
Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди. Бу ҳақда Championat.asia сайти хабар бермоқда.
Кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари одирасида кечган Швейцария – Эквадор учрашувини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди. Учрашувда Швейцария терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди. Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.
Бир нечта фойдаланувчиларнинг уни ўзбекистонлик эканлиги ҳақидаги изоҳларидан сўнг, нашр таҳририяти ушбу хабардаги хатони тўғирлаб қўйди.
|