
Япониянинг Йокогама шаҳри яқинида Ластел деб аталувчи антиқа меҳмонхона очилди. Бу ерда сайёҳларни учратмайсиз, ёш келин-куёвлар вақтичоғлик қилишмайди. Меҳмонхона шинамгина ва сукунат оғушида. Меҳмонлар барда шовқин-сурон кўтаришмайди, хоналар бирмунча совуқ. Чунки Ластерл марҳумларга мўлжалланган … Меҳмонхонада жами 18 та хона бўлиб, ҳар бирида тобут бор. Мотам маросимларига тайёргарлик тугагунга қадар майитни шу ерда қолдириш мумкин. Гап шундаки, шаҳардаги барча крематорийларда иш жуда қизғин. Янги крематорий қуриш учун эса маъқул жой топилмаяпти. Ластел меҳмонхонаси крематорийга навбат кутаётганлар учун жуда боп жой. Кунига 150 доллар тўлаб, майитни шу ерда қолдириш мумкин. Айтиш керакки, Японияда ўлим сони тобора ортмоқда. Бу ҳолат, айниқса, 2040 йилга бориб анча кучайиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, қисқа вақт оралиғида Иккинчи жаҳон урушидан кейин туғилган 20 миллионга яқин киши ҳаётдан кўз юмади. Меҳмонхона хўжайин жаноб Терамуранинг айтишича, Ластелнинг эшиклари туну кун очиқ. Бинонинг барча деразалари гуллар билан безатилган. Ичкарида эса майитларни яхши сақлаш мақсадида автоматлаштирилган совитиш тизими ишлайди. Бу ерда «меҳмонлар» ўртача тўрт кун қолади. Кейин қариндошлари крематорийга олиб кетишади.
7x7
|