, haqqimni undan olib ber,
— deydi. Alloh taolo ham haligi insonga "Buning haqqini ber", — deb buyuradi.
U odam: — Ey Rabbim menda savob
deb atashga arzirli hech bir narsa
qolmadi,— deydi. Janobi Haq — Qara,
bu insonning savobi qolmabdi, nima
deysan, — deb so'raydi. Haqqini talab qilayotgan inson javob beradi: — U
holda mening gunohlarimdan olsin.
Suyukli Payg'ambarimiz shu gaplarni
aytarkan, ko'zlari yoshlandi va "U
shunday buyuk bir kundirki, bu kunda
insonlar gunohlari olinishinin istab qoladilar" ,— dedilar. Shunda Alloh
taolo haq egasiga buyurdi: — Boshingni
ko'tar va jannatga boq! U odam: — Ey
Yaratgan Egam, inju bilan ishlangan,
kumush va oltindan barpo qilingan
ko'shklarni ko'ryapman. Bular qaysi payg'ambar, qaysi siddiq yoki bo'lmasa
qaysi shahidlarga atalgan,— deydi
havas bilan. Alloh subhanahu va taolo
javob beradi: — Bular menga haqqini
berganlarga atalgan. U odam: —
Bularning haqqinin kim to'lay oladi?— deb so'raydi. Alloh taolo aytadi: — Agar
istasang, bularning sohibi sen bo'la
olasan. Haqqini talab qilayotgan inson
so'raydi: — Qanday qilib, ey Allohim? —
Haqqingni bu odamga bag'ishlash orqali,
— deb javob beradi Janobi Haq. Haq egasi: — U holda bu insonni kechirdim,
— deb ayutadi. Alloh Haq Subhanahu va
taolo ham: — Do'stingni olib birgalikda
jannatga kiringlar,— deydi. So'ngra
Janobi Payg'ambarimiz (SAV) dedilar: —
Allohdan qo'rqingiz va Sizlar ham bir- biringizni orangizni isloh qilinglar.
Ko'rmaysizlarmi, Alloh taoloning O'zi
mo'minlar orasini isloh qilyapti.
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:20 | Сообщение # 209
Группа: Удаленные





Pok vijdonli qiz Xalifalaridan Umar r.a.
bir kechasi ko‘chalarni aylanib yurardi.
Bir uyning yonidan o‘tarkan, bir
xotinning hovlida qizi bilan janjallashib
so‘zlagan tovushini eshitdi va uy eshigi
yonida turib ularning so‘zlariga quloq soldi. Xotin qiziga achchiqlanib: — Nega
men bilan olishasan? Ertaga sotiladigan
sutimizga bir oz suv qo‘sh,— dedi. Qiz
qabul qilmay: — Axir xalifa Umar
hamma sutchilarga sutga suv qo‘shib
sotmaslik haqida buyruq berganini unutdingizmi? — Nega buncha
bijirlaysan? Suv qo‘sh dedimmi,
qo‘shaver, bizning suv qo‘shganimizni
Umar qaerdan biladi?—deb onasi qiziga
achchig‘lanib so‘zladi. Qizi: — Onajon,
axir xalifa sutga suv qo‘shganimizni ko‘rmasa, Alloh ko‘rib turibdi-ku, hech
bo‘lmasa vijdonimiz amriga itoat
qilaylik, vijdonsizlik qilmaylik,— dedi
qizi va onasining buyrug‘ini rad qilib
turaverdi. Sutchi xotin qizining
so‘zlariga xalifa juda ham zavqlandi, shu nomusli, vijdonli qizni o‘ziga kelin qilib
olmoqchi bo‘ldi. Saroyiga qaytgach, bir
necha kundan keyin o‘sha qizni o‘g‘liga
nikoh qilib olib berdi, vijdonli kelinga
ega bo‘ldi.
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:23 | Сообщение # 210
Группа: Удаленные





