
Бугундан бошлаб UZPAYNET компанияси хизматлар учун тўловларни қабул қилишда олинадиган комиссиялар бекор қилинганилиги ҳақида ҳабар қилади.
Комиссия бекор бўлиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сон қарорига асосан амалга оширилди.
19 мартдан қуйида келтирилган ҳизмат етказиб берувчилар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар вақтида тўловчилардан олинадиган коммиссиялар бекор қилинади. Булар мобил алоқа операторлари (Beeline, Perfectum Mobile, UCell, UzMobile), шаҳар телефон тармоқлари (Ўзбектелеком АК филиаллари), интернет провайдерлар (Sharq Telekom, Uzonline, Skyline), халқаро, шаҳарлараро телефония хизматлари (PlatinumMobile, Platinumconnectonline), телевидение хизматлари (UZDIGITAL TV, Stars TV), Ethernet оптик толали алоқа тармоғи хизматлари (ISTV).
Шу муносабат билан, айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, жумладан, шаҳар телефон тармоқлари, интернет провайдерлари, телевидение хизматлари вақтинчалик тўхтатилиб турилади.
Ҳозирда МЧЖ UZPAYNET қўшма корхонаси ва юқорида келтирилган хизматлар етказиб берувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тўловларни қабул қилишнинг янги шартлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Darakchi.uz нашрининг компания ходимига таяниб хабар беришича, агентларнинг тўловлардан аввалги олинадиган фоизлари ўрнига эндиликда компания томонидан рағбат пуллари берилади. Яъни тўловчилар тўлаган суммага қараб агентнинг депозитига пул ҳисобланади. Мазкур рағбат тўлови миқдори ҳақида маълумот берилмаган.
Агентлик тизимига киритилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар, ҳамда айрим хизматлар бўйича тўловларни қабул қилишни йўлга қўйилиши ҳақида Компания томонидан тез орада тўлиқ маълумот берилади.
|