АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА Аллоҳга иймон келтирган ёш қизлар, бутун инсониятнинг муайян бир кунда ҳузурига қайтиши муқаррар бўлган, борлиги ва ягоналигига шак-шубҳа бўлмаган, сифатларида аҳад бўлган ва шерик қабул этмаган Аллоҳга қалбан иймон келтирган қизлар демакдир. Фойда берувчи ҳам, тилаганига зарар берувчи ҳам ёлғиз Удир. Бутун инсонлар Унга қайтиб борганларида барча сирлар очилишига, яширин ҳақиқатлар ошкор бўлишига, фоний дунёда ғурурла кезганларнинг бошлари эгилишига, Аллоҳнинг ҳақларига риоя этмаганлар пушаймонликда қийналажак кунга, яратилиш ҳақиқатини билганлар учун эса охират ҳаёти бахт ва саодат эканлигига, бу соадатли ҳашаматга фақат Аллоҳнинг ризоси билан. эришиш мумкинлигига ишонганларни ҳам суҳбатимиз, деб биламиз. Демоқчимизки, бу китоб орқали биз мурожаат қилмоқчи бўлган инсонлар Аллоҳнинг номини ҳар кун йигирма карра такрорлаб турганлари ҳолда умрларида бирор марта ҳам тангрининг қудрати ва азаматини тафаккур этмаган, иймон калимаси ва ҳақиқатини олди-қочди давралардан ўрганиб, бу ҳақиқатнинг жаннат калити эканлигини англаб етмаганлар эмас. Шунингдек, ҳамсуҳбатларимиз Аллоҳнинг фақат номини ўрганиб, ҳақиқатини, маъносини идрок қила олмайдиганлар ҳам эмас.
СЎЗ БОШИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бир мақсад ила қилинган иш баъзан, тескари ниҳоя топиши ёки бошда зарарли кўринган нарса фойдали натижа билан якунланиши мумкин. Таниқли араб ёзувчиларидан бири Ислом оламига кенг ёйилган бир жўрналда шу хусусда алоҳида тўхталди. У Ислом шариатининг, эркаклар билан аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўринларини тайин этган дастурларининг бузилгани, янглиш тушунчаларга олиб келганини таъкидлади. Ҳижоб ёпиниш ва қарши жинслардан ўзларини ҳимоялаш йўлидаги амрлари ва манъ қилинган нарсалар мусулмонлар орасида ҳар турли шубҳалар, ғайри табиий далилларни ўртага чиқарди. Бу, албатта, мусулмонларнинг эътиқодларини синдириш йўлида қилинган уринишнинг бир кўриниши эди, халос. Бироқ, уларнинг бундай уринишлари зое кетди. Ҳатто, ёзувчи кутмаган ўзгаришлар юз бера бошлади. Бир қанча мусулмонлар, хусусан, иймонли ёш қизлар ва солиҳа аёллар бу хусусда фикр юритиб, аёл зотининг ҳаётидаги илоҳий ҳукмларнинг маъносини чақишга, эркаклар билан муносабатларининг чегараси ва ҳаёт билан бўлган алоқаларининг исломий тамалларини ўрганишга бошлади. Улар Ислом одобидан на қадар узоқ қолганликларини англаб етган эдилар. Араб ёзувчилари яна Ислом оламидаги муоммолар устида жиддий бош қотирдилар. Қуръони карим ҳукмлари, суннати набавийянинг кўрсатмалари ва уломоларнинг фикрларнга суяниб асарлар ёздилар. Менинг бу рисоламни ҳам уларнинг бир бўлаги, деб ҳисоблашингиз мумкин. Мазкур асарда Исломда аёлнинг ўрни, эркаклар билан муносабатларидан баҳс юритилади. Аллохнинг устун бир хусусияти бордир. Бу хусусият, фақатгина тўғрилик ва ихлос билан ҳақиқатни тушунишга йўналган кишига аён бўлади. Шунингдек, ботилнинг характери ҳам ҳар бнр ақилли кишига маълум. Ботил ўзипи ҳар қанча ҳақчил ва тўғри қилиб кўрсатишга уринмасин, мутлақо бир куни айби очилади. Ҳақ доимо