"Nokia” компанияси журналистларни 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган "Nokia World” анжуманига таклиф этди.
"The Verge” блоги тарқатган хабарга кўра, компания БАА пойтахтида камида олтита янги қурилмани, шу жумладан "Lumia” линиясига кирувчи иккита моделни ҳам тақдим этади.
Тақдимотга тайёрланаётган қурилмалар орасида Lumia 1520 "гигантофон”и ҳам бор. Гибридда икки гигабайт оператив хотира, ҳажми 32 ГБ флеш-карта, "microSD” карталари билан мослашувчанлик ҳамда "наносуратлар” учун слот бўлишини ваъда қилишмоқда. Айтишларича, гаджет бирданига иккита ечимда – 5 ва 6 мегапикселларда суратга олиши мумкин. Шунингдек, "Nokia World” анжуманида "Full HD (1920x1080)” экранига эга ва 4 ядроли "Qualcomm8974” чипи ўрнатилган 10,1 дюймли планшет ҳам тақдим этилади. Баъзи маълумотларга кўра, қурилмага 6,7 мегапикселли камера, қўшимча батареяли муқова-клавиатура ўрнатилган. Янги қурилманинг тахминий нархи қарийб 500 долларни ташкил этади.
Бундан ташқари, 22 октябрь куни "Nokia” бир нечта янги аксессуарларни ҳам оммага ҳавола этади. Улардан бири ўзига хос бўлиши ваъда қилинмоқда.