Спортчининг қонидан тақиқланган модда топилди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоаси, эркин кураш бўйича Лондон олимпиадаси совриндори Сослан Тигиевдан Халқаро Олимпия қўмитаси тартиб-интизом қўмитаси қарорига биноан шу йил Лондон мусобқаларида қўлга киритган бронза медали қайтариб олинди. Бунга спортчининг допинг тестидан ўта олмагани сабаб бўлди. Бу ҳақда Associated Press МОҚ раҳбарларининг гапларига таяниб хабар берган.
Агентликнинг хабар беришича, 29 ёшли Тигиевнинг допинг-тести натижалари унинг қонида метилгексанеамин моддаси борлигини кўрсатган.
Агар ушбу хабар тасдиқланса, бронза медали Венгриялик Габор Хатошга топширилади. У вакилимизга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Эслатиб ўтамиз, МОҚ ҳали бу борада расман хабар тарқатгани йўқ.