ақлли, мантиқли бўлишга даъват этади. Ботил эса нафсига хитоб қилади. Ҳақ инсонлар билан эркин, далиллар билаи мулоқотда бўлади, ботил эса, ёлғон сўзлар билан уларни алдашга уринади. Ҳақ бошлангичда нафсларга оғир келади, бироқ унга қарши яширинча мақсади ҳам йўқ. Ботил нафсларга енгил ва жозибали келади, лекин ёлғончилиги билан инсонларни доимо беҳузур этади. Ботилнииг ўзига хос хусусияти—ўз шахсияти билан боғланиб қолганлиги ва ёлғончилигидадир. Доимо нотўғри йўллар кўрсатиб, асл мақсадини яширгани ҳолда инсонларни ясама кўринишига ишонтиришидан иборатдир. Бироқ, ақлли, ихлосли бир дўст, хуш ва лаззатли куринган, аммо ичи тўла заҳар бўлган қадаҳдан сизни огоҳ эта олиши мумкин. У, сизни балки қисқа вақтли завқингиздан маҳрум қилар, лекин шубҳасизки, самимийлигига амин бўласиз. Бу китобнинг илк чиқиши мусулмонлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Шунинг учун бўлса керак, китоб нашридан тўрт ой ўтар-ўтмас, сотилиб булинганди. Унга бўлган эхтиёж китобнинг қайтадан чоп этилишига сабабчи бўлди. Ишончим комилки, Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир (ёш) қиз, албатта, китобдаги кўрсатмаларга амал қилажак.
Проф. М. Сайид Рамозон Ал-Бутий
АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
Аллоҳга иймон келтирган ёш қизлар, бутун инсониятнинг муайян бир кунда ҳузурига қайтиши муқаррар бўлган, борлиги ва ягоналигига шак-шубҳа бўлмаган, сифатларида аҳад бўлган ва шерик қабул этмаган Аллоҳга қалбан иймон келтирган қизлар демакдир. Фойда берувчи ҳам, тилаганига зарар берувчи ҳам ёлғиз Удир. Бутун инсонлар Унга қайтиб борганларида барча сирлар очилишига, яширин ҳақиқатлар ошкор бўлишига, фоний дунёда ғурурла кезганларнинг бошлари эгилишига, Аллоҳнинг ҳақларига риоя этмаганлар пушаймонликда қийналажак кунга, яратилиш ҳақиқатини билганлар учун эса охират ҳаёти бахт ва саодат эканлигига, бу соадатли ҳашаматга фақат Аллоҳнинг ризоси билан. эришиш мумкинлигига ишонганларни ҳам суҳбатимиз, деб биламиз. Демоқчимизки, бу китоб орқали биз мурожаат қилмоқчи бўлган инсонлар Аллоҳнинг номини ҳар кун йигирма карра такрорлаб турганлари ҳолда умрларида бирор марта ҳам тангрининг қудрати ва азаматини тафаккур этмаган, иймон калимаси ва ҳақиқатини олди-қочди давралардан ўрганиб, бу ҳақиқатнинг жаннат калити эканлигини англаб етмаганлар эмас. Шунингдек, ҳамсуҳбатларимиз Аллоҳнинг фақат номини ўрганиб, ҳақиқатини, маъносини идрок қила олмайдиганлар ҳам эмас. Бу инсонлар вақти-вақти билан Аллоҳни эслаб, Унга илтижо этсаларда, Унинг яширин ва буюк ҳақиқат эканлигини билсаларда, Унинг ҳақида бошқа нарсалардан хабардор эмаслар. Халқ тилида Асир деганлари каби, Яратувчи ҳақида ҳам атрофлича билимлари бўлмасдан Уни борлиқнинг сирларидан бири, деб биладилар. Бундай бир қараш иймонга мажозий маъноси ва ташқи кўриниши нуқтаи назаридан ўхшаш бўлгани билан ҳақиқий иймонга ҳеч бир алоқаси йўқ. Чунки бундай бир иймон қалбда асил қўрқув, ҳушёрликни майдонга келтирмайди. Бундай иймон ўз эгасини бирор томонга йўналтирмагани каби, унинг ҳаётини ва ҳаракатларини ўзгартириб, тартибга ҳам солмайди. Бу арзон иймоннинг