
Gallup компанияси томонидан ишлаб чиқилган мини тест, сизга ишингиз қанчалик мос эканлигини аниқлаб беради. Агарда тестдаги саволларнинг кўп қисмига “ҳа” деб жавоб берсангиз, демак сиз хоҳлаган ишингизда сиз, аммо саволларнинг кўпроқ қисмига “йўқ” деб жавоб берсангиз, демак ишингизни ўзгартиришнинг вақти етиб келди.
Шундай қилиб, кетдик:
Ишимда, мендан нима кутишларини биламан.
Ўз ишимни тўғри олиб боришим учун, менда етарлича материаллар ва мосламалар мавжуд.
Ишимда, ҳар кун бажарган вазифамни янада яхшироқ бажариш имконияти мавжуд.
Охирги 7 кун ичида, мен, бажараётган вазифам учун миннатдорчилик эшитдим.
Менимча, ишимда директорим ёки кимдир мен ҳақида қайғуради.
Ишимда, мени руҳлантирувчи инсонлар бор.
Менимча, ишимда менинг фикримни инобатга олишади.
Ишхонамнинг мақсади, ишимнинг муҳимлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Менинг ҳамкасбларим, ўз ишларини профессионал даражада бажаришади.
Менинг энг яқин дўстим – ишхонамдан.
Охирги 6 ой ичида ишхонамда ишимнинг самарадорлиги ҳақида гапиришди.
Шу йили ишимда ўрганиш ва ўсиш имконияти бўлди.
|