Главная » 2012»Март»4 » Наврўз арафасида Тошкентга 2 та янги чех трамвайи келади
13:04
Наврўз арафасида Тошкентга 2 та янги чех трамвайи келади
21 мартга яқин Тошкентга Чехиянинг "Pragoimex a.s." компаниясида ишлаб чиқарилган иккита янги "Vario LF" туридаги трамвай келади.
Чехия компанияси билан шартнома доирасида пойтахт учун 20 та шундай вагон сотиб олиниши режалаштирилган. Трамвайларнинг умумий қиймати $19,8 млн.ни ташкил этади. Тошкент трамвай хўжалигини янгилаш учун маблағларни Ўзбекистон Тикланиш ва тараққийт жамғармаси тақдим этмоқда. Бундан олдин "Pragoimex a.s." компанияси Тошкентга "Vario LF" маркасидаги иккита трамвайни етказиб берган эди, улар август ойи охиридан бошлаб 9 ва 13 йўналишлар бўйича қатнамоқда, дея хабар беради "Podrobno.uz" ЯА.
Экспертларининг фикрича, Чехия трамвайлари Европа андозаларига тўлиқ жавоб беради, улар замонавий дизайн ва юқори сифатга эга бўлиб, замонавий электрон бошқарув билан жиҳозланган, бу электр-энергиясини 30-40% гача тежаш имконини беради. Бунинг устига улар ҳар қандай об-ҳаво шароитида – 40 даражагача совуқ ва 70 даражагача иссиқда, кучланиш 400 дан 900 вольтгача кўтарилиб тушганида ҳам ишлаши мумкин.
Қайд этиб ўтамиз, шу йил бошида "Pragoimex a.s." компанияси Тошкентда ўзининг ваколатхонасини очди. Милан Томеш унинг раҳбари этиб тайинланди.