"Озгинагина вақт бериб туринг” – агар вақт қарзга бериб туриладиган нарса бўлганда эди, балким бу, бизнинг ўлим соати олдидан айтишни хоҳлаган сўзимиз бўлса керак. Бизга доим озгина нимадир етишмайди: озгина бахт, озгина омад, озгина вақт. Қачондир, Тангрига тавба қилиш учун бизга икки дақиқа ёки сониянинг бир бўлаги етмай қолиши мумкин. Сўнгги дақиқаларнинг қадрини ҳеч нарсага тенглаб бўлмайди. Ва уларнинг тугаб бориши сари қолган сонияларнинг қадри ошиб бораверади. Улар ҳар бир оғир нафас олиш билан, ҳар бир оғриқли нафас чиқариш билан кетиб бораверади: 120...70...30...13... ва охирги БИР сония, унинг тугаши билан бизнинг дунёвий ишларимиз ҳам тугайди. Бизнинг ҳаёт китобимизга нуқта қўйилади, ва бизнинг исмимиз ёзилган Иш Охирги Инстанцияга Суд учун юборилади.
Бизнинг ишларимиз рўйхатига энг асосийсини - бизга афв келтириши мумкин бўлган: тавбани қўшиб қўйиш учун бу ўлимолди онлари етмай қолиши мумкин. Биз яқинлашаётган якун ваҳимаси ва оғриғи билан шунчалар ўралашиб қолишимиз мумкинки, булар бизнинг руҳий ҳаётимизни фалажлаб қўйиши мумкин. Фақат тана ва даҳшат ичида қолган мия қолади халос. Ва ҳаётнинг бебаҳо охирги онлари савоб учун ишлатилмай қолади. Ваҳоланки унинг қиймати, балким, жаннатдаги Боқий ҳаётга тенгдир. Вақтнинг нархи – жаҳаннам ва жаннатдир. "Менга озгина вақт бериб тур” - бу мен кўрган "Вақт” филмидан ёдимда қолган биринчи жумла. Мени ҳайрон қолдирган нарса, залдаги ёшлар уни кулгили қабул қилишди ва ҳаҳалаб кулишди. Кейинроқ, бўлган воқеани баҳолар эканман, вақтни бизнинг ҳис қилишимиздаги фарқига хулоса ясадим. Улар ўйлашадики уларда бир вагон ва яна бир кичик арава вақт бор; мен эса, ўттизни қоралар эканман вақтнинг ўтишини деярли жисмоний ҳис қиляпман. Аслида, бу асарни ҳамма кўрса фойдадан ҳоли бўлмайди. Драматурглар ижодига кўра, Ерда яшовчиларда пул ўрнига - вақт бўлади. Неча соат умр қолганлиги билагида ёниб кўрсатиб туради, иш ҳақи - вақт, бирор нарса сотиб олмоқчи бўлса вақт билан тўлайди, агар соат 00.00 ни кўрсатиб турган бўлса – сиз ўлдингиз. Вақтни қарзга бериб туриш мумкин, бировга совға қилиш мумкин, ҳаттоки ўғирлаш мумкин. Камбағаллар (озгина вақти борлар) югуриб ҳаракатланишга ва кам овқатланишга кўникишади, чунки уларга доим... вақт етишмайди. Агар биз сиз билан ҳаётимиз соатидаги кўрсаткичлар камайиб бораётганини кўра билганимизда эди ҳозиргидек исрофгарчиликка йўл қўярмидик? Бир тасаввур қилиб кўринг-а: сиз дугонангиз билан чақчақлашиб ўтириш учун кафега кирдингиз, ўтирибсиз, кофингизни ичяпсиз ва ҳаётингиз циферблатида сонлар ўзгараётганини кўраяпсиз ва сизнинг қолган 60 дақиқа умрингиздан кетиб бораяпти 40, 14, 5... Сиз ҳеч нарса ҳақидаги сухбатингизни давом эттирган бўлармидингиз? Сиз кофингизни охиригача ичармидингиз? Филм сценарийси ўйлаб чиқарилган, аммо бизга аниқ ўлчаб берилган вақт – реаллик. Ҳатто нафас олиш ва чиқаришимиз сони ҳам, неча марта киприк қоқишимиз ҳам онамизнинг қорнидаёқ белгиланган. Ва ҳақиқатда ҳам умрингиздан қанча қолганини билмайсиз. Ва агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, ҳақиқатдан ҳам ҳамма нарса учун вақт билан тўлаймиз. Бугун эрталаб, балким, умрингизнинг ярим соатини оилавий жанжалга сарфлагандирсиз. Кимдир эса бу вақтда амри маъруф билан машғул. Балким сиз бугун вақтингизни ўғирлаган ишқий роман ўқигандирсиз, кимдир эса шу вақтда Мусҳафни ўрганишга сарфлади. Хақ Таоло йўлида жидду-жаҳд қилиш ўрнига сиз бир ярим соат вақтингизни совға қилиб, маъносиз ток-шоуни кўриш учун телевизор ёнида ушланиб қолишингиз мумкин. Иймонсиз одамлар шу тарзда умрининг йилларини бериб қўйишади.