Абу Заррга Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам бундай деган
эканлар: «Маккада эканлиғимда
уйимнинг шипи очилиб, Жаброил
алайҳиссалом тушдилар. Кўкрагимни
ёриб, ичини зам-зам суви бирлан ювдилар, кейин иймону ҳикмат тўла
тилла жом келтирдилар-да, уни
кўкрагимга қўйдилар, сўнг
кўкрагимни ёпдилар. Шундан кейин
Жаброил алайҳиссалом қўлимдан
ушлаб мени энг яқин биринчи осмонга олиб чиқдилар. Биринчи
осмонга чиққанимда Жаброил
алайҳиссалом осмонбонга: «Эшикни
очғил!» — деб айтдилар. У: «Ким
бу?»— деди. «Жаброилман»,—
дедилар, Осмонбон: «Сен билан бирга бирон киши борми?» — деди. «Ҳа, мен
билан Муҳаммад алайҳиссалом бор»,
— дедилар
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:24 | Сообщение # 211
Группа: Удаленные





Ибн Аббос: «Жумъага азон
айтилгандан сўнг олди-сотди қилиш
манъ (ҳаром) қилинғайдир»,—
дейдилар. Ато эрса: «(Умуман) ҳар
қандай тирикчилик билан
шуғулланмак манъ (ҳаром) қилинғайдир»,— дейдилар. Зуҳрий
разияллоҳу анҳу: «Жумъа куни
муаззин азон айтса, мусофир бўлсанг
ҳам жумъага бормоғинг лозим»,—
дейдилар. Абойа ибн Рифоъа
разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Жумъага кетаётган эрдим. йўлда Абу
Абс менга дуч келиб: «Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
«Кимнинг оёғи Аллоҳ йўлида юриб
чанг бўлғайдир, Аллоҳ таоло уни
дўзах ўтида куйдирмағайдир» деб айтганларини эшитдим»,— деди».
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:25 | Сообщение # 212
Группа: Удаленные





Ал-Аъраж бу хусусда бундай
дейдилар: «Абу Ҳурайра ҳадисни кўп
айтади»,— дейишади, «Агар
Аллоҳнинг Китоби (Қуръон) да икки
оят бўлмаганда эрди, битта ҳам ҳадис
айтмас эрдим»,—деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг «Биз нозил
қилган йўл-йўриқлар ва ҳидоятни
яширганлар»... деган жойидан то «ар-
раҳим» деган сўзигача ўқигандилар
(мазкур оятда илмни беркитган
одамларни Аллоҳ таоло мазаммат қилғайдир — қоралағайдир).
Муҳожир биродарларимиз
бозорларда бор-барака қилиш билан
оюра эди, ансорий биродарларимиз
эса, ўз хўжаликларидаги ишлар
билан банд эди. Абу Ҳурайра эса (мол- дунё тўплашдан юз кечиб), Жаноб
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ортларидан қолмас эди.
Қорнини бир тўйғазиб олиб, улар
(муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир
бўлмаган жойларда Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган
нарсаларни (ҳадисларни) Абу
Ҳурайра ёдлар эди». Абу Ҳурайра
бундай деганлар: «Мен Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё
Расулуллоҳ, мен сиздан кўп ҳадис тингларману, аммо унутиб кўюрман»,
— дедим. Жаноб Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам
муборак қўллари билан (сув
ҳовучлагандек) Аллоҳнинг файзу
баракотидан (чопонимга) ҳовучлаб солдилар, кейин: «Бағрингга
босғил!»— дедилар. Мен бағримга
босдим, шундан кейин ҳеч нарсани
(ҳадисни) эсимдан чиқармайдиган
бўлдим».
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:26 | Сообщение # 213
Группа: Удаленные





Ибн Аббосдан: «Расулуллоҳнинг
жуфти ҳалоллари бўлмиш холам
Маймунанинг уйларида ётиб қолдим.
Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ю
салламкинг ҳам холамникида
бўладиган кечалари экан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз
билан хуфтонни ўқиб бўлгач,
уйларига кириб, тўрт ракъат намоз
ўқидилар, кейин уйқута ётдилар,
кейин туриб: «Бола ухлаб қолдими?»
—дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтдилар. Кейин намоз ўқишга
турдилар, мен чап ёнларига келиб
турдим. Мени ўнг томонларига
ўтказиб қўйдилар. Аввал 5 ракъат,
кейин 2 ракъат намоз ўқидилар,
кейин мизғидилар, ҳатто мен пишиллаганларини эшитдим. Кейин
туриб намозга чиқиб кетдилар».
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:27 | Сообщение # 214
Группа: Удаленные





