Автомобил ички ва ташқи кўриниши ҳамоҳанг бўлиши учун энг кичик
деталларга қадар эътибор қаратилган. Ҳайдовчи ва йўловчилар қулай ва
бемалол жойлашиши учун янги "Captiva”нинг салони кенг ва шинам ишланган.
Орқа томондаги иккинчи ва учинчи қатор ўриндиқларни йиғиш имконияти
яратилгани туфайли етти кишини сиғдира оладиган "Captiva” юк таший
оладиган уловга айланиши ҳам мумкин. Автомобилда парктроник,
CD/MP3-плеер, Bluetooth, сенсор экранли навигатор, авария стоп-сигнали
мавжуд, бошқарув чамбарагига ҳарорат назорати пулти ўрнатилган. Пассив
хавфсизлик тизими таркибида олтита хавфсизлик ёстиқчаси мавжудлиги
ҳайдовчи ва салоннинг барча қисмидаги йўловчилар хавфсизлигини
таъминлашга хизмат қилади. "Captiva”нинг олдинги моделига 5 босқичли
автомат узатма ва 3,2 литр ҳажмдаги 230 от кучига эга двигател
ўрнатилган бўлса, янгиланган русум 6 босқичли автомат узатма, 3 литр
ҳажмли 258 от кучи қувватига эга двигател билан жиҳозланган.
Янги
автомат узатмалари автомобилнинг техник таснифи ва тежамкорлигини янада
ошириш имконини беради. Жорий йилнинг сентабр ойидан бошлаб сотувга
қўйиладиган "Chevrolet Captiva” юртдошларимизнинг яна бир севимли
автомобилига айланишига шубҳа йўқ.
|