маълум бир кўринишлари Оврупо ва Америкада ёйилмоқда. Лекин унинг аҳамияти кўринмаётир. Чунки бу жамиятларда бундай инонч даҳшатли бир ахлоқий чўкиш, олди олинмас бир руҳий тушкунлик, ҳар ёнда ҳукмрон бўлган материалистик ҳаёт тарзи сархушлиги билан ёнма-ён, қўшилиб кетган ҳолда кўзга ташланмоқда. Менинг бу рисоладаги сўзларим эркин иродаси, ўз билими ва кўнглининг хоҳиши ила Аллоҳга иймон келтирган ёш қизларга қаратилгандир. Чунки мен жамиятимизда бундай бир иймонга эга қизларимиз кўпчилик эканликларига мутлақо ишонаман. Бундай бир иймонни қалбига нақш этган ҳар бир ёш қизга қарата, бу дунёда яратилишимизнинг ҳикмати жиддийдир, ҳатто жиддийликдан ҳам юксакдир, дегим келади. Бу жиддий сабабни кўз ўнгингиздан хеч қачон айирманг, токи ҳаётнинг алдовлари, ўз келажагингизни доимо тасаввур ва идрок этмоқдан. сизларни узоқлаштирмасин Токи бу дунёга тиш-тирноқлари билан боғланиб олган кўпчилик сизни бу дунёнинг аҳамиятсиз ва қадрсиз эканлигинн тафаккур қилишингиздан тўсиб қўймасин Шуни ҳеч қачон унутмангки. инсонлар хоҳ билсинлар, хоҳ билмасинлар Бу дунёга Аллоҳ белгилагаи вақт - замонларининг имтиҳонини ва ҳисобини бермоқ учун келганлар. Қолиш фурсати хоҳ узоқ, хоҳ қисқа бўлсии, натижа эътибори ила ҳеч нарса ўзгармайди. Бу дунё бир соатлик имтиҳондан бошқа нарса эмас. Бу имтиҳон жараёнида аёллар ва эркаклар орасида фарқ бўлмасада. аёллар бу дунёда кўп таҳликали, охиратда эса жуда муҳим бир юкии ўз зиммаларида ташиганлари учун эркаклардан фарқ қиладилар. Аёл эркак билан баробар синовдан ўтишга қарамасдан бутун борлиги билан бу имтиҳрн-синов-нинг аҳамиятли сабабчиларидан биридир... Чунки бу имтиҳондаги муваффақиятсизликларнинг ягона сабаби турли шаҳватлардир. Аллоҳ таоло бу дунёни турли шаҳватлар-туганмас олтин-кумушлар. баҳоли жонзотлар ва ҳакозоларга тўлдирган. Асл эса тангри буюргани каби бу шаҳватларнинг энг бошида келгани ва энг фаолидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "Одамларга аёллар, болалар; туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки бу нарсалар ҳаёти дунёнииг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой - жаннат бордир. (Ол—и Имрон сурсаи 14) Кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло инсонларнинг йўлида синов ва имтиҳон воситаси сифатида қўйган ҳар турли шаҳватларнинг энг бошида "аёллар'" калимаси зикр этилмоқда. Агар аёллар таҳлика ва инсонларни йўлдан тойдириш маъносида энг таъсирлиси, энг муҳими, бошқа шаҳватлардан таъсирчанроғи бўлмаганларида эди. улар бошқа шаҳватлардан аввал зикр этилмаган бўлур эди. Демакки, инсон ҳаётида дунёнинг энг ширин балоси аёлдир. Бунинг сири шундаки, Аллоҳ қулларига таъқиқлаган бошқа гуноҳлар билан инсонлар ораси фитрий оҳангда эмасдир Масалан зулмнинг барча шакллари, эгрис-ю тўғриси ҳаромдир. Инсонларнинг зулмдан лаззат олмасликлари ва зулмдан узоқ туришларини сақлаган бутун омилларнинг бошида уларни бу ҳаракатга қарши қўйган нафратлари келади. Ички ичиш ҳам ҳаромдир. Бу таъқиқлаш халқ орасида қабул қилинишини қулайлаштиргаи омиллар бошида соғлом характерли бир инсоннинг фитратан ичкидан нафрат этиши