Шу ойнинг сўнгига қада Тошкентда «INTEGRO» кўп қиррали кўнгилочар савдо маркази ишга тушади. Марказ собиқ «Интегратор» заводи базасида бунёд этилмоқда.
Чилонзор метроси ёнида 5 гектар ерни эгаллаб турган йирик иншоот битта мажмуага бирлашган ва катталиги 41,308 минг кв. м. бўлган
4 та корпусдан ташкил топган. Бу ерда кўнгилочар марказ (боулинг, спорт бар, болалар майдончаси, интернет-кафе), тамаддихона ва супермаркет ташкил қилинади. Бундан ташқари, марказда хўжалик ва электро-техника моллари магазини, эркаклар ва аёллар кийимлари галереяси, пойабзал дўкони, болалар кийимлари магазини, ресторан, мебель ва заргарлик буюмлари салонлари ташкил қилинади.
Мажмуанинг орқа томонига «Бешёғоч» бозори филиали кўчиб ўтиши айтилмоқда. Ҳозирда бу ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Хабар берганимиздек, Чилонзор автобус шоҳ бекати олдидаги бозор бузиб ташланган ва унинг ўрнида автомобил турар-жойлари қурилмоқда.