Жанубий Кореянинг Тошкентда очилаётган Инҳа университети филиали биринчи йили қанча талаба қабул қилиши маълум бўлди.
Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, бу йил ҳориж университети 150 нафар талаба қабул қилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берган.
Бундан ташқари, янги университетда дарс берадиган ўзбекистонлик ўқитувчиларни саралаш ишлари ҳам ҳозирдан бошлаб юборилган. Университетдаги махсус фанларни эса Жанубий Кореядан ташриф буюрадиган ўқитувчилар олиб боришади. Университетда таълим инглиз тилида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, университет илк талабаларини 2014/2015 ўқув йили учун 1 октябр куни қабул қилади.