Асмо (Абу Бакр қизи) бундай
деганлар: «Оиша синглимникига
бордим. Намоз ўқиётган экан.
Одамларга нима бўлди, десам, осмонга
ишора қилди (одамлар «Кун тутилди»
деб қўрқувдан намоз ўқишаётган экан). «Бу (қиёмат) белгисими?» —
дедим. «Ҳа»,— деб бошини
қимирлатиб қўйди. Мен ҳам кўзим
тиниб кетгунча намоз ўқидим, сўнг
(ўзимга келишим учун) бошимга сув
қуя бошладим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хамду
сано айтиб дедилар: «Бирорта
кўрмаган нарсам қолмади, илло мана
шу тик турган жойимда ҳамма
нарсани, ҳатто жаннат ва дўзахни ҳам
кўрдим. Менга: «Сизлар қабрларингизда Дажжол фитнасидек
ёки шунга ўхшаш бир синовдан
ўтгайсизлар»,— деган ваҳий келди.
Синов вақтида: «Бу кишини
танийсанми?» — деб сўралади. Сўроқ
қилинаётган одам чин иймонли бўлса, «Бу киши Муҳаммад алайҳиссалом
саллаллоҳу алайҳи ва саллам, бизга
Аллоҳнйнг ҳидоятини олиб
келгандир, мўъжизалар кўрсатгандир,
биз қабул қилгандирмиз»,— дейди ва
яна уч марта «Муҳаммад алайҳиссаломдир»,— деб қайтаради.
«Қилган яхшиликларингнинг
роҳатини кўриб ухлайверғил, биз чин
иймонли эканингни билган эрдик»,—
дейилади. Аммр сўроқ бергувчи
мунофиқ бўлса, «Билмайман, одамлардан нимадир эшитувдим,
шуни айтдим-да (яъни, бу киши
пайғамбар, деб аниқ айта олмайдир)».
— дейди».
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:28 | Сообщение # 215
Группа: Удаленные





Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтганлар: «Илмга
эътиборсизлик, нодонлик,
арақхўрлик ва зинокорликнинг
оммавий тус олмоги қиёмат
аломатларидандир». Ҳазрат Анас разияллоҳу анҳу (охирги саҳоба):
«Мен сизларга бир ҳадис айтиб берай.
Мендан кейин буни сизга ҳеч ким
айтиб бермайдир. Расулуллоҳ
қуйидагилар қиёмат аломатларидир,
деганлар», — дедилар: илмнинг сусаймоғи; жаҳолатнинг кучаймоғи;
зинонинг авж олмоғи; хотинларнинг
кўпаймоғи; эркакларнинг озаймоғи.
Ҳатто 50 нафар хотинга 1 нафар
эркакнинг бошчилик (эрлик)
қилмоғи».
 
→•ZVERI•←Дата: YAKSHANBA, 2013.01.13, 21:29 | Сообщение # 216
Группа: Удаленные





assalamu aleykum vr vb
 
_MAFIYA_Дата: DUSHANBA, 2013.01.14, 00:30 | Сообщение # 217
Группа: Удаленные





Dunyo o'tmoqdadir shamoldek
yelib,Allohgamas bandasiga
boryapmiz yoqib,Savobdan voz
kechib,gunohga botib,Yolg'onchi
dunyoga aldanib qoldik.Yaxshilik
qilganda minnat qilamiz,Yomonlik
qilganda tabassum bisyor.Dunyo
ishlari uchun vaqt topamiz-
u,namozga kelganda charchab
qolamiz.Ammo shunda
hamki,Alloh mehribon,ne bo'lsa
ham unga sajda qilamiz,Boshga
ish tushganda ko'zga yosh
olib,Faqat Yaratgandan umid
qilamiz.
 
Fast-ForWarDДата: DUSHANBA, 2013.01.14, 14:35 | Сообщение # 218
Группа: Удаленные





