Сени онанг хаётлар сенга хавасим келади, Мен эса бир етимман буни хамма билади. Сени онанг ёнингда, доим хурмат иззатда. Мени онам у дунёда хурлар олди жаннатда.
Сени онанг келганингда, кутиб карши олади. Мени онам кутолмайди, чунки арши аллода. Сени онанг хар куни, уйготади эрталаб. Мени онам узокдан, дуо килар эркалаб.
Сени онанг юрагингни, согинтириб куймайди. Мени онам согинсам хам, у дунёдан келмайди. Сенга бир маслахат, она мехрига туйиб ол. Тириклик чогида, маза килиб куриб ол.
E'tiborlaring katta uchun raxmat! Jasur_uz ijodidan
|