Кеча Россиянинг Анапа шаҳрида XXI «Киношок» халқаро кинофестивали ўз ниҳоясига етди.
Ўзбек режиссёри Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Паризод» фильми фестивальнинг бош соврини – «Олтин новда» мукофотини қўлга киритди.
«Паризод» фильми «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган. Сценарий муаллифи – Эркин Аъзам. Бош ролларни Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Вазира Юнусова, Толиб Мўминов, Лола Элтоева ва Тоҳир Саидов ижро этишган.
Аюб Шаҳобиддиновни навбатдаги ютуқ билан сайтимиз жамоаси номидан чин юракдан табриклаймиз.