yahwi
 
→•ZVERI•←Дата: DUSHANBA, 2013.01.14, 23:54 | Сообщение # 219
Группа: Удаленные





NOUMID - SHAYTON! Olim edi, bir kun ul
Iblis bo‘ldi, Niyati odamni qilmoq
beimon. Ammo odamlarga berildi
imkon, "Noumid" degan nom shaytonga
qoldi. Inson degan so‘zga qofiya - isyon,
Va lekin oz bo‘lsin, ba’zida "imon". Birgina kalima oxirgi zamon... "Noumid"
degan nom shaytonga qoldi. Odamlar
tinmasdan haddan oshdilar, Imondan
chiqdilar, har yon qochdilar, Hattoki,
osmonga toshlar otdilar, Va lekin...
"Noumid" degan nom shaytonga qoldi. Har kim turli tomon nigohin tikkan,
Umidli ko‘zlarda "Alloh - bir" degan
Kalima yangrasa kifoya ekan... "Noumid"
degan nom shaytonga qoldi. Ba’zan
qalbimizga tushar tugyonlar, Ba’zan
qarshi olsak og‘ir to‘fonlar, Haqni topib kelgan Abu Sufyonlar... "Noumid" degan
nom shaytonga qoldi. Ko‘pchilik
bilmaydi iymon lazzatin Umidga ishonib
yashamoq baxtin, Asli bu eng aziz, eng
yaxshi sokin, "Noumid" degan nom
shaytonga qoldi. Eng so‘nggi manzilni tavba bilaylik, Allohdan so‘raylik, Unga
yig‘laylik. So‘ngga lahzada ham umid
qilaylik,
 
_MAFIYA_Дата: SESHANBA, 2013.01.15, 00:10 | Сообщение # 220
Группа: Удаленные





Yaxwi
 
→•ZVERI•←Дата: MUBORAK JUMA, 2013.02.01, 03:26 | Сообщение # 221
Группа: Удаленные





Odam ato yaratilgan kun, JANNAT
ichra kiritilgan kun. Xam zaminga
tushirilgan kun, "JUMA AYYOM"
muborkak bölsin. Olam töla yaralgan
shu on, Hayot shun kun tugar
begumon, Qiyomat kun bölguvchi zamon, "JUMA AYYOM" MUBORAK
BÖLSIN. Miskin uchun erur Hajji tom,
Bor duo uchun ijobat maqom. Kunlar
ichra sayyidul ayyom, "JUMA AYYOM"
MUBORAK BÖLSIN.
 
0909Дата: PAYSHANBA, 2013.05.23, 19:41 | Сообщение # 222
Группа: Удаленные





Raxmat ijodlaringa omad up
 
_MAFIYA_Дата: SHANBA, 2013.05.25, 11:48 | Сообщение # 223
Группа: Удаленные





Taqdir yozig’idan qochib

bo’lmaydi, Nelar nasib etar

bilsaydik koshki. Sirlar g’origa

o’xshar chiqish imkonsiz- Barini

vaqtida anglasak koshki…. Bir

ishni boshlaymiz niyatlar ila-

Ba’zisi bitmayin qoladi yo’lda.

Yana birin boshlaymiz imkon

borida- Ulgurmoq istaymiz bari-

bariga! Mana shunda bilinadi kim

do’st-kim dushman: Biri ko’mak

berar doim kelsa qo’lidan. Yana

biri chiroyli bahona qilib- Ichida

aytib ketar: "senga shu ham

kam”! Lekin odam tilagi sof bo’lsa

doim, Chiqish uchun albatta bir

yo’l topilar. Chiqqach bu yo’l

tugaydi, boshqasi kelib- Faqat

undagi ozor, chandig’i qolar.

Shuning uchun niyatni doim sof

tutib, Bu dunyoda yomon o’ymas,

yaxshisi qolar Axir aksi bo’lganda

o’ylaylik do’stlar- Hamma yoq

nadomatu, nafratga to’lar. Bir

kuni o’zingizchun yangi kun

boshlab, Ertalab shukrona deb

kulib uyg’oning. Ish-u, o’qish,

yumushlarchun vaqtdan

yutqazmay, O’z manziliz tomonga

tezroq shoshiling! Baraka kelar

asli toza niyatdan, Sof tilak,

shukrona, beg’araz dildan.

Shuningchun nasiba, hayotda

yashab, Ayamaylik shirin so’z-

kulguni bir-birimizdan! Yo’limizda

uchrab turar ko’rolmaslar ham,

G’iybatchi, nobakor,

sovuqqadamlar. Bariga tabassum

qilib o’ting siz, Past ketmang

tenglashib, siz- U maskusiz!!! Bor

bo’lsin yo’llarda uchrab chin

do’stlar, Yelkadosh, beg’araz,

ochiq ko’ngillar. Mana shularning

qadrini bilaylik bizlar, Toki dunyo

bor ekan- yashasin DO’STLAR!

