Ucell компанияси "Ucell Start” аксияси бошланиши ҳақида маълум қилади.
Бунда ҳақи олдиндан тўланувчи хизмати тизимининг исталган тариф режасига уланган ҳар бир янги абонентга бонус сифатида Интернет учун 10 МБ тақдим этилади.
Бонуснинг амал қилиш муддати – 3 кун, ушб бонусдан фақат фаол ҳолатдагина фойдаланиш мумкин.
Сотув жойларида Prepaid тариф режаларидан бирига уланганингиздан сўнг промо ҳисобга мазкур бонус белгиланади ва бу ҳақда сизга SMS орқали маълум қилинади. Бонуснинг қолдиқ миқдорини текшириш учун *103# шаклида сўров юбориш зарур.