Британиялик олимлар 7 феврал куни Сочи шаҳрида старт оладиган Олимпия ўйинларида қайси мамлакат ғолиб бўлишини олдиндан айтишди. Бу ҳақда Current Directions in Psychological Science илмий журналидаги мақолага асосланиб, Darakchi хабар берди.
Бундай хулосага олимлар спортчиларнинг ўз ватанида бўлиб ўтаётган халқаро мусобақаларнинг таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотлари натижасида келишди.
Маълум бўлишича, халқаро мусобақа пайтида ҳакамлар 20% ҳолларда мусобақаэгаси ҳисобланган мамлакат жамоасига ён бослиши аниқланди.
Бундан ташқари, ўз ватанида ўтказилаётган халқаромусобақаларда спортчилар организмида тестостероннинг жуда катта даражада учраши қайд этилган ва бу уларнинг натижаларига таъсир қилиши аниқланган. Ана шуларни инобатга олган ҳолда британиялик олимлар ушбу Олимпиадада россиялик атлетлар ғалаба қозонишини башорат қилишди.