туради. Ўғирлик. ёлғончилик, ғийбат, ора бузарчидик каби бошқа гуноҳ ва ҳаромлар ҳам ана шундайдир. Соғлом иймонга муяссар бўлган киши бу - нарсалардан нафратланади. Бироқ қайси бир сабаб туфайли инсон ҳаётида. табиатида ва хулқ-атворида бузуқлик ёки йўлдан тойиш юз берса. демак, у инсон ҳаромларга шавқ билан қарайди. Бу келтирилган мисоллардан руҳий жиҳатдан бир устун нарса бор. У ҳам бўлса эркак ва аслда шиддат билан ҳис этилган жинсий иистинкт, ҳиссиётдир. Инсон нафси— ҳаром қилинган, манъ этилган, таъқиқланган шаръий ҳаромлар қаторининг энг олдинда булишига қарамай —жинсий туйғусига эрк берар, уни бостириб таъсиридан қутула олмас экан, хулқ-атворининг энг муҳим истакларидан бири бўлмиш бу нафсга занжирланиб, юксалишдан тўхтайди. Бу масалада ўзини тута олиш соғлом инсоннинг гўзал фазилатидир. Бу муқояса-таққослашликдан шу нарсани очиқ-ойдин англаймизки, жинсий шаҳват инсон ҳаётини қуршаган энг таҳликали нарсадир. Маълумки, барча мункарларга қарши кураш ҳақида сўз борар экан, бу мужодалага энг катта ёрдам ва дастак инсоннинг ўз фитратидан , хулқ-атворидан келади. Жинсий шаҳват ҳақида сўз борар экан, мутлақ аксини кўрамиз. Инсон бу хусусда ўз майлини, истагини яширмайди. Баъзан бу туйғу унинг ички менлигидан устун келади. Инсон ҳатто энг гўзал ҳолларда ҳам бу туйғу қаршисида, унинг таъсирини бўйсундириш борасида, ожиз қолиши мумкин. Бу вазиятда Исломнинг шифоси руҳий юксалишга даъват, юксалишга эришишга шароит яратишдир. Бундай мақомга фақат ҳиссиётни лиловлаганлар эришадилар. Шу билан бирга жинсий масалада алоҳида шифо тадбиқ этилган. Бу ҳам бўлса аниқ чегаралар ичида ҳаддан ошмаслик (уйланиш) ва ички ҳиссиётни машруъ қониқиш йўли билан бостирмоқдир. Амалда англатишга ҳаракат қилганимиз шундан иборатки, эркакнинг ҳаётидаги энг таҳликали имтиҳон сабаби, шубҳасиз, аёлга бўлган хайрихоҳлиги, мойиллигидир. Мухтарам ўқувчимиз шундай савол бериши мумкин: Эркакнинг ҳаётини йўлдан тойдирувчи энг катта таҳлика аёл экану, нега аёлнинг ҳаёти учун энг таҳпикали синов сабаби эркак ҳисобланмайди? Ахир ҳар икки жинсда ҳам жинсий шуур, бир хил даражада эмасми? Бу шуур орқали эркак ила аёлнинг бу хусусдаги масъулиятлари, вазифалари, муаммолари, хулласи калом бошқа масалалари тенг эмасми? Бу саволнинг жавоби шудир: Ҳамма нарса қўлида бўлмиш қудрат соҳиби Аллоҳ таоло инсонни шундай яратганки, аёл доимо заиф характерли, эркак эса доимо фаол характерлидир. Икки жинснинг фитриётлари, хулқ-атвори ана шу руҳиёт асосига қурилгандир. Аёл ҳар қанча ҳиссиёти тўлиб тошса ҳам хулқ-атворига жойлаштирилган руҳий омиллар таъсирида доимо кутишга, бу тошқинликни пайсайтиришга ва инсоннинг табиий олийлигини муҳофаза марказидан чиқармасликка майл қилади. Аммо эркакнинг баъзи заифликларини ҳаракатга келтириб, унга шароит яратиб, эркакда ўзини исташга ва излашга шароит туғдиради ва бундан завқланади. Бу эса эркакнинг аёлга фитна бўлишидан кўра, аёлнинг эркакка фитна бўлиши энг таҳликали имтиҳон, сўроқ манбаи эканлигини эслатмоққа асосдир. Бу ҳақиқатни ҳазрати пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам қуйидаги ҳадисда тилга оладилар: "Эркакларга ортимда аёллардан зарарлироқ фитна қолдирмадим" (Бухоруй, Муслим) Бироқ барча бу ҳақиқатлар ёруғида шуни яхши билингки, эркаклар мубтало бўлган бу фитнанинг қулайлашуви, ёйилиб кетиши ёки сукунатга айланиши тамоман сиз қизларга, аёлларга боғлиқдир. Аёл-бу ҳақиқатнинг ёруғида, агар истаса бутун борлиғи билан эркакка уни маҳв этувчи ва қутулиб бўлмайдиган мусибат келтиради. Ундан чиқиб кетиш йўлларини бутунлай ёпиб ташлайди. Бироқ яна ўз борлиғини эриминг соғ-саломатлиги, фаровонлиги, бутун умрига бағишлаб, унинг умр иўлида энг таъсирли ва энг асосий ёрдамчи ҳам бўла олади. Бир қанча уммат ва қавмлар бор эдики, шону шуҳратлари жуда баланд эди. Аммо бугунга қадар на уларнинг шону шуҳратлари ва на салтанатларидан асар ҳам етиб келмади. Бу умматларнинг тарихига кўз ташлаганимизда шу нарса очиқ сезиладики, фахш эркинлиги, фоҳишабозлик, ахлоқий чўкишнинг ёйилиши уларнинг оқибатларини белгилаган. Барча бу ички тубанлик, чўкишнинг сабаби аёлдан бошқа нарса эмас. Рум императорлиги, Маздак салтанати ва Ҳиндистон маданияти ва маърифатининг йиқилиш ва йўқолиш тарихлари хотиралардан узоқлашган эмас. Аллоҳнинг аёлга таклиф этган энг оғир вазифаси бутун бу бало ва имтиҳоннинг мусибат гирдобларига эркакларни туширмаслик учун фитна бўлмиш силоҳларини эркакларнинг кўзлари ва кўнгиллари олдида сақламаслиги, тутмаслиги вазифасидир. Бу исломий вазифадир. Ислом олимларининг таъкидлашларига кўра, аёлнинг Аллоҳ розилигига эришмоқ муроди билан бажарадиган ҳар турли солиҳ амалларидан келадиган савоб эркакнинг ахлоқини муҳофаза этиш ва шаҳватини, йўлдан тойишларини сақлаб қолишда қозонган савобидан кучли ва хайрлироқ бўлмайди. Яъни аёл эркакни гуноҳ қилишдан асрар экан, ўзини жазодан қўрийди. Аллоҳнинг ғазабига дучор этгувчи ҳаром амалларидан келадиган гуноҳ оғир бўлиши мумкин. Лекин эркакнинг шахвоний издан чиқишлари, унга бу хусусда ёрдамчи бўлиш, унинг ор-номуси топталишига сабаб-васила бўлиш йўлида қилинган гуноҳлар бошқаларидан оғиррироқдир. Саҳиҳ бир ҳадиси шарифда ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) билдирганлари каби жаҳаннам аҳлининг кўпчилигини аёллар ташкил этишининг асосий сабаби юқорида таъкидлаганимиз каби масалалардир. Яъни, бу сабабларнинг бошида Аллоҳ таоло томонидан ўзларига юкланган вазифани уддалашда талабчан ва жиддий бўлмаганликларидир. Эй, Аллоҳга ва Унинг ҳақиқатига иймон келтирган сингилларим! Яхши билингки, Оврупо бўладими, Америка бўладими, бутун Ғарбни безовта этган нарса Исломдир. Бу безовталик кеча ҳам бор эди, бугун ҳам бор. Ғарб учун ўйлаб, ғарб учун яшаган олимлар узундан узоқ таҳлил ва тадқиқотлари натижасида шу нарсани очиқ-ойдин кўрдиларки, мусулмонлар қачонки, Ислом шариати билан яшасалар, Ислом динининг қувват ва таъсирини ўз ҳаётларида ҳис этсалар, ўша даврларда порлоқ тараққиётга эришганлар. Ўша даврлар мусулмонлар учун уйғониш ва зафарлар даври бўлгандир. Ислом шариати тизимининг порлоқ йўли муслмонларнинг кўзини қамаштириб, уни ҳаётларидан узоқлаштирмаса эди, яъни мусулмонлар бевосита ўзларини қоронғуликларга ғарқ этмаганларида эди, Овруполиклар илгари кета