Ўзбекистонда юқори лавозимдаги мансабдор шахслар эндиликда хорижга фақат мамлакат Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент девони тегишли хизматларининг махсус рухсати билан чиқа олади. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб, Daryo.Uz хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг 5 мартда қабул қилинган «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси»даги қарори амалдорларнинг хизмат сафари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш ва давлат сирларини сақлаш мақсадида қабул қилинган.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши учун махсус келишув талаб қилинганлар қаторига Бош Вазир, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг раҳбарлари ва ўринбосарлари, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди судялари каби давлат ҳокимиятининг барча юқори мансабдор шахслари кирган.
Тўлиқ рўйхат ҳужжатда келтирилган.