Mavzuyimiz Baxt tushunchasi bolib Saytimizi userlaridan javoblar
Sweetgirl:Baxtga eriwiw uchun ayrim elementlar wart va zarur bula
Sog'lik, Tinchlik, Iymon, va Muhabbat.
Odil_oxraN:Namoz oqiwga topgan boyligim xalal
bermagani bu meni baxtim
♥MuNchoQcha♥:Baxt bu Ota Onam yonimda sog'salomatligi
NargiZa_2424:Baxt bu yurakimiz urib turgani, oilamiz
borligi, tinchlik bu baxt man uchun
_-SuPeR_BoY-_:Baxt diganda ota onam hayotligi sevikli
yorim va jajjigina farzandcham bolishi
yana kop bu ozgina misolcha
Marvarid:BAXTnima ................... befarzand
farzandli bo`lishimi? Yo`q u-
quvonch. Ota-ona hayotligimi?u-
ne`mat, er-xotin sevgi-muhabbatli
yashaganimi?u-lazzat. Bu dunyoga
kelib shu holatda yashaganimizmi? u
hayot va taqdir. Qazoyu qadar. BAXT
qayerda unda?! BAXT JANNATNING
OSTONASIDA!!!!!!!!!! Qachonki ALLOH
bandasiga jannatdagi o`rnini bildirsa
ana o`sha BAXT!!!
_LORD_:Тавхидни
CITY_HUNTER: Baxt nima? baxt bu yoningda turgan yoringni kuliwi Ota-Ona Opa singil Aka ukalaringni sog'salomat yurushi.
Ўйлаб қаралса, дунёда «мен
бахтлиман» дейдиганлар жуда кўп.
Аммо «бахтсизман, пешонам
қурсин» деб
нолийдиганларни
ҳам баъзида
учратиб қоламиз.
Нега шундай?
Ўзимизни бахтсиз
ҳисоблашимизга
«бир кам дунё»
айбдорми ёки
тобора ҳакалак
отиб бораётган
нафсимизми?
Ўзини бахтли ёки бахтсиз
ҳисоблайдиганларни мулоҳазага
чорламоқ ниятида шу мавзуга қўл
урдик.
Ношукрлар бахтли
бўлолмайдилар
Бахт тушунчаси ҳар ким учун
алоҳида мазмун касб этади.
Айтайлик, кўзи ожиз одамнинг бахти
билан кўз нуридан айрилмаган,
соғлом одамнинг бахт ҳақидаги
тасаввур ва ўлчовларида катта
фарқ бор. Тўрт мучаси соғ
одамларга ҳавас қилиб ўтадиган
ногиронлар учун тана аъзосининг
саломатлиги ҳеч нарсага алишиб,
ҳеч нимага тенглаштириб
бўлмайдиган бир бахтдир.
Орқама-орқа фарзанд кўриб,
бир этак боланинг онаси бўлган аёл
шўхлик қилган фарзандларини
қарғаётганида, уларнинг
тўполонларидан асаби бузилиб,
«Сенларни туғмай мен ўлай» дея
ёзғираётганида тирноққа зор
аёллар йиллар давомида
сидқидилдан йиғлаб Худодан
сўрайдиган бахт эгаси бўлиб
яшаётганини англамаётгандек
туюладими сизга ҳам?
Бахтнинг нималигини
касалхонанинг жонлантириш
бўлими эшиги тагида соатлаб жон
ҳовучлаб ўтирганча,
шифокорлардан касал
фарзандининг аҳволи ҳақида
умидбахш хабар кутиб ўтирган ота-
оналардан сўранг-чи!
Бахтнинг нимадалигини
хотинининг ёмон феълидан безиб,
ишдан сўнг ўз уйига қайтишга оёғи
тортмай ўтирган одамдан сўранг-чи!
Бахтнинг нималигини ноқобил
фарзандларининг меҳрсизлигидан
азият чекиб, дардини бировга
айтолмай, юраги қон бўлиб юрган
отадан сўранг-чи!
Бахтнинг нималигини билмоқчи
бўлсангиз, автомобил ҳалокатидан
омон қолган одамдан сўранг!
Бахтнинг нималигини Ватанидан
олисда, мусофирликнинг тошини
тишлаб, кўз ёшини ичига ютиб
юрган, ўз она тилида бир калима сўз
эшитиб қолса, ҳаяжондан юраги
ўйнаб кетадиган одамдан сўраб
кўринг!
Гапнинг ростини айтсак,
бахтсизман, де¬йишимиз
бахтсизлигимиздан эмас,
ношукрлигимиздан дарак. Чунки,
уйимизда камида бир ойлик
озуқамиз бўлгани ҳолда «Менинг
аҳволим ёмон», деймиз. Бу неъматга
ношукрлик эмасми?
Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг сўнгги
ахборотларидан бирида ўтган 2009-
йил давомида дунё бўйича 47
миллион одам очликдан қирилиб
кетгани ҳақида хабар берилди.
2004-йилнинг ўзида ер юзида ҳар
куни ўрта ҳисобда 10 минг бола
очликдан нобуд бўлибди. Тасаввур
қиляпсизми?! Энди айтинг-чи, сиз
бахтсизмисиз? Бу далилларни тўкин
дастурхон бошида ўтириб олиб, уни
емайман, буни емайман, деб
тихирлик қиладиган эркатой
фарзандларингизнинг қулоғига ҳам
қуйиб қўйинг, токи улар ҳам
(айримларимизга ўхшаб) тўқ
қоринларини силаганча, «яшашим
ёмон», дея нолиб ўтирмасинлар...
Ҳашамат - бахт эмас...
Дунёнинг роҳати ҳам кўп,
азоблари ҳам оз эмас. Роҳатнинг
азобга, азобнинг роҳатга
қоришишини ҳаёт дейдилар. Ҳаёт
уммонида эса қаноатдан ўзга
халоскор йўқ. Одатда, қаноатсиз,
ношукр одамлар нолишни ўзларига
одат қиладилар. Нолиш, ҳасрат
қилиш
Кўзингизни каттароқ очинг,
ўртоқжонлар, ёнингиздаги Худо
берган бахтингиз ҳам омонат. Бу
бахтни қай аҳволда соляпсиз?..
Хотима
Пушкиннинг «Денгизчи чол ва
олтин балиқ ҳақида эртак» асарини
ўқигансиз. Денгизчи чолга Худо
олтин балиқ орқали қашшоқликдан
нажот берган эди. Ҳаммасини
кампирнинг калтабинлиги,
очкўзлиги, ношукрлиги,
қаноатсизлиги барбод этди.
Оқибатда яна ўша эски тешик
тоғора билан қолдилар.
Ҳаммамиз ҳам хатолардан холи
эмасмиз. Ҳаддимиздан ошаётган
вақтимизда шу эртакни бир ёдга
олиб қўйсак, ёмон бўлмасди. Ахир
қанча бадавлатларни эҳтиёжсизлик
айнитди, қанча соғлом одамларни
доимо соғ юриш фасодга етаклади,
қанча илмлилар бор, ўзига бино
қўйиш уларни бузди. Чунки барча
кўргуликлар - ношукр¬ликдан, асл
бахт нимада эканини
англамасликдандир.
Аллоҳ таоло ҳадиси
қудсийларининг бирида айтади: «Эй
Одам фарзанди! Агар сени соқов
қилиб яратганимда тил учун, кўр
қилиб яратганимда кўз учун, кар
қилиб яратганимда қулоқ учун
ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас,
берган неъматларимнинг қадрига
ет, шукр қил!»
Бахтни ҳашам ва дабдабада деб
билиб жидду-жаҳд
қилаётганингизда босиб юрган
тупроғингиз тагида не-не азим
шаҳарлар, қалъа-ю қасрлар вайрон
бўлиб, кўмилиб ётганини фикр
қилинг. Ҳеч ўлмайдигандек
ҳаракатга тушганингизда
қабристонларга боринг.
Тирикликнинг ўзи катта бахт, катта
имконият эканини эсланг.
Одамзотнинг бахтли бўлиши учун
кўп нарса керак эмас. Бу ҳақиқатни
тан олишни хоҳламай, ҳаддингиздан
ошаверсангиз, кун келиб ҳатто
тешик тоғора ҳам насиб этмаслиги
мумкин...
O`Z FIKRLARINGIZNI BILDIRING