олмас эдилар. Улар билим ва техника тараққиётида, фаровонлик ва савия кжсалишида, хуллас, нимаики қўлга киритган бўлсалар, ҳамма-ҳаммасида бизнинг ўз айбимиз бор. Чунки биз чекинмасак, улар зафар қозона олмас эдилар. Бу ҳақиқатни тушуниб етганларидан кейин эришган маданий, маърифий тараққиётларини сақлаб қолиш учун бир йўлни тутдилар. Яъни, мусулмонларни давомли равишда Исломдан узоқлаштириш йўлини тутдилар. Бу ғоя йўлида қўллаган энг таҳликали усулларидан бири мусулмонларнинг кечмишлари ва келажаклари орасидаги кўприк хисобланган ўз тарихларига нисбатан лоқайдлигини асраб қолиш эди. Бу рўёбга чиқиши учун мусулмонлар ҳаётидан Исломнинг жавҳари, ҳукмлари узоқлаштирилиб, уларнинг ўрнини тўлдирадиган бошқа нарсаларни кун тартибига ташламоқдалар. Бу борада чексиз ғайрат кўрсатар эканлар, ақлларига келган ҳар турли йўлларни бирма-бир синовдан ўтказмоқдалар. Булар ҳақиқат эканлигини англашингиз учун ортиқча билимга эҳтиёж йўқ, деганфикрдаман. Зеро, ғарб йўлбошчилари ва мутафаккирлари ҳар фурсатда ниятларини турли йўллар, усул ва услублар билан пичирламоқдалар. Ҳатто бугуннинг инсонлари "омад"лидирлар. Ғарбликлар пичирлаш кераклигини ҳис қилмаяптилар. Уз мақсадларини ҳайқириқлар билан ифода қилмоқдалар. Бутун атроф, ҳамма тараф бу ҳайқириққа тўлиб кетгандир. Ҳозирги замон маданиятидан бироз воқиф бўлган ҳар бир киши буларни жуда яхши тушунади. Шу билан бирга катта журъат натижасида очиқ ёйилган бутун дунёнинг кўз ўнгида мағрур бир ҳайқириш ҳолини олган мисолни сизларга хотирлатмоқчиман. Ғарбнинг табиатини ва характерини билганлар, буни хам биладилар. Турли ўлкаларнинг бир қанча олими муштарак ҳолда тартиб берган "Ислом қаерга бораётир?" номли китобдан бир парчани сизга ҳавола қиламан. Бу ишнинг режиссёри ҳисобланган инглиз шарқшуноси ва Англия ташқи ишларида юксак мартабали бир шахс бўлган Х.А.Р. Гибб бу китобнинг шарҳловчисидир. У китобнинг кириш қисмининг муаллифи ҳамдир. Ана шу китобининг юз саҳифадаи иборат узундан-узоқ ва хатарли кириш қисмида шундай жумлалар бор: "Иқлимнинг кўп ўзгарувчан омиллар» Ислом таълимотининг бирлик тушунчасига таъсир қила олмади. Яъни, на вақт, на ўзгарувчан шароитлар уни йиқита олмади. Шу сабабдан Ислом олам» ижтимоий куч ҳолига келди. Бутун Оврупога қадам бақадам кириб борди ва Ислом дунёсини ғарбдан узоқлаштиришга олиб келди" Шундан кейин Ғарбнинг Ислом оламини қандай йиқитгани ва Ислом таълимоти, маданияти, маърифатини қандай парчалагани бирма-бир англатилади ва шундай дейилади:"... шундай қилиб Исломдаги диний ўлчовлар билан ахлоқий буйруқлар, таълимотлар аста -секин емирилишга бошлади. Бу қайтиш насроний черкови ахлоқ тизимининг қайтиши каби айни ҳол эди. Бу бугунги (!) Ғарб ахлоқларига тўғри келмоқдадир" Ундан кейин эса очиқ иқрорга ўтилади:" Замонавий мактабларнинг берган тарбияси ва маданий хизматлари, газеталарнинг ўтказган таъсирлари ва бошқа ҳаракатлар мусулмонларда шундай белгиларни пайдо қилдики, уларни умумий кўринишда динда бўлишларидаи кўпроқ динсиз кишининг аҳволига солди" Кейии қуйидагилар ёзилади: "... Ислом оламининг ўз маданиятига қарши чиқиши асосан