Синоптикларнинг хабарларига кўра, яқин кунларда Ўзбекистонни ўзгарувчан ҳаво кутмоқда.
Кейинги ҳафта бошида республика бўйлаб ҳарорат совуши кутилмоқда, ёғингарчиликлар эҳтимоли мавжуд. Мамлакатимизнинг баъзи туманларида ҳарорат 3-8° сувуқни ташкил қилади. Пойтахтимизда ҳарорат ўзгарувчан бўлиб, 18-19 январ кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 20-21 январ куни баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 2° даража совуқ -3° илиқ, кундузи 18-20 январ куни 7-12° илиқ, 21 январ куни эса 2-7° илиқ бўлади. Республикамизнинг тоғли туманларида – ҳаво ўзгарувчан бўлиб, 20-21 январ кунлари жойларда ёғингарчиликлар бўлади. Ҳарорат 18 январ кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 19-21 январ кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ -3° илиқ бўлади.