Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувларининг яна бир Тошкентдаги "Жар" стадонида ниҳоясига етди. Унда "Бунёдкор" жамоаси Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубини қабул қилди. Муросасиз ва шиддатли курашларга бой бўлган ўйиннинг асосий дақиқалари 2:2 ҳисоби қайд этилди. 4-дақиқада Ян Рамсий ҳисобни очади. 20-дақиқада Лутфулла Тўраев боши билан чиройли тарзда гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 64-дақиқада Нейман яна "қалдирғочлар" дарвозасини ишғол этишга эришди. Тиниб-тинчимас Акмал Шораҳмедов 7- дақиқада ўта муҳим голни киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг, 15 дақиқадан иборат икки бўлим бошланди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди. Аксинча, Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Энди майдонда футболчилари 10тага 10та бўлиб қолишди. Иккинчи бўлимда эса тенг курашлар бошланди. 115- дақиқада Алибобо Раҳматуллаев учинчи голини киритиб "Бунёдкор"нинг ғалабасини таъминлаб берди. Осиё Чемпионлар лигаси, чорак финал "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" — 3:2 Голлар: Лутфулла Тўраев (20), Акмал Шораҳмедов (72), Алибобо Раҳматуллаев (115) - Иан Ремси (4), Ньюман (64). "Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко (с) (Алибобо Раҳматуллаев, 71), Ян Козак (Анваржон Солиев, 66, Шавкат Саломов, 95) "Аделаида Юнайтед”: Южин Галекович (с), Жон Маккейн, Кассио, Сержио ван Дийк (Осама Малик, 90+1), Дарио Видошич, Камерон Ватсон, Даниэль Бовлес, Иан Ремси (Брюс Дайт, 112), Фабин Барбиеро, Иан Файф, Эван Костопоулос (Жеронимо Ньюман, 61) Майдондан четлатиш: Фабиан Барбиеро (89), Анвар Ғофуров (100), Иан Файф (119).
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи ярим финал учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари - мезбон мамлакат Эрон ўсмирлари Ўзбекистон ўсмирларига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли кечган баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилиб Ўзбекистон термасининг ғалабаси билан якунига етди. Аввалига эронликлар ҳисобни очишди. 5-дақиқада Саидмажид Ҳусайний жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин эса катта саҳнага Ўзбекистон ўсмирлари чиқишди. Достонбек Ҳамдамов 13-дақиқада, Иззатилла Абдуллаев 35-дақиқада ҳамда Отабек Шукуров 43- дақиқаларда биттадан гол киритиб ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келишди. 89-дақиқада Амирмуҳаммад Мазлум Эронинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Учрашув ҳаками ўйиндаги тўхталишлар учун тўрт дақиқа қўшиб берди. Ҳимоячиларимиз ишончли тарзда ўйин кўрсатиб, ушбу ҳисобни ушлаб қолишга эришдилар, 2:3. Шундай қилиб, Ўзбекистон ўсмирлари Осиё чемпионатининг финалига йўл олишди. Осиё чемпионати U-16, ярим финал Эрон - Ўзбекистон — 2:3 Голлар: Саидмажид Ҳусайний (5), Амирмуҳаммад Мазлум (89) - Достонбек Ҳамдамов (13), Иззатилла Абдуллаев (35), Отабек Шукуров (43). Манба: www.uff.uz
|