Бир замонлар ташқи
кўриниши-юзи жуда хам
хунук, хамда атрофидаги
инсонларга ёқимсиз бўлган
бир кимса бўлган эди. У
ёлғиз ўзи яшар ва жуда хам камбағал кун кечирар эди. Кунларнинг бирида у ўзига
кийим ва қалпоқ тикиб олди.
Озиб, букчайиб қолган танаси
устига ташланган дағал
матодан бўлган кийими хамда қўй терисидан
тикилган катта ва кўримсиз
қалпоғи билан бир шахардан
иккинчи шахардга
дарбадарликда юрар экан,
янги маскан тутган шахридаги одамлар унинг устидан мазах
қилар, бармоқларини у
кимсага бигиз қилиб
кўрсатиб: "Қаранглар-
қаранглар! Нақадар
бадбашара кимса . . .!
Хунуклиги етмагандек кийиб
олган кулгулик қалпоғини-
чи . . .!” - деб кулишар эди. У
кимса ўзига истехзо билан
қараб турган инсонларга
қараб, хотиржам овозда дерди: Ассаламу алейкум!
Билингизки бу кийимни
"Яратган ” МЕНман ва бунинг
учун мен сизларни
кечираман . . . Ташқи
кўринишимга келсак - уни Оламлар Роббиси яратган -
шунинг учун АЛЛОХ сизларни
кечирсин . . . ! ! !
Ўйланиб қолади киши . . .
Бугунги кунда инсонларни
ташқи кўринишига қараб бахо беришимизда танлаб
қўйган рақамларимиз хам
ўзгача . . . Албатта бунда мол-
давлат жисмларга мослашиб
хамоханг бонг уради . . .
Вахоланки қалбдаги "хуснбузар"лар билан
ишимиз хам йўқ . . . Аслида
эса юқоридаги кимсанинг
сўзи сингари кечирилишимиз
бизлар учун мухим бўлган
ЗОТдан - унинг яратган махлуқотларига нисбатан
тавсифларимиз бисёр-
бисёр . . . ! ! !
Абу Хурайра (р.а.) дан ривоят
қилинган хадисда
Расулуллох (с.а.в.) шундай деганлар: Албатта Аллох
таоло жисмларингиз,
кўринишингиз ва
амалларингизга қарамайди.
Лекин сизларнинг
қалбингизга қарайди, - деган сатрларни ўқир эканмиз:
Аллохим! Қалбларимиздаги
кассалликларимиз
ўзинггагина аён, ўзинг бизни
кечиргин РОББИМ деб
қолгаймиз . . . ! ! !