Главная » 2013»Июль»6 » Афғонистонда бир кун ичида олти нафар бола минада портлаб кетди
22:38
Афғонистонда бир кун ичида олти нафар бола минада портлаб кетди
Жанубий Афғонистоннинг Гильменд провинциясида 5 ёшдан 8 ёшгача бўлган тўрт нафар қизлар сув олиб келгани кетаётган чоғида йўлга қўйилган мина портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Бу хақда мазкур провинция губернатор вакили Омар Звак хабар берди. Ҳудди шу куни шарқий Пактика провинциясида икки нафар 10 ва 12 ёшли мактаб ўқувчилари мактабдан уйга қайтаётган чоғида минада портлаб кетган. Провинция губернатори Моклиш Самимнинг айтишича, тинч фуқаролар, айниқса ёш болаларнинг бу тарзда ҳалок бўлиши Афғонистон душманлари болаларнинг мактабга тинч боришаётганини кўра олмасликларидан далолат беради. БМТнинг яқинда чоп этилган ҳисоботи бўйича, Афғонистонда миналар оқибатида ҳалок бўлаётган тинч аҳоли, айниқса болалар сони аянчли тарзда кўпайиши кузатилмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, шу йилнинг беш ойида ҳалок бўлган 3092 афғон фуқароси орасидан 21%ни болалар ташкил қилади. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисабатан 30 фоизга кўпдир.