Туябоқарлар авлоди дунёдаги энг баланд минора очилишининг муддатини эълон қилди
Жидда шаҳрида қурилиши режалаштирилган ва дунёдаги энг баланд бино бўладиган Бурж ал-Валид минораси 2017 йилда очилади, деб эълон қилинди. Бинога Саудия шаҳзодасининг номи қўйилган. Лойиҳачиларнинг таъкидлашича, унинг энг юқори қисмига чиқилса, Мисрни кўрса бўлади.
Шунингдек, унинг баландлиги 1000 метр, майдони 5,3 млн квадpат метр бўлади. Ҳозирда дунёдаги энг баланд бино Дубайда бўлиб, унинг баландлиги 828 метр. Лойиҳа 20 миллиард долларга тушиши таҳмин қилинмоқда.
Шу муносабат билан сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур хадисларининг маъноларини эслатиб қўймоқчимиз:
"Қиёмат Куни яқинлашганлигининг аломатларидан бири – туябоқарларнинг (яъни арабларнинг) баланд миноралар қуришда беллашиши”.
Манба: Содиклар Yengilik muallifi Best_Friend
Shu o'rinda har xil,turli-tuman fikrlarga aldanib turli xulosalar chiqarmasligingizni so'riyman. Shunchaki Haqiqatga Haqiqiy nazar bilan qaraylik...[/color]