Ғарбнинг ҳаракатларининг натижасидир" Гибб ўз сўзида шундай давом этади: " Келажакда кутилмаган бирор-бир ривожланиш бўлмаса, Ислом оламнинг асосп қисқа вақтдан кейин барча кўринишлари билан бутунлай динсиз бир ҳолга келади" Бироқ ғарб дунёсининг барча уринишлари ўзлари эътироф этган натижаларни йўққа чиқарувчи, янги бир исломий ҳаракат майдонга чиқиши эҳтимолидан қўрқишларини ҳам яширмайдилар. Бу борада у қуйидагиларни ёзади: " Исломий ҳаракатлар умумиятла, даҳшат берувчи, қўрқинчли суръатда ривожланиб ёйилувчидир. Назоратсиз, йўл кўрсатувчисиз бир шароитда ҳам тасодифий портлаш туфайли ривожланиб кетиши мумкин. Агар йўл кўрсатувчилар ва шароит етилса, унда бу юксалишга айланади. Ҳозирча бу ҳаракатларнинг камчилиги янги бир Салоҳиддининг ўртага чиқмаганидир" . Бутун ривожланишнинг ҳанжари шу масалага тақалган экан, Ғарбнинг Ислом маданиятини йиқитмоқ, Ислом ахлоқини тамалий ақидасидан узоқлаштирмоқ учун бундан ҳам ўткирроқ қуроли не экан, ажабо? Ғарбнинг бу мақсадга етиш учун хар қандай қиличу -ҳанжарлардан ўткирроқ қуроли бор. Бу эса, шубҳасиз аёлдир. Биз бугун очиқ-ойдин кўраётганларни ғарбликлар бир қанча йиллар аввал идрок этдилар ва мусулмонларнинг зеҳнларини доимий таъсир остида тутиб турадиган жинсий туйғуларни суғориб туришга қарор қилдилар. Ҳеч қандай қўпорувчилик жинсий туйғу эришадиган қўпорувчилик даражасига муяссар бўлолмайди. Ҳар қанча шубҳаси, фикри, эътиқоди бўлсин, шаҳвоний туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар уни мағлуб этади. Шу сабабли бугун жамиятимизга кириб келаётган иллатлар ана шу туйғудан кечмоқдадир. Бу ерда ҳам ягона унсур аёлдир. Амалда ана шу сабаблар туфайли кўриниш ва таъсири ўзгарувчан бўлса-да, мусулмонлар узра қурилган фикр мустамлакаси ўта маҳррат билан барпо этилган ва унинг тенги йўқ унсури бордир. Бу унсур ҳам аёлдир. Аёлнинг барча фитналаридан, таъсирчан алдовларидан, қисқаси аёллик афзалликларидан фойдаланилмоқдадир. Буни амалга оширишнинг бирдан бир йўли эса аёлларни оила назоратидан узоқлаштиришга боғлиқдир. Бу ҳақиқатни исботлаш учун ҳам узундан-узоқ далил ва тадқиқотларга эҳтиёжимиз йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки далил кўз ўнгимиздадир. Бу далил ҳозирги замоннинг маданияти, маърифати ва характеридадир. Бироқ ҳаммамиз билишимиз, кўриб туришимизга қарамай бу хусусда номи чиққан миссионер ва шарқшунос Гиббнинг сўзларидан бир мисол келтираман: "Араб ўлкаларидаги "Қиз мактаблари" кўзимизниг қарочиғидир. Доимо ҳис этдимки, Сурияда қолишимизнинг кафолати қиз ва аёллар таълимига боғлиқ. Бу борадаги ҳаракатларимиз жуда ҳам суст. Бироқ бугунги миссионерлар фаолиятида буюк бир аҳамиятбор"
Бу ерда шуни алоҳида таъкидламоқчиман: Бу нарсадан Гиббнинг қизларнинг мактаблари кўзимнинг қорачиғи дейишини хайрга йўйиб, мусулмонларнинг яхшилигини кўзлаяпти, деган фикрга бормаслик керак. Бундай инсонларнинг мусулмонларга хайр тилашини ҳеч ким ўйлай олмайди. Улар макр-ҳийла билан иш кўрадилар. Аммо ҳақиқатан зрм "Қиз мактаблари" Гиббнинг "кўз қорачиғи"дир . Чунки у аёлнинг ҳаётдаги ижобий ва салбий таъсирини яхши билади. Шу сабабдан ҳам, илк ўлароқ "Қиз мактабларига" эътибор бериб, таълим ва тарбия тизимига таъсир ўтказишни мўлжалламоқда. Бироқ фикр мустамлакачиларининг лидерлари бу мақсадларини рўёбга чиқариш учун аёл унсурини қандай қўлландилар? Қисқача жавоб берадиган бўлсак, бу ғояни рўёбга чиқармоқ учун юқорида таъкидлаганимиз йўл ва услублар билан Исломнинг хотин учун белгилаган дастурларини мутлақо зидлари билан алмаштириб тақдим этдилар. Ислом шариатининг аёл ҳақида ўртага қўйган ҳукмларидан, масалан эркаклардан тортиниш, эркақлар олдида гўзалликларини кўз-кўз қилмаслик каби хислатларни қўлларидан келганча бузишга ҳаракат қилдилар. Аёлларни эркаклар даврасига мажбуран қўшдилар. Буни маданият ва эркинлик дея, онгга сингдирлар. Лслда бўлмиш иффат ва ибони жамиятдан юлиб ташлаш йўлларини қидирдилар. Кўча кўйда, бозор-учарда жамоа жойларида гўзалликларини кўрсатиб юрган аёлларни рағбатлантирди-лар.Аллоҳнинг каломи ва ҳукмини ўзгартмоқ учун ташқи жиҳатдан гўзал, макр-ҳийлада истеъдодли, гап сўзда булбулмонанд, аслида бутун вужудидан мунофиқлик пишқириб турган ожизалардан истифода этдилар. Маълумки, Ислом ҳукмларига кўра "мусулмон аёл эски жоҳилий даврлардаги каби бошқаларга ялонғоч кўринмаслиги, оиланинг ҳурматли , эътиоборли аёли оўлиши, бутун борлигини солиҳ бир оила йўлига, мувафақиятига, яхши авлод қолдирадиган келажагига йўналтириши", ижоб этилган. Ана шу ҳақиқатан мусулмонларнинг идрокларини узоқ тутиш учун Ғарбликлар гайрат кўрсатдилар. Мусулмон аёлнинг ўз уйида қолишини қийинлаштирадиган бир қанча гадбирлар ўйлаб топдилар. Оиласи ва болаларига етарли даражада қизиқишига монеъ бўлиб, аёлнинг елкасига ҳаётнинг турли қийинчиликлари ва машаққатларини юкладилар. Бу юкни аёл елкасида тутиб турмоқ учун уни "орқада қолганмиз" шиори остида ўзлари ўйлаб топгаи маданият нарвонидан юқорига бошладилар. Диққатни аёлларнинг заиф нуқталарида тутар эканлар, мусулмонларнинг орқада қолиш сабаби қилиб, уларнинг саноатлаштириш билимидан узоқ эканлигинь ва аёлларнинг болалар билан ўралашиб қолганини кўрсатдилар. Саноатлаш-тириш фақат инсон кучининг меҳнат ҳаётига иштироки ила бўлар эмиш. Яъни, аёллар уйларидан чиқиб, эркаклар ёнида иш бошлаганида бу муаммо ечимини топар эмиш. Қолаверса, бу аёлларга берилган тенглик экан. Шу билан бирга мусулмонларнинг қулоқлари тагида такрорлаб турадиган гапларидан бири шуки, ғарб тараққиётининг бирдан бир сабаби бу ҳақиқатларни англаб рўёга чиқарганлари эмиш. Хуллас, Ғарб мусулмонлар каби ишчи кучининг ярмини оилада бефойда сарфламасдан, ундан тамомила истеъфода этаётган эмиш. Сийқаси чиққан ва яширин ниятлари кўриниб қолган бу ҳийла ҳамон баъзи гуруҳлар, ёшлар ва лидерларни йўлдан тойдирмоқда. Улар ростдан ҳам мусулмонларнинг ортда қолиш сирини аёл юзи-кўзини бекитганида, ҳижобга кирганлигида, деб биладилар. Бизнинг ҳам, яъни халқи мусулмон бўлган ўлкаларнинг ҳам модери маданият савиясига етишмоғимиз ва атрофимиздаги миллатларнинг юксалиш погонасига ета билишимиз учун эркак ишчилар қаторида аёлларни ҳам ишлатишимиз ва ишчилар сонини ана шу йўл билан ики марта оширишимиз керак экан (!) Яъни, аёлнинг кийим-кечаги