Бугун 21 Июнь Алишер Навоий номли кино саройида янги комедия жанрида суратга олинган "Дадамнинг совғаси-совғанинг додаси” фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Ушбу фильмда бош ролларни : Мухаммад Исо Абдулхаиров, Севара Солиева ва яна кўплаб таниқли актёр ва актрисалар ижро этишди. Фильмга ўзбек шоу-бизнесининг бир қатор гурухлари: Афруз, Беном, Баён, Зарба, Манголар ижросидаги "Сен учун” деб номланган қўшиқ саундтрек сифатида мухлисларга хавола этилди. Ушбу фильмни 22 июндан катта экранларда томоша қилишингиз мумкин. Хозир эса фильмдан саундтрек сиз томон тақдим этамиз.