$IMAGE1$
11-сентябр куни Масжид ал-Ҳаромда кран қулаши оқибатида вафот этганлар сони 87 тага етди. 184 киши эса турли даражадаги тан жароҳати олган. Бу ҳақда Саудия Арабистони тегишли идоралари расман билдирган. Жабр кўрганлар орасида ўзбекистонлик ибодат қилувчилар йўқ.
Ушбу аянчли воқеа масжидда айни ибодат чоғида содир бўлган. Қурбонларнинг аксарияти – Ҳаж сафарини адо этгаётган турли миллат эгаларидир.
Кран қулашига асосий сабаб кучли шамолдир. Бу шамол эса мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига “ҳужм қилган” аёвсиз бўроннинг оқибатидир. Айни пайтда қутқарув бригадалари ўз ишини давом эттирмоқда.
Масжид ал-Ҳаромда икки йил давомида йирик таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Маълумотларга қараганда, бу масжид тарихида ҳали бундай қонли воқеа – Ҳаж зиёратчиларининг ўлимига сабаб бўлган ҳалокат кузатилмаган.
Вафот этганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Ж.Ҳамроев
BATAFSIL
|