Facebook раҳбарияти смартфонлар учун мўлжалланган WhatsApp мессенжерини 19 миллиард долларга сотиб олаётганини эълон қилди.
2013 йил охирида WhatsApp фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошиб кетди (AFP маълумотларига кўра, ҳозирги кунга келиб 450 миллионга етган) ва бу ҳолат уни интернетдаги энг тез ривожланаётган сервислардан бирига айлантириб, ўзига ўхшаш бошқа дастурлар орасида энг кучли рақобатчилардан бирига айланди.
WhatsApp компанияси 2009 йили Yahoo’нинг собиқ ходимлари томонидан ташкил этилган. Ҳозирги вақтда энг асосий барча операцион тизимлар учун WhatsApp версиялари чиқарилган. WhatsApp’дан фойдаланиш нархи йилига 99 центни ташкил этади (фойдаланувнинг биринчи йили – бепул).
2013 йил апрелида бир қатор ОАВда Google компанияси мессенжерни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган, бироқ WhatsApp вакиллари бу хабарларни рад этишган эди.
Facebook’нинг ўз мобиль мессенжери ҳам бор, у 2011 йилда тақдим этилган. 2013 йил кузида ижтимоий тармоқ Snapchat мессенжерини уч миллиард долларга сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган, бироқ томонлар бу масалада келиша олишмаганди