Дата: CHORSHANBA, 2009.12.09, 21:46 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные
САВОЛ: Аёлларнинг қабристонга боришлари мумкинми? Айтишларича, агар аёл киши қабристонга борса, қабр аҳлига худди кийимсиз турган ҳолидай кўринар эмиш, шу ростми? ЖАВОБ: Умуман қабристонга бориб қабрларни зиёрат қилиш ҳақида саволлар кўп-кўп такрорланиб туради. Бунга кўпгина масалалар каби динимиз таълимотидан бироз йироқ эканлигимиз ва бу нарсаларни кўп ёритилмаганлиги ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз с.а.в. янги пайғамбар бўлиб келганларида, Ислом таълимотлари эндигина тарқала бошлаган бир пайтда Маккаи Мукаррама ва унинг атрофидаги Арабистон ярим оролида истиқомат қиладиган кишиларнинг кўплари буту санамларга чуқинар эдилар. Бут ва санамларга чўқиниш одатини давом этиб келишини асосий сабабларидан бири қабристонлар эди. Вафот этиб кетган яхши одамларни эҳтиромини ўрнига қўямиз, номини абадийлаштирамиз, унутмаймиз деган мақсадда аввал уларни қабрини зиёрат қилиб туриб, кейин бирор бир ёдгорликни қабр устига қўйиб, авлодоар ўтиши билаг ота боболаримиз шу ишни қилиб юрарди, деб болалар яна ҳам ўша қабрга кўпроқ эътиқод қиладиган бўлиб охири бориб бориб қабрдаги шаклларни, буту, санамларни Худо дейиш даражасига етиб борган эдилар. Ана шу мушриклик ақидасидан мўъмин мусулмонларни узоқ қилиш мақсадида бизнинг шариатимизда дастлабки пайтда қабрларни зиёрат қилиш тамоман маън қилинди. Қабрларга мутлақо бормасликни Пайғамбаримиз с.а.в. тайинлаб айтдилар, лекин замон ўтиши билан бирга кишиларнинг ақидаси бақувват бўлиб, тавҳид, якка худолик ақидаси мусулмонларнинг қалбида жойлашиб бўлгандан сўнг Пайғамбаримиз с.а.в. қабрларни зиёрат қилишга ижозат бериб: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, аммо энди сиз уларни зиёрат қилаверинг, чунки қабрларни зиёрат қилиш ўлимни эслатади» дедилар. Демак, қабрни зиёрат қилишни ҳикмати Исломда, ўша қабристондагилар ҳаққига мағфират сўраб, савоб сўраб дуо қилиш билан бирга, зиёрат қилувчининг ўзи ўлимни эслаши, ваъз, насиҳат олишидир. Мана шу умумий маънода “зиёрат қилинглар” деган маънода мусулмонларнинг барчаларига эркак ва аёлларига рухсат берилган. Энди бундай бўлса, нима учун ҳозирги сўралаётган савол каби фикрлар пайдо бўлган аёлларни қабрларни зиёрати тўғрисида деган саволга келсак, чунки бошқа ҳадисларда аёлларни қабрларни зиёрат қилишини танқид қилинган ҳолатлари бор. баъзи бир ҳадисларда Пайғамбаримиз с.а.в. “Қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатлайди” деган маънодаги ҳадис бор. Лекин уламоларимиз юқорида айтиб ўтган умумий рухсат ҳақидаги ҳадис ва бошқа ҳадисларни ҳаммасини ўрганиб чиқиб, бу қабрни аёллар зиёрат қилишлиги дуруст эмаслиги ҳақидаги ҳадисларни ҳам ҳаммасини ўрганиб чиқиб, айтганларки: “Бу дуруст эмаслик, маън қилишлик тўғрисидаги, аёлларни зиёрат қилмасинлар маъносидаги ҳадисларни тагида бир хикмат бор, у ҳам бўлса зиёрат қилган пайтда Ислом аҳкомларига буйсунмай, шариатимизни қабр зиёратига ҳақидаги одобларига риоя қилмай, йиғи сиғи, бидъат хурофот ишларини қилиб, Ислом шариатида бўлмаган урф одатлдарни қилиб зиёрат қилган аёлларни танқиди, ундай зиёратлар жоиз эмас маъносида келган” дейдилар. Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, жумҳур уламолари аёл кишини қабрни зиёрат қилиши макруҳ деганлар, яъни яхши кўрилмайди. Умуман бормасин деган маъно йўқ бу ерда. Ҳанафий мазхаби, яъни бизнинг фикхий мазҳабимиз уламоларини айтишича, “аёл киши қабристонни зиёрат қилиши жоиз, яъни мумкин”, лекин шарти бор, шарти зиёрат пайтида бетаҳорат бўлмаслиги керак ва зиёрат пайтида Исломнинг одоб аҳлоқларига амал қилиши керак. Яна зиёрат пайтида бидъат хурофот, ширк аломатлари бўлган ишларни, гап-сўзларни қилмасликлари керак. Қабристонга кирганда,”Бисмилло” деб, одоб билан кириб, зиёрат қиладиган қабрни олдига боргандан сўнг ҳам салом бериб, кўпроқ қабристонни олдидан ўтганда ва зиёратга борганда пайғамбаримиз с.а.в. “Ассаламу алайкум эй мўъмин қавмлар диёри, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз. Аллоҳдан ўзимизга ҳам сизга ҳам офият сўраймиз” деган дуони айтганлар. Қабрда ётган кишиларни, ўликларни ҳам худи тирикдай муомаласини қилиш, уларга тинчлик сўраб салом бериш, ундан кейин зиёратчи ўзи ҳам бир куни келиб мана шу қабрда ётганларни орасига қўшилиши, ўзи ҳам дафн бўлиши, ўлишини тан олмоғи бор ва ундан кейин дуо, ўзига бир офият сўраб ва бу ердагиларга офият сўраб дуо қилиш ҳам бор. ана ундан кейин баъзи бир Қуръон сураларидан, масалан “Ёсин”, “Таборак” сурасини ўқиб дуо қилиш, хусусан “Ихлос” сурасини ўн бир марта ўқиб дуо қилса, ўша қабристонда ётган мўъмин мусулмонларнинг сонича савобга эришиши зиёратчини ҳадиси шарифда зикр қилинган. Мана шу нарсаларни яхшилаб ўзлаштириб, одоб билан душанба, пайшанба, жума кунлари қабристонларни зиёрат қилиб турса бўлади, лекин аёл зиёратчилар жуда ҳам эҳтиёт бўлиб, юқоридаги шартларни амалга ошириб зиёрат қилишлари керак, агар қоидаларга зид зиёратни уюштирадиган бўлсалар, Аллоҳ кўрсатмасин юқорида айтилганидек, ноқулай бир ҳолатга тушиб қолиш эҳтимоли бор. аммо саволда келганидай аёл киши қабристонга борса, қабр аҳлига кийимсиз ҳолда кўринар эмиш, деган гапларни асоси йўқ.
Дата: DUSHANBA, 2010.10.18, 01:11 | Сообщение # 11
Группа: Удаленные
САВОЛ: Ўзбекчиликни энг машҳур жиҳатларидан бири меҳмондўстликдир. Шунингдек “Айтиб келган меҳмон балои Худо, айтмай келган меҳмон атои Худо” деган гаплар ҳам бор. Лекин эшитишимизча, аёл киши эри ўйда йўқлигида бегоналарни киритишга ҳаққи йўқ экан. Шу гап қанчалик рост?
ЖАВОБ: Бу ҳам эрнинг ҳақларидан бири, чунки эри йўғида уни ўйига кирган одам туфайли оилага катта зарарлар етиши мумкин, ўша одам ёмон одам бўлса ёлғиз аёлга ёмон кўз билан қараши ёки ёмон ҳаракат қилиши мумкин, оила сирларини ташқарига олиб чиқиши мумкин ёки мутлақо эрига ёқмайдиган, унга душман одам бўлиши ҳам мумкин. ўзини билган ҳар қандай муассаса ва ташкилот ҳам бошлиғининг изнисиз ҳар кимни ўзининг муҳтарам жойларига киритавермайди. Оиланинг энг муҳтарам жойи бўлмиш уйга оила бошлиғининг изнисиз тўғри келган одамни киритавериш, унга ҳурматсизлик қилиш ҳам бўлади. Бу ишни алоҳида таъкидланиши, одатда арзимаган бўлиб кўринган нарса кўпинча оилада уруш жанжал келиб чиқишига, оиланинг бузилиб кетишига сабаб бўлади деганларидандир. Бировни ёмон кўриб қолиш кўнгил иши, эркак одам ўзи ёмон кўрган одамга унинг жуфти ҳалоли, ёстиқдоши томонидан илтифот кўрсатилишини ҳеч кўнглидан чиқара олмаслиги турган гап, шунинг учун ҳам Ислом шариати масалани аёлларга алоҳида таъкидлаб ўқдиради. бу нарсани эрнинг муҳим ҳақларидан бири деб тушунтиради.