Mana shunday do’stlarni atrofda

jamlab, Ota-ona, oilamiz qadrin

anglaylik. Bir bora yashaymizku

biz bu dunyoda, Hammaga

yaxshilikni doim ravo ko’raylik.

Miyamizni o’tkinchi g’iybat

so’zlarmas, Ilmu-fan, yaxshi

amalla band etaylik! Toki keraksiz

tashvishlar, o’yu-xayollar Miyaga

yuk bo’lmayin, olsin oromlar!

Xotirjamlik, tinchlikda yashaylik

do’stlar, Har bir ko’ngil shodon

otsin xandonlar! Zamon tinch,

bizlar tinch behisob shukur- Har

birimiz: men va siz ham sog’

bo’ling DO’STLAR!!!
 
batya9913Дата: SESHANBA, 2013.05.28, 02:59 | Сообщение # 224
Группа: Удаленные





O'zga yurtda o'z dinimni
tanidim
Muhammad samalyotga chiqdi.
Stulini to'g'rilab "omonlik"
kamarini taqdi.. U kuchli,
baquvvat, robbisidan uzoq
bo'lgan yigit edi.. Samalyot
uchdi.. Muhammad Amerika
qo'shma shtatlarida
o'tkazadigan safari rejalarini
tuzishni
boshladi.. Tungi klublar,
raqqosalar-u turli tuman
"ichimlik"lar bilan mazza qilib
dam oladi.. Xar xil qizlar bilan
tanishadi, ular bilan ajoyib vaqt
o'tkazadi.. Samalyotda uchish
vaqtini shunday o'ylar-u vaqtini
qanday o'tqazish haqidagi
rejalarni tartiblash bilan o'tdi..
Xayolidan bir lahzaga bo'lsa
ham unga shu kuch- quvvatni
bergan
xar lahzada olib qo'yishi
mumkin
ekanligi o'tmas edi.. Amerikaga
yetib bordi, bir uy ijaraga olib
narsalarini qo'ydi.. Kechalari
bamdodgacha bedorliklar,
shomgacha uyqular boshlandi..
Azon ovozi necha martalab
qulog'iga kirardi yon- atrofdago
ozginagina musulmonlarni
namozga chaqirardi.. Lekin u bu
chaqiruv musulmon bo'lgani
uchungina unga qarashli
ekanligi
haqida o'ylab ham ko'rmasdi..
Ko'p pullarini turli ichimliklarga
sarfladi.. Yon-atrofida nimalar
bo'layotganini idrok qila
olmaydigan darajada mast
bo'lib
yurdi.. Muhammad O'zi haqida
hikoya qilib aytadi.: O'sha kun
kelguncha hayotim shu tarzda
o'tib turdi. O'sha kech chiroyli
qizlar bilan to'lib toshgan
klublardan biriga kirdim,
navbatdagi qadahni olib icha
boshladim.. Alloh Ta'alo aroqni
harom qilganini bilardim.. Lekin
shahvatim hamma narsani
esimdan chiqazgandi.. Uzoqdan
bir maftunkor qiz menga qaradi
va sekin yonimga keldi..
Qarashlarida sevgi va
muhabbat bor edi.. Yonimga
kelib
menga
yanayam yaqinlashdi va
jasadini
quchog'imga tashladi.. To'g'ri
Allohga ko'p osiylik qilganman..
lekin o'sha vaqtda hissiyotlarim
doimgidan boshqacha edi.. Uni
yuz tuzilishi arab ekanligini
aytib
turardi.. Birdan arab tilini buzib:
"Sen arabmisan?" - dedi. - Ha..
Men
ham, lekin shu yerda tug'ilib
o'sganman, menda
Amerika pasporti bor.. Isming
nima?
- Muhammad..
- Bu ismni yomon ko'raman. -
Nega? - Chunki men
nasroniyman..
Qaltirab ketdim.. Uni islomga
da'vat qilish haqidagi o'y
hayolimdan o'tdi.. Lekin bunday
o'y qalbimni qoplab olgan
shahvatlar oldda ta'sir o'tkza
olmasdi.. Jilmayib mavzuni
o'zgartirdim.
- Raqsga tushishni yaxshi
ko'rasanmi?
- Ha.. Birga uzooq vaqt raqsga
tushdik.. Undan menikiga
borishini ko'p
martalab so'radim, lekin u rad
etdi.. O'sha kecha bir o'zim uyga
