Ҳаммага "Беном" гуруҳи номи остида танилган йигитлар, яъни Сарвар ва Комил "Юрак йиғлар" деб ном олган фильмни суратга туширдилар. Фильмни яратишга 6 ой муддат сарфланган. Фильм режиссери Акром Шоҳназаров, ғоя муаллифи Сарвар Азимов. Фильмнинг бош мавзуси муҳаббат, садоқат ва ғурур, ҳамда ишқ ўтида ёнган муҳаббат учбурчаги.
Фильмда бош ролларни актриса Зарина Низомуддинова, ҳамда Сарвар ва Комил ижро этганлар. Шунингдек фильмда эл севган актриса Саида Раметовани ҳам кўришимиз мумкин.
Фильм ижодкорлари премьерани феврал ойига режалаштиришмоқда.
Азизлар фильм катта экранларга чиқгунча эса унга олинган трейлерни томоша қилинг.