"...Вақт чўзилувчандир. У, сиз қандай турдаги нарсалар билан уни тўлдиришингизга боғлиқ”. (Самуил Маршак) Мен бу жумла устида кўп ўйландим, у мени ўзига тортди. Ахир ўзи шундайда: Боқийликдаги тақдирингиз вақтни тўлдиришингизга боғлиқ. Танамизнинг ердаги вақти тугаши билан вақт йўқолиб қолмайди. У бизгача бор эди, биздан кейин ҳам бўлади, ва... у биз учун ўлганимиздан кейин ҳам бўлади. Бу вақтни қаерда ўтказишимиз эса дунё ҳаётида бизга ажратилган вақтимизни нимага сарфлашимизга боғлиқ. Биз бўламиз – вақт ҳам бўлади, у боқийликка чўзилади, ва бизнинг у ердаги келажагимиз бу ердаги ҳар бир дақиқамизни нима билан тўлдираётганимизга боғлиқ. "Менга бироз вақтингизни ажратинг”, - бу мавжуд жумла, ва у ҳақида биздан ҳар куни сўрашади. Биз учрашадиган барча одамлар бизнинг вақтимизни сарфлашади. Қарз қайтарилганлиги бизнинг улар билан суҳбатимиз қанчалик тўғри ўтаётганига боғлиқ. Улар бизнинг вақтимизни Қиёмат Кунигача олишади, қаердаки биз уни нафақат боқийликка чўзилган қилиб қайтариб олишимиз мумкин, балки бировга сарфлаётганимизда тўғри қилганимиз учун мукофот ҳам оламиз. Беморни бориб кўриш, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, билим бериш, тинчлик ўрнатилишида воситачи бўлиш – Жаннатда боқийликка эришиш учун вақтни сарфлашнинг кўплаб усуллари бор. Аммо одамлар бизнинг вақтимизни Аллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларга сарфлашса, унда у Боқийликдаги ажойиб дақиқаларимизни ҳам ўзи билан олиб, ўтиб кетади. Биз ҳам бировларнинг ҳаёт вақтини олиб турамиз. Ҳар бир дақиқани олар эканмиз, биз масъулият даражасини тушунишимиз керак ва бизга кўрсатилган саховатга миннатдор бўлишимиз керак Бировнинг вақтини бекорга сарфлайдиганлар қаторида бўлманг. – бу фақат сарфланган вақт бўлиб кўринади, аслида эса бу эришилган вақтдир. Ибодат ҳам худди шундай. Холис ният ила Аллоҳ учун қилинган ҳар қандай амал ҳам шундай. Мен сизларни руҳингиз фойдасига тайм-менеджментга чақираман. Қоғоз ва қалам олиб ҳар бир кунингизда йўқотилган вақтини излаб кўринг. Бугун, ҳозир, уни қўллаш учун ҳали кеч эмас, худди ҳаётингиз соaт кўрсаткичи кафтингизда кўриниб тургандай. Бу мақолани ўқиш учун менга сарфлаган вақтингиз учун сизга ташаккур билдираман. Бу вақт бизларнинг руҳимизга фойда келтиришини ва руҳий банкротликдан узоқлаштиришини Аллоҳдан сўрайман. Омин.