MUBORAK JUMA, 2025.06.27, 01:37
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 4
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • »
Модератор форума: AnDiJoNLiK_BeZoRi  
Дил битиклари.
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:12 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Азизлар, қуйида ҳукмингизга ҳавола этилаётганларим ўз ижодим маҳсули ҳисобланади. Мен профессоналлликка даъво қилмайман. Аммо ўқиб ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берасиз деган умиддаман.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:41 | Сообщение # 2
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ёлғиз аёл.

У тундан қўрқадур. Туни қародур,
Кунлари нурсизу, хуб бемаънодур,
Умиди – армондир, қалби яродур,
Ёрдан жудо бўлган ёлғиз жувонни.

Дийдор қумсар, ёрин фироғи қийнар,
Ҳам жигар порасин сўроғи қийнар,
Сўнгсиз ҳаёлларнинг адоғи қийнар,
Ёрсиз танҳо бўлган ёлғиз жувонни.

Ёддан чиқмас ҳамон ул бахтли кезлар,
Пароканда қалбни тилкалар ҳислар,
Бедор тун қийнагай, беаёв эзар,
Ўйлаб адо бўлган ёлғиз жувонни.

Ҳар касу-нокаснинг қўлидир бигиз,
Ҳамроҳи эркакми – ўйнашдир шаксиз.
Дерлар хиёнаткор, беномус, беҳис,
Қалби само бўлган ёлғиз жувонни.

Овунчоғи бола, рўзғор - ташвиши,
Гуё йўқдир ўзга ҳеч қизиқиши,
Наҳот мумкин эмас бот севилиши?
Ишқи руё бўлган ёлғиз жувонни.

Эй тақдир, яна қай синовларинг бор?
Бу айбсиз бандангга азоб на даркор?
Меҳру-муҳаббатга ҳамроҳ қил такрор,
Ёрга фидо бўлган ёлғиз жувонни.

Балқсин кўзда қувонч,юзда оройиш,
Қалқон бер, илонлар санчолмасин ниш,
Ўтсин куни бахтли, туни осойиш,
Кўнгли дарё бўлган ёлғиз жувонни.

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:44 | Сообщение # 3
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Наҳот армон – муҳаббат!

Нечун кўнглим бугун жуда бетоқат?!
Умидим армонга айландими ё?
Қани мен кутган ишқ, вафо, садоқат?!
Ёр аҳди ёлғонга айландими ё?

Дилда уйғонган ишқ бедордир ҳамон,
Кўзлар жамолига ташна, нигорон,
Лек ул дилафгордин хабар йўқ бирон,
Ёр васли гумонга айландими ё?

У менинг тенгсизим, боримдир шаксиз,
Кўнглимни забт этган ёримдир шаксиз,
Лек мен унга кимман? Билмайман афсус!
Ёр-золим, ёмонга айландими ё?

Бир бор оразини кўргузса эди,
Ҳажр деворини хўб бузса эди,
Ишқ шаробин ичсам, у сузса эди,
Ё висол ҳижронга айландими ё?
Ул лаъл дудоғидин бўса олсайдим,
Нозик белин қучиб, дилим ёрсайдим,
У Ишқдин куйласа қулоқ солсайдим,
Бу бари армонга айландими ё?

Кўнгиллар мойилми,диллар муштарак?
Суйган мену менга ул Дилдор керак!
Аммо кўнгил нотинч, безовта юрак,
Қалбим қабристонга айландими ё?

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:48 | Сообщение # 4
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Лабларим исминг пичирлар!

Вақт-олий ҳакамдир,ҳаёт ўткинчи,
Кўнгилда яширин қолар не сирлар?!
Лек ҳаётга чорлар яшаш севинчи,
Дилда ишқ...Лабларим исминг пичирлар!

Ҳижрон азоблайди, дил йиғлар унсиз,
Ҳаловат йўқ сира,сенингсиз,сенсиз,
Айтгил бахтлимисан,менингсиз,менсиз,
Васл армон...Лабларим исминг пичирлар!

Ҳаёлдан кетмассан, бир лаҳза, бир он!
Кўз олдимда чеҳранг бўлур намоён.
Сенга зор кўнгилда севгинг ҳукмрон,
Соғиндим... Лабларим исминг пичирлар!

Чорлаганда чиқсанг истиқболимга,
Буткул шерик бўлсанг бахт-иқболимга,
Жавобинг борму айт,бу саволимга,
Кутяпман...Лабларим исминг пичирлар!

Қанча фурсат ўтар - сокин, бесамар,
Сен жимсан! Ҳануз йўқ сендан бир хабар,
Тунларим юлдузсиз, куним беқамар!
Бормисан...Лабларим исминг пичирлар!

Бу умрим ўлчовли, ишқда йўқ меъёр,
Ўлсамда мен сени унутмам зинҳор,
Бу ва у дунёда бўлсамда абгор,
Барибир лабларим исминг пичирлар!

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:51 | Сообщение # 5
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Дил айвони кимга кенгдир,кимга тор!
Кимда хавас бору, кимда пок ишқ бор!
Кимдир ишқинг хўрлаб, қилур хору-зор!
Кимдир севиб туриб,қиладур инкор!
Бу не сиринг Дунё?!Бе не синоат?!
Севганимга Дил бер, менга қаноат!

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:53 | Сообщение # 6
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





МУҲАББАТ-ОЛЛОҲ ИНЪОМИ!

Муҳаббат – аслида энг олий туйғу.
Фақат икки кўнгил ишимас асло.
Муҳаббат бор бўлур,яшагай мангу,
Қачонки ҳайриҳоҳ бўлса гар Худо!

Мен сени, сен мени севсак бас, дермиз,
Шундан муҳаббат ҳам бўлгайдир пайдо.
Севишганлар билинг Ишқни ҳам шаксиз,
Бизни яратгандай яратгай Худо!

Севги-бу бандага тангри тортиғи,
Муҳаббатни дилга Оллоҳ солгайдир.
Ишқ – Ҳақ назаридан қолган ҳар чоғи,
Дилда унинг ўрнин гумон олгайдир.

Шунинг-чун севсанг гар қай бир инсонни,
Оллоҳ йўлида сев ва келтирма шак.
Бу гўзал туйғу ҳам унинг инъоми,
Ишқни эъзозласанг-умрингга безак.

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:57 | Сообщение # 7
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ўзбек қизларига.

Дўнё гўзал асли сизлар бор учун,
Бир-биридан дилбар қизлар бор учун,
Ҳусну-латофатни қилурсиз кўз-кўз,
Чирой ақлин олар йигит – ёр учун.

Дерлар замон ўзга, шиддатли беҳад,
Ўзинг интилмасанг ким ҳам олармиш?!
Реклама қилмаса ўзин қиз албат,
Кўзга тушмас ва оғиздан қолармиш?!

Бу ҳақ гап! Бунга ҳеч шубҳа қилмангиз,
Исботин топгандир ҳаётда бу иш.
Кўзни қувонтирсин ойдек чеҳрангиз,
Ўзбекона бўлсин ўзни кўрсатиш.

Орази чиройли, қад бўлса расо
Оллоҳ берганидир ҳар бир аёлга,
Уларни нархламанг, улар бебаҳо,
Жилов солинг ҳар ҳаёсиз ҳаёлга.

Ўзбек жувонининг ҳамиша,ҳар дам,
Хонадони саранжому-саришта,
Покизалик сизга бўлса гар ҳамдам,
Билинг Сиз-гўзалдир,шаксиз фаришта.

Либосингиз миллий, тақим урар зулф,
Шарқона назокат,ибо ва ҳаё,
Хушҳулқу-боодоб,нафис майин лутф
Ҳамроҳ сизга нур устига нур аъло.

Кўрсатсангиз ўзни шу зайл, шу тарз,
Бунданда ўзбекбоп реклама бўлмас,
Айтинг шундай қиздан ким қиладур арз,
Бундай қиз эъзозда яшагай, сўлмас.

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 11:59 | Сообщение # 8
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Суюкли ёрга.

Маним кўнглим осмондир,чеҳрангда қуёш кулса,
Дил қасримга нур ётдир,чашмингда кўзёш бўлса,
Кўнгиллар муштаракдир, ҳисларимиз ҳам уйқаш,
Сув келса семирурмиз,кемирурмиз тош келса.

Суйган ёр жамолингга термулиб,кўзим қувнар,
Суҳбатингда бўлган чоғ, тилимда сўзим қувнар,
Сен бирла бирга ўтган ҳар оним,рўзим қувнар,
Қанийди ёрин қадрин ҳар бир қари-ёш билса.

Сен мен учун яралган,биз асли бир бутунмиз,
Танҳоликда ночору,биргаликда устунмиз,
Жипсликда мисли пўлат,айроликда кукунмиз,
Бизни дуч келтирган Ҳақ, жуфт қилса, йўлдош қилса.

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:02 | Сообщение # 9
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ўзбек тўйи.

Аё дўстлар дунёда ўзбекдек ҳотам бўлмас,
Элга борин бермаса кўнгли хотиржам бўлмас,
Кичик сабаб бўлса бас, қўй сўйиб ош улашгай,
Қилмишидан миннатдор, шундан сира кам бўлмас.

Қўли очиқни доим, йўли ҳам очиқ бўлар,
Тўйда ўзбекнинг уйи меҳмонларга лиқ тўлар,
Элдан дуо олганга бахт кулар,иқбол кулар,
Шу боис мағрурдир у, сира боши хам бўлмас.

Тўй – дийдор тантанаси, барча шўх-шодон бўлур,
Ранж-ситам, гина-кудрат тамому-гумдон бўлур,
Ҳамма иттифоқликда бир тану-бир жон бўлур,
Базму-жамшид қилурлар,ғаюрлик,алам бўлмас.

Ўзбек берган ошини миннат қилмагай ҳаргиз,
Дуоталаб элдир у, кўнгли уммондир тенгсиз,
Дуони олтинданда афзал кўриб,қилар ҳис,
Ниятлар ҳосил бўлғай,дилда ўкинч,ғам бўлмас.

Тома-тома йиғилиб, томчи ҳам дарё булур,
Дерлар кўпнинг дуосин рўёби дунё булур,
Меҳмони мўл тўйдорнинг кўнгли шод само булур
Ҳеч бир эл тўй-байрамда бизнинг элдек жам бўлмас.

Элатлар ичра турли тўйу-базмлар бисёр,
Улар ҳам ноз-неъмат еб,ўйнаб,куйлагай алёр,
Ҳар эл тўйининг ўзга ҳусну-таровати бор.
Билинг, ўзбек тўйидек, тўй бўлмас, байрам бўлмас.

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:05 | Сообщение # 10
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Мен бир буюк юрт фарзандиман!
Ўзбек деган элнинг жигарбандиман!
Бил шу заминдан оламан қувват,
У бергай тенгсиз куч,ғайрат,шижоат.
Унга меҳрим бўлак – тенгсиз, беқиёс,
У менга паноҳдир,қалқону-либос.
Унда ўниб-ўсдим ва топдим зиё.
Унинг ҳар зарраси кўзга тўтиё.
У менга меҳрибон мунис онамдек,
Эртамдан умидвор доим отамдек.
Айт бу заминни суймагай қай кас?!
Шундан у менга азиз,муқаддас!
Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:07 | Сообщение # 11
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Дилдорга.

Юракка қил сиғмас, дил тўла ўкинч,
Истагим васлингдир, умидим-дийдор!
Энди менга сенсиз татимас севинч,
Сенсиз ўтган куним-кун эмас, Дилдор!

Билмам қайдин Оллоҳ дилга солди ишқ?!
Қилмагай панд-дашном ва насиҳат кор.
Буткул ҳаловатим тортиб олди ишқ,
Сенсиз ўтган куним-кун эмас, Дилдор!

Билолмам бу не ҳол, бу не синоат?!
Ҳусну-оразингни кўрмайин бир бор.
Дилдан суҳбат қуриб, англадим фақат
Сенсиз ўтган куним-кун эмас, дилдор!

Мисли бўлиб сўзларинг ойина-и қалб,
Бутун борлиғингни айлади ошкор.
Шундан бўлдим ишққа девона-и жалб,
Сенсиз ўтган куним-кун эмас, Дилдор!

Эй дил шаҳсуворим айла мурувват,
Найлай севги ҳадсиз, на чегара бор?!
Десанг гар – Сендамас кўнглим эй Шавкат!
Сенсиз ўтган куним-кун эмас, Дилдор!

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:10 | Сообщение # 12
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Мен на Фарҳоддирман ва ё на Мажнун,
Мени ўхшатмангин Юсуф, Тоҳира.
Сен ҳам Лайли эмас ва ёки Ширин,
Зулайҳо,Зуҳрога тенгламам сира.

Мен ўзимдек севдим, сенчи ўзингдек,
Бизнинг ишқ ўзгача, бунга лаб бурма.
Бундан сўнг ҳам бўлар худди шунингдек,
Ҳеч ҳам Фарҳод-Ширинмиз деб лоф урма!

Шавкатжон Саломов.
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:19 | Сообщение # 13
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Севсак биз ҳам Севибмизда!

Кўнгил бериб биз ул ёрни,
Ҳам аҳдида барқарорни,
Ҳам дилкашу-дилозорни,
Севсак биз ҳам Севибмизда!
Бир кўрибон шайдо бўлиб,
Меҳрга зор – гадо бўлиб,
Фидойига фидо бўлиб,
Севсак биз ҳам Севибмизда!
Ишққа дучор қилиб ўзни,
Зори бўлиб ширинсўзни,
Ойга қиёс ул ойюзни
Севсак биз ҳам Севибмизда!
Қариб қуйилмаган дўстлар,
Суйиб суйилмаган дўстлар,
Эй ҳаддин билмаган дўстлар,
Севсак биз ҳам Севибмизда!
Севсанг арзир вафодорни,
Сен-чун ҳар нега тайёрни,
Камина ҳам бериб борни,
Севсак биз ҳам Севибмизда!

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:22 | Сообщение # 14
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Кўнгил унга зор бўлса гар,
Ишқдин кабоб ўлса жигар,
Ҳоҳ хешдур у, ҳоҳи дигар,
Севаверинг
Кўнгил қулфин бўзиб ногоҳ,
Ажиб ишқдан бўлинг огоҳ,
Ишқ қасрин билиб манзилгоҳ
Севаверинг
Гар севсангиз ёлғиз худони,
Йўқдур бунинг ёмон томони,
Бандага ҳам бериб имконни
Севаверинг
Кўнгилда йўқ чегара, ҳад,
Ҳавойи ишқ – бу оғир дард,
Эй ожизам бўлибон мард
Севаверинг

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:24 | Сообщение # 15
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ишқ ҳақинда шеър битмак ҳар кимга ҳам кор бўлмас.
Ўз ишқин ардоқлаган икки дунё хор бўлмас.
Айлаб дил розин пинҳон ҳатто севгонидан ҳам
Пок ишқ соҳибаси ул, лек ҳажрга зор бўлмас.

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 12:37 | Сообщение # 16
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Тўртликлар.

Меҳр кўзда дерлар дўсту-азизим
Cевгига изҳори дил шартмикан.
Юзма-юз келмайин, кўрмай бир-бирин,
Бирма-бир юракка қадашар тикан.

* * *

Кўнгилда ишқ гули тугса гар ғунча,
Сабр ила кут уни то очилгунча,
Ғунчага болари чанг қолдургунча
Кутасан эй бироз нодоним маним.

* * *

Ишқ ҳақинда шеър битмак ҳар кимга ҳам кор бўлмас.
Ўз ишқин ардоқлаган икки дунё хор бўлмас.
Айлаб дил розин пинҳон ҳатто севгонидан ҳам
Пок ишқ соҳибаси ул, лек ҳажрга зор бўлмас.

* * *

Мен сени севаман ҳаёт сингари,
Чунки мен ҳаётдан безмам сира ҳам.
Мен сени севаман баёт сингари,
Баёт бу йўлдошим,менга ҳамқадам.

* * *

Сенга ишқим тушгандан буён,
Юрак сенга талпинур ҳамон.
Дил розимни айтмоққа равон,
Тилим ожиз ишонгил жонон.

* * *

Эскисин йўқотмай, янги дўст топгил,
Эртага не бўлар тангрига аён.
Эрта севганни ҳам кўрмоқлик мушкул,
Дўстнинг қадрига ет бўлганда имкон.

* * *

Сенга дебон минглаб ғазал битилди дилдор,
Ўқидингу бир лаҳзада унутдингми ёр.
Сени дея не-не зотлар бўлдилар абгор,
Назар қилмай ўз-ўзингдан совутдингми ёр.

* * *

Бу кўнгил майлидир, фармон не даркор,
Тергову сўроқлар қилмагай ҳеч кор,
Чексиз чегарасиз Ишқ деган диёр,
Муҳаббат – малика, Севги – шаҳриёр!

* * *
Бу дунё аслида билинг бир бозор,
Ҳусну-чирой, мол-мансабга эътибор,
Ақлу-ҳуш,касбу-кор савдодаку кам,
Меҳр-муҳаббатнинг нархи йўқ зинҳор!

