Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди "Тошкент метрополитени" собиқ раҳбарларини айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси собиқ директори Бахтиёр Содиқов ва унинг ўринбосари Исмоил Баҳодиров катта миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилганликда айбланиб жазога тортилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротурасининг нашри "Ҳуқуқ" газетаси Тошкент шаҳар прокуротураси биринчи ўринбосари М.Мирзаевга таяниб хабар берган. Газета маълумотларига кўра, метрополитеннинг собиқ раҳбарлари сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ва мол-мулкнинг нархини ошириб кўрсатишда ҳамда умумий ҳисобда 924,3 млн. сўмни ўзлаштириб олганликда айбланишган.
yahwi iw bomabdi, yegandan keyin do konsa eb yurourmidimi, nima qiladi ularni qamab? ulaga pul kop keredur, qamab yahwi ish bomapti, qamoqdan zudlikda 4iqarilsin