Ҳиндистонда уч бола уйи яқинида ёпиқ автомобиль ичида қолиб кетиб, бўғилиб ўлди.
Маҳаллий полиция вакилининг айтишича, уй яқинида автосервис жойлашган. Етти ёшли Дилип Амар Мажи, беш ёшли Руби Амар Мажи ва олти ёшли Раж Винодсингх Сони автомобиллардан бирига кириб олиб, кейин ташқарига чиқа олишмаган.
Маълум бўлишича, фожиа Тхан округи (Махараштра штати) Калхер қишлоғида содир бўлган. Болаларнинг ота-оналари полицияга уларнинг йўқолгани ҳақида хабар берган, болаларни кечаси билан қидиришган. Ўлган болаларнинг иккитаси ака-ука бўлган.