УНИНГ "ВИДЕО-ҚЎПОЛЛИК"ИНИ КЕЧИРА ОЛИШМАГАН КЎРИНАДИ... Қўл телефонларида тарқаб кетган видео Абдулла Қурбоновнинг бошига бало бўлди! Унинг маст-алас ҳолатдаги ҳақоратлари ёзиб олинган видеонинг тарқатилишида кимнинг қўли борлиги номалум-у, бироқ, бу ҳолатни Ички Ишлар раҳбарияти кечира олмаган кўринади. Қилмишига яраша, тавба қилиб, бир неча кунлар озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўтаб чиққани етмаганидай, куни кеча хонандалик фаолиятига дахлдор лицензиянинг тугатилганлигидан шу кунларда АҚШда сафарда юрган Абдулла Қурбонов хабар топса, қай ҳолатга тушаркин? Муҳими, ҳаммаси яхшиликка бўлсин! Айримлар "ажаб бўпти” дер, айримлар хонанданинг бошига тушган бундай қайғудан ачинар...Бундан буёғига нима бўларкин?
"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Қурбоновнинг лицензияси "қурбон” этилиши ҳақида шундай "Расмий билдириш”ни маълум қилди:
"Хонанда Қурбонов Абдулла Акбарович томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда Лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузиб келинганлиги сабабли хонандага 2013 йил 22 февралда берилган АJ-2326-рақамли лицензиянинг амал қилиши "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан 2013 йил 22 февралдан тугатилганлигини маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Ҳукумат қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ҳамда санъаткорнинг бурчидир.”
"Оғзимга келганини айтаман”, "Мен юлдузман! Менга ҳамма нарса мумкин!” деган ўйда ҳаволаниб юрган айрим хонандалар ҳамкасбининг бошига тушган "булутли кунлар”дан яхшигина хулоса чиқариб олишса, ҳали ҳам кеч эмас! Фойдадан холи бўлмаган гапни айтишни ҳам қарз, ҳам фарз деб билдик. Зеро, "Яхши ошини, ёмон бошини ейди” деган оддий халқнинг ҳақ гапи ҳам бор!
ДАВЛАТ ХАКИКАТИ АЙТГАНДА ШУНДАЙ ИШ КИЛИШАДИ НИМА ЭНДИ АРТИСМАН ДЕБ ЛОХ БУЛИБ ЮРИШ КЕРАК ЭРКАК СУКИНАДИ НИМАБУБДИ ЭРКАК ЧИЛИК ДАВЛАТДА ПРСДЕТДАН ТОРТИБ ДЕПУТАЛРАРГАЧА КУТ