Польшанинг Ворцлава
шаҳрида истиқомат қилувчи
стоматолог аёл ўзининг собиқ
севгилисидан қасос олиш учун унинг бор тишларини олиб
ташлади. Маълумотларга
қараганда, ўша 45 ёшли
жабрланувчи тишларини
даволатиш мақсадида олдин
уйланмоқчи бўлган қизининг
олдига келади. Натижада,
ҳамма тишидан айрилади.
«Унга нисбатан ҳеч қандай
қасдим йўқ эди, лекин
тишларини даволайман деб,
игнани қўлимга олишим билан
унинг менга қилган хиёнати
ёдимга тушди. Шу сабабдан бу
ишга қўл урдим», дейди аёл.
Стоматолог аёл бу айби учун уч
йил муддатга озодликдан
маҳрум бўлиши мумкин.