* * *

Сизни кўнгил кўнгилу, Бизники кўнгилмасму,
Бизники абгор бўлганда Сизларники бўлмасму?!
Муҳаббат таърифин келтирдик,унга ошномиз,
Йигитга ҳам ишқ керак, қизлар буни билмасму?!

* * *
Тақдир экан на илож совчи қайтар изига,
Йигит дер бошқасини,ўзга ёрдир қизига,
Шундай кечмиш битилди бу икки пешонага,
Қандай ишонмоқ лозим шундан сўнг қиз сўзига!

* * *

Изҳори дил этмоқлик ҳар кимга ҳам кор бўлмас!
Бир сўзли мард кишидан ортиқ вафодор бўлмас!
Кўнглин бериб бир йигит, қўлингизни сўради,
Рад этдингиз уни Сиз,нечун Сизга ёр бўлмас?

* * *
Ишонч билан қурилмаса ишқ қурғони,
Ишғол қилур ғанимлари ул бинони.
Ёрни авраб-алдамоқлик эр ишимас,
Ваъда бериб бажармаган эр кишимас.

* * *

Қаранг сайтда пайдо бўлди севгининг учбурчаги,
Бир жононга икки йигит айтур қалбин истаги,
Мен ишқингиз поклигига ишонгим келар вале
Бўлиб қолманг Сира дўстлар вафосизнинг эрмаги

* * *
Айдинг недур айлайди ошкор?
Гар ишқ асли пинҳон бўлганда.
Сирли ошиқ бўлиб дилозор
Ёр қизғанур имкон бўлганда

* * *
Кўнгил ўзга ёрда, бор жуфту ҳалол!
Ёшингчи бир жойда бу қандайин ҳол!
Яратганнинг ўзи сабр берсин инсон,
Ишқ армон бўлса-да оила билан қол!

* * *
Қалбда илк муҳаббат уйғониб ногоҳ,
Ажаб ишқ дардига мубтало бўлдим!
Синфдош қиз васлин истабон эй воҳ,
Рад этди,кўнгилла хўб расво бўлдим!

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 14:43 | Сообщение # 17
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Тўртликлар.

Юракда ишқ ўлмагай, унда туғилгай холос!
Шундан балки тинмайди шўрлик юрак ноласи.
Дардли юрак аслида севган инсонларга хос,
Севсангу севилмасанг йўқдир ишқнинг чораси.

Кел юрак бир мотам тутамиз,
Бевафога яна нома битамиз.
Биздан кечиб, нелар қилмоқда?
Бахтлимикан уша бетаъмиз?!

Суйган ёр бепарво бўларму?
Ишқингиз ул нодон биларму?
Севаман деб гар чорласангиз
Балки ёнингизга еларму?

Сен гулсан ифори ҳали кетмаган,
Бахтга чанқоқ дилсан-бахтга етмаган.
Танҳолик – бу билсанг яратганга хос.
Якка от ортидан чанг ҳам битмаган.

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: CHORSHANBA, 2012.09.19, 14:45 | Сообщение # 18
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ҳусну-латофатда тенгсиз малаксиз,
Уммондек бағри кенг,кўнгли беғубор.
Севган иш билан хўб жони ҳалаксиз,
Назмда қалами ўткир бир дилдор.
Оразингиз кўргали айлаб ўтинч,
Розилик сўргай бу дам ўксик кўнгил.
Гарчи рад бўлгай унда бўлмас ўкинч,
Айласангиз бир карам шоддир бу дил!

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: PAYSHANBA, 2012.09.20, 17:19 | Сообщение # 19
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ишқ бу дард, дардмандда йўқдур ҳаловат,
Жонин азобларга қўяр атайин.
Ишқдин бехабарлар – ўлик оқибат,
Ундан бохабарлар тирикдир тайин.

Воажаб Ишқ қасри хуб ажиб қаср,
Унда тутқунлар кўп, унда кўп асир,
Кўз равшан, қалб кўзи ожиздир, басир,
Асл суйгонини билмас, нетайин?!

Ишқ ўз мубталосин чунонам синар,
Аҳдида собиту-содиққа энар,
Поку-нопоклигинг аён, билинар,
Қасрдин қувилур дардсиз бетайин.

Ишқ қасрин манзилгоҳ қилмоқ бўлсанг гар,
Севги азобига дош бер биродар,
Сабрнинг тагидур билсанг сийму-зар,
Савобинг олурсан,азобинг сайин.
 
_MAFIYA_Дата: MUBORAK JUMA, 2012.09.21, 23:35 | Сообщение # 20
Группа: Удаленные





Yaxwi
 
shavkatjon7106Дата: SHANBA, 2012.09.22, 15:33 | Сообщение # 21
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





ВИСОЛ.

Васлига зор дилдорим келишинг кутган эдим,
Ҳайдаб дилдан ғуборим, келишинг кутган эдим.
Тонгда шабнамин кутган интиқ майса мисоли
Томчидан тиниқ ёрим, келишинг кутган эдим.

Севги мен-чун сира ҳам бўлмас кўнгил эрмаги,
Сен ишқ қасрим бекаси, қалб гулзорим чечаги,
Дил берганим, бўлсайдинг гўшангам келинчаги,
Арирмиди хуморим, келишинг кутган эдим.

Дарду-ҳисларим шаксиз билар эдим билишинг,
Лек кутардим чин дил-ла англабон ҳис қилишинг,
Ишқ созин созандаси, наҳот билмам нолишинг,
Сен ҳам тингла алёрим, келишинг кутган эдим.

Келгин дилдор чиқгаймен ўзим истиқболингга,
Таклифим гар қабулдир, кафилмен камолингга,
Келгил энди раҳм айлаб мен умри заволингга,
Марҳабо севар ёрим, келишинг кутган эдим.

Шавкатжон Саломов
 
shavkatjon7106Дата: SHANBA, 2012.09.22, 15:35 | Сообщение # 22
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Кимлар жисман зўру қалбан мажруҳдир,
Юзда кўлиб туриб, дилдан йиғлайди.
Мен ҳам бахтлиман деб жуда мағрурдир,
Лек кўнгли яримдир, ҳеч ким билмайди.

Билсанг ҳаёт асли шафқатсиз жанггоҳ,
Дарду-ҳасратингни дўстим ичга ют,
Ғаним гар ўзингдан олса сир, эй воҳ,
Ғалабанг душвордир, қолдинг бесовут.

Шавкатжон Саломов
 
✵_GOFA_✵Дата: SHANBA, 2012.09.22, 21:15 | Сообщение # 23
Группа: Удаленные
Сообщений: 2336





zor
 
_MAFIYA_Дата: YAKSHANBA, 2012.09.23, 00:13 | Сообщение # 24
Группа: Удаленные





Наҳот армон – муҳаббат!
Нечун кўнглим бугун жуда
бетоқат?!
Умидим армонга айландими ё?
Қани мен кутган ишқ, вафо,
садоқат?!
Ёр аҳди ёлғонга айландими ё?
Дилда уйғонган ишқ бедордир
ҳамон,
Кўзлар жамолига ташна,
нигорон,
Лек ул дилафгордин хабар йўқ
бирон,
Ёр васли гумонга айландими ё?
У менинг тенгсизим, боримдир
шаксиз,
Кўнглимни забт этган ёримдир
шаксиз,
Лек мен унга кимман?
Билмайман афсус!
Ёр-золим, ёмонга айландими ё?
Бир бор оразини кўргузса эди,
Ҳажр деворини хўб бузса эди,
Ишқ шаробин ичсам, у сузса
эди,
Ё висол ҳижронга айландими
ё?
Ул лаъл дудоғидин бўса
олсайдим,
Нозик белин қучиб, дилим
ёрсайдим,
У Ишқдин куйласа қулоқ
солсайдим,
Бу бари армонга айландими ё?
Кўнгиллар мойилми,диллар
муштарак?
Суйган мену менга ул Дилдор
керак!
Аммо кўнгил нотинч, безовта
юрак,
Қалбим қабристонга
айландими ё?
 
shavkatjon7106Дата: DUSHANBA, 2012.09.24, 11:33 | Сообщение # 25
Группа: Удаленные
Сообщений: 55





Ишқ йўли хўб машаққат,манзила етмоқ мушкул,
Икки кўнгил розини муштарак этмоқ мушкул.
Вале осон муҳаббат домига илинмоқлик,
Ағёр бўлса-да ёринг, буткул унутмоқ мушкул.
Суйсанг дилдорни дилдан, чиқармасдан кўнгилдан,
Умид узмай манзилдан,қурқмайин саҳро,чулдан,
Собит давом эт йўлда. Дил ипи нозик қилдан
Ошкора айтмоқ мушкул,буткул бекитмоқ мушкул.

Шавкатжон Саломов
 
  • Страница 1 из 4
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • »
Поиск:

2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz