Терма жамоа Россия. Қозоғистон ва Қирғизистон ёшларига қарши ўйнайди.
2013 йилнинг январь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ёшлар ўртасидаги Ҳамдўстлик давлатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 12та жамоа учта гуруҳга бўлинди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "В" гуруҳидан ўрин олди ва мусобақа мезбонлари - Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ёшлари билан баҳсга киришади.
Гуруҳлар билан танишинг:
"А" гуруҳи:
Белоруссия, Латвия, Эстония, Тожикистон
"В" гуруҳи:
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон
"С" гуруҳи:
Украина, Литва, Молдавия, Туркманистон
Плей-оффга гуруҳлардаги биринчи ва иккинчи ўринни олганлар ҳамда энг яхши натижа кўрсатган 2та учинчи ўрин соҳиблари ҳам йўл олади. Чорак финал баҳслари гуруҳдаги иштироклар рейтингига қараб тузилади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2013 йилнинг 15 январь санасидан кейинга белгиланган.