Райхоннинг тўйи бўлаётган "Версаль" ресторани олдига кўчаданоқ яқинлашиб бўлмайди. Тумонат одам, на артистлар ва на мехмонлар эшиккача бора олади. Туртилиб, сиқилиб ур йиқит билан зўрға ичкарига кириб борасиз.
Райхонни мухлисларидан кўра, кўпроқ Версаль атрофидаги кўп қаватли уйлардан бола чақасини кўтарганча Райхонни тўйини кўргани чиққан томошабинлар кўпчиликни ташкил қилган.
16 число хам Йигитали ва хам Райхон туғулган саналари ва шу 16 ноябрьга белгиланиб, бизнинг таклифномамиз хам 16 столга тушгани бахтли тасодиф. Хам хонандалар ва хам келин куёвни кузатиш учун энг қулай жой.
Бу таклиф ва мулозамат учун Райхонга ташаккур!
Афсуски бу ташаккурни унинг маъмури Пат (Фатхуддин)га айтмаган бўлардим, тўй ўртасига келмай ичкиликдан қотиб қолган кап-катта маъмур акамиз, мехмонларни суратлар учун таъбини тирриқ қилиб юрди... Майли биз Райхонни ўзи учун хурмат қиламиз, ёрдамчи маъмурлари учун эмас албатта.))
Бахтиёр онларга қайтамиз!
Кираверишда Йигитали ва Райхон мухаббат онлари суратлари, ичакарига кўчадан жонли трансляцияни хонанда Карен Гафуржанов олиб бормоқда. Шохжахон Жўраевнинг тўйи каби миллий либосдаги қизлар мехмонларни таклифномасига қараб жой-жойига ўтказишмоқда.
Аввал мониторда тўйлар билан боғлиқ прикол видео кетма-кетликлар қўйилиб барчани кайфиятини кўтаришди. Кейин ёш болакайлар кириб, кичиккина фариштача қизалоқ орасидан югуриб кирди ва Райхоннинг "Бахтли бўламан" қўшиғидан нақорот янгради.
Ана энди Райхон ва Йигитали залга кириб кела бошлашди...лекин унгачачи?
Узууун хаммердан тушиб, эшикка оз қолганда Райхонни Йигитали даст кўтариб кира бошлади. Одамларни юлқиб туртишлари натижасида Райхонни чап қўли шилиниб қизариб кетганди. Чидолмаган Райхон ичкарига кириб ерга қўлдан тушиши биланоқ йиғлаб юборди... анча ўзига келолмай турди.
Бироздан кейин холлдан ресторан ичига келин куёвни Фаррух Зокиров "Келибди" билан кутиб олди. Мехмонлар орасида деярли хамма артистлар. Лола барча миш-мишларга чек қўйган холда турмуш ўртоғи билан бирга ташриф буюрди. Хар бир столда дастур рўйхати.
Юлдуз Усмонова яхшигина диско қилиб келин куёвни ўйнатаётган пайти Фаррух Зокиров фотоаппарат билан Юлдузни суратга олаётгандек суратчи ролини ижро қилиб бердилар))) Юлдуз опа навбатни қизларига, Нилуфар Усмоновага бердилар.
Гулнора Каримова ташриф буюриб яқиндагина Франциядан келтирилган "Guli" бренди остидаги эркаклар ва аёллар атирларидан келин куёвларга хадя қилиб, Рашид Холиқов билан дуэтни куйлашди.
Гул отиш маросимида Гулнора хам чиқди, лекин гулдаста Райхоннинг синглиси Насибага насиб этди!
Раъно Ярашева келинсаломни ўтказиб, таблалар овозига Райхон рақс тушди. Севара Назархон куйлаб сўзни Шахнозга берди, у табриклаб "Шунчалар"ни куйлаётганида Райхон хам қўшилиб куйлади. Шу билан Йигитали онаси ва Шахноза Ғаниевани турмуш ўртоқлари рахмат ва дуолар билан якунлашди.