ҲАЁЛЛАРИНГ ОСМОН БЎЛДИ
Кўнгил бериб куйганларим жафо бўлди, Ишқ ўтини туйганларим жазо бўлди, Сенинг қалбинг сароб экан,тош экан, Менинг борим кўйиб,ўтда адо бўлди.
Орзу қилиб саробларга учдимми ман, Ё бесамар туйғуларни қўчдимми ман. Ҳиссиз,дилсиз гулга бағрим очдимми ман, Жон чекканим ҳаётиммас,хато бўлди.
Севмайманми кўнгил очган гўзалларни, Тарк этиб сендай қалби касалларни. Қўчиб,суюб лаби,қоши асалларни. Оҳ,урганим бир аламли нидо бўлди.
Нечун бунча дилозорсан,ғурсан бугун, Шунчалик ҳам беқадрсан ерсан бугун. Ёшинг сизиб пушаймонман дерсан бир кун, Энди менинг суйганим,бир худо бўлди.
Нетай бир бор сўйибманда сен санамни, Мухаббатга йўйибманда бу ярамни. Тиғсиз бўлак қилиб қўйдинг ку танамни, Ҳаёлларинг осмон бўлди,само бўлди.
Турсуной Ваҳобова
|