qaytdim.. Ko'z o'ngimdan uni
surati
ketmasdi.. Qalbim Allohdan
yiroqligi uchun juda ham
zaiflashib ketdi..
Ikkinchi.. Uchinchi tunlar ham
shunday o'tardi. Qalbda unga
bo'lgan sevgi va ehtiroslar oshib
borardi..
Oxiri fojea yuz berdi.. Bir kun
unga: - "menikida qolishingni
hohlayman" - dedim..
- Meni roziman!. Faqat mana
buni
taqishliging sharti bilan!.. Deb
cho'ntagidan o'rtasida
kichkinagina xoch osilgan zanjir
chiqazdi..
Ga'lati hislar meni qamrab oldi..
To'g'ri Allohdan uzoqman..
To'g'ri namoz o'qimayman..
Lekin
men MUSULMONman-ku..
Baribir
unga bo'lgan sevgi hamma
narsadan ustun edi..
Jilmayib undan zanjirni olib
bo'ynimga taqdim.. Aybdordek..
Asirdek. ajablanib "vaav senga
judayam
yarashdi" dedi. - Bu mendan
senga hadiya,
bundan keyin men bilan uni
taqmasdan uchrashmaysan.. Deb
shart qo'ydi.. U bilan tunlar
lazzatli
go'zal
o'tardi.. Shayton menga uni
ziynatlab ko'rsatardi..
Bir kuni men bilan bo'lishdan
bosh tortdi.. Men unga judayam
muhtoj ahvolda edim.. Pul bilan
anu
ko'ndirishga harakat qildim..
- Yo'q!! To'g'risini aytsam masihiy
bo'lshingni hohlayman,
dedi.
Ey Alloh!! Ey Alloh!! Bu nimasi
endi?!! Qalbimdan hayajon va
hayratga to'lib:
- Bo'lishi mumkin emas!! dedim..
-
Meniyam bundan keyin sen
bilan yurishim bo'lishi mumkin
emas!! dedi..
Shayton ustimdan kulishni
boshladi.
"Roziman" degin senga
zarar qilmaydi, "Islomdan
chiqdim" senga hech qanday
zarari tegmaydi va mana bu qiz
seni rohatlantiradi.. Deb vasvasa
qilardi.. Ertasi kuni u yana keldi.
Yanayam ochilib yanada chiroyli
bo'lib ketgan edi.. Menga
yaqinlashdi yuzini yuzimga
yaqin
qilib:
- Bag'ritosh, sevgini his
etmayapsanmi?! Bu so'zlar meni
jozibaladi hattoki yiqilib ketay
dedim..
- Ha! Bo'lmasa nima meni senga
yopishib olishimga sabab bo'ldi?!
- Unda, nasroniy bo'lishlikdan
seni
nima to'syapti? Agar
nasroniy bo'lsang senga
turmushga ham chiqaman!
Mana shu yerda... O'zimni
yo'qotib qo'ydim.. Musulmon
ekanligimni unutdim.. Ismim
Muhammad ekanligini ham
unutdim.. Payg'ambarimiz
Sollallohu alayhi va sallam
ismlari... Boshlang'ich
maktabdaligimda bamdod
namoziga uyg'otuvchi otamni
unutdim.. Yarim tunda uyga kirib
kelganimda doimo menga
hidoyat so'rab duo qiladigan
onamni ham unutdim.. O'zligimni
ham unutdim.. Sevgi va havoi
nafsning quliga aylandim.. U
bilan
birga bordim.. Sochimni oldirib
nasroniy bo'ldim.. Hayotimda
birinchi marta cherkovga kirdim..
Hech qanday hissiyotlarsiz
yig'lardim.. Cherkov eshiklaridan
kirarkanman ko'z yoshlarim
yuzimni yuvardi..
Allooh!! Shu uzun hayotdan
keyin
kofir bo'lamanmi?! Jazoim nima
bo'ladi?? Do'zah!! Allohdan
qo'rquvim qani?? Hayoim qani??
Dinimga muhabbatim izzatim
qayerga ketdi?? Hamma
hammasi
o'ldi.. Undan keyin ijaraga olgan
uyimga jinnidek qaytdim.. Kal
boshimni silab o'zimga o'zim:
- Nima qilib qo'yding
Muhammad?? Muhammadning
dinini tark etdingmi? derdim..
Eshikni yopib olib ko'p yig'ladim..
Shayton kelib yana ustimdan
kulardi.. "Orqaga yo'l yo'q!! Endi
sen kofir bo'lding!! Kofir bo'lib
o'lasan!! Do'zahga kirasan!!
derdi.. Buvamni namozga azon
aytishlarini esladim.. Doimo
xonamda turadigan Qur'on
kitobimni esladim.. Ohh.. Doimo
menga: "Muhammad yomon
xotimadan ehtiyot bo'l!!" deb
nasihat qilguvchi do'stimni
esladim..
- Yo'q ey robbim, yo'q ey
robbim!! deya baqira boshladim..
Yo'q hozir jonimni olma!!
Islomga qaytaman!! Qur'onga
qaytaman!! Namozga
qaytaman!!
Hammomga kirib o'sha zanjir va
xochni xojatxonaga tashladim..
G'usl qilib tozalandim.. O'zimni
hamma gunohlarimdan xalos
bo'lgandek yeengil his etdim..
Ko'z yoshlarim tinmay "Ashhad
alla ilaha illalloh va ashhadu
anna
Muhammadan rosululloh"
dedim..
Allooh qandayam go'zal so'zlar..
Hamma baxt va xursandchiliklar
kaliti.. Ey robbim men senga
qaytyapman!! Men namozga
qaytyapman!! Ota-ona rizoligiga
qaytyapman!! Men silatur
rahimga qaytyapman!! Ramazon
ro'zasiga qaytyapman!! Men seni
rozi qilguvchi hamma narsalarga
qaytyapman robbim!!
Vatanimga olib boruvchi birinchi
samalyotni minib yurtimga
qaytdim. Aeroportga tushganda
eng birinchi eshitganim azon
ovozi edi.. O'z irodamsiz ko'z
yoshlarim oqdi.. Robbim meni
kechirarmikin??
Uyga kelishim bilan onamni
quchoqlariga o'zimni otib
yig'ladim.. - Onajon endi
robbimga osiy
bo'lmayman!! Sizni xafa
qilmayman!! Sizdan uzoqqa
ketmayman!!
Meni bag'rilariga bosib:
- Bolajonim Robbin bilan
munosabatingni to'g'rila!! U
albatta kechiradi chunki u rahmli
va mehribon zotdir!! dedilar..
Kunlar o'tdi.. Muhammadning
holi
baxtdan baxtga
xursandchilikdan xursandchilikka
almashib
borardi.. O'sha safarini xar
eslaganida ko'z yoshlari
ko'zlaridan qurimasdi.. Onasi
tunning har qanday vaqtida
uning xonasiga yaqinlashsa yig'i
va ingrash. Ertalablari esa Qur'on
tilovati va istig'for ovozlarini
eshitardi..
Bir kun keldi.. Bamdod namoziga
uyg'otish uchun onasi xonasiga
kirdi.. Eshikni ochganida burniga
qandaydir ajoyib shirin bir hid
keldi.. Bunday go'zal hidni oldin
hech hidlamagandi..
Muhammadni yotog'ga
yaqinlashib qo'li bilan silab
ko'rdi. U joyida yo'q edi. Zaif
ko'zlari bilan qarasa joynamoz
ustida sajdada ekan.. O'tirib kuta
boshladi. Uzooq kutdi. Sekin
yaqinlashib chaqirdi..
- Muhammad, bolam! deb
sekingina turtgan edi
Muhammad
bir tomoniga yiqildi..
Onaizor hayratllandib uy ahlini
chaqira boshladi..
- Bolalar hoy uy ahllari qaranglar
ukangiz Muhammadga.. Unga
yaqinlashib qimirlatib ko'rishdi..
Allooh
- Onajon Muhammad o'ldi..
Joynamoz ustida, sajda qilgan
holda o'ldi..
Ona shunda eshikni ochganida
burniga kelgan go'zal hid
Muhamadning pok ruhini hidi
ekanligini his etdi..
Manba: www.JPG.uz -Saytdan
olindi.
 
batya9913Дата: SESHANBA, 2013.05.28, 03:02 | Сообщение # 225
Группа: Удаленные





uqib kuzimga yosh keldi
Subxanallox bizni musulmon qilib yaratding shu xolimizda jonimizni ol Alloxim. Amin
 
  • Страница 9 из 10
  • «
  • 1
  • 2
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • »
Поиск:

2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz