Истеъдодли актёр хамда режиссёр Фаррух Соипов янги "Нафс” номли кино суратга олди. Бу фильм Фаррух Соиповнинг илк комедия жанридаги ижоди бўлиб, фильмдаги бош ролларнинг бирини хонанда, сўнги пайитда эса актрисалик махорати билан мухлисларни хайратга солаётган Шахзода ижро этди. Шахзодани бу сафар умуман бошқа қиёфада яний салбий образда кўрамиз . Хонанда илк бор бу образни яратишига қарамай режиссёрнинг ишончини оқлай олди. Шунигдек фильмда ўзбек кино оламининг ёрқин юлдузлари: Бобур Йўлдошев, Улуғбек Қодиров ,Жахонгир Позилжонов ва яна бир қанча акётр ва актрисалар суратга тушишди.
Ёз ойини Малайзияда ўтказиб келган хонанда Жасур Умиров ижодга шўнғиган кўринади. Янги қўшиқлар ва видеоклиплар бунга яққол мисол бўла олади. Аммо хонандани Малайзияда фақатгина дам олди десак бироз нотўғри бўлади сабаби Жасур дам олиш билан бирга мухлислар учун совға хам олиб келди. Қандай совға дейсизми. Жасур Малайзиялик бир режиссёр билан "Сен учун” номли қўшиғига клип суратга олди. Яқин кунларда бу видеоклипни твм орқали кўришингиз мумкин. Шунигдек "Мушкулда” номли янги қўшиғига Нозим Толипов томонидан клип суратга олинмоқда . Жасур Умировнинг мухлисларига яна бир янгилик , хонанда декабр ойларига концерт беришни режалаштирмоқда, концерт хақида батафсил маълумотлар кейинги сонда .