Главная » 2011»Июль»21 » Голландияда ажралиш маросими меҳмонхонада ўтади.
09:06
Голландияда ажралиш маросими меҳмонхонада ўтади.
Турмушингизда бахтсизмисиз ва турмуш ўртоғиз билан ажрашмоқчимисиз? Голландия меҳмонхонаси Heartbreak Hotel (парчаланган юраклар меҳмонхонаси) сизни ойлаб чўзиб ўтирмасдан, атиги 48 соат ичида ажрашишга ёрдам беради. Голландия компанияси узоқлашиб кетган жуфтларга ўзининг ажрашиш ишларини дам олиш кунларида мутахассис адвокатлар, болалар психологи, молия маслаҳатчилари ва кўчмас мулк агентлари ёрдамида амалга ошириш мумкинлиги таклиф қила бошлади. Бир бирлари билан жанжаллашган турмуш ўртоқлар схема бўйича 2500 евро тўлашади ва агенство уларга ҳамма билмайдиган Голландия ва Белгияда юқори категорияли меҳмонхоналарнинг алоҳида хоналарини брон қилиб беради. Эр-хотинлар жойлашганлардан кейин, улар беш юлдузли хизматлар билан рохатланишади, айни пайтда мутахассислар уларнинг ажралиш ишларини синчковлаб ўрганиб охирига етказишади. Бундан мақсад, эр – хотинлар ажрашганларидан кейин тинчгина ва бир бирларига аччиқ қилиб тарқалмасликлари учун қилинар экан. Шу билан биргаликда эр-хотинлар ажралишликлари ҳақида қатъий бўлмоқлари лозим, акс ҳолда бундай ғоя самарасиздир. Ажралиш тўғрисидаги хужжатлар дам олиш кунининг иккинчи кунида тўлдирилиб имзоланади ва судга топширилади.A