
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ўз фарзандини ўлдирган 20 ёшли аёл устидан тергов ишлари бошланди.
Маълум бўлишича, миллиция ходимларига мазкур ҳолат юзасида туғруқхона ходимлари қўнғироқ қилишган, бу ҳақда Gazeta.uz "Постда" нашрига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Аёл шифокорларга 12 май куни опасининг уйида ўғил туққани, сўнг болани елим халтага ўраб, ҳожатхона ўрасига ташлаб юборганини маълум қилган.
Шундан сўнг чақалоқнинг жасади олиб чиқилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
|