Главная » 2015»Январь»29 » Хитойда совуққа чидамлилик бўйича мусобақа ўтказилди
13:49
Хитойда совуққа чидамлилик бўйича мусобақа ўтказилди
“Жэньминь Жибао” агентлигининг хабар беришича, 2014 йилниг 25 декабрь куни Чжанцзяцзедаги (Хунань вилояти) Тяньмэньшань тоғи ёнбағрида совуққа чидамлилар ўртасида ўзига хос мусобақа ўтказилди. Мусобақанинг 6 нафар иштирокчиси муз тўлдирилган ҳовузга жойлашди. Лекин мусобақанинг шартлари бу билан якунлангани йўқ. Иштирокчилардан айни пайтнинг ўзида музқаймоқ ейиш, таналарига муз бўлакларини босиб туриш, вентилятор шамолига дош бериш талаб этиларди. Бир соат давом этган беллашувда хунанлик Хо Ва исмли “спортчи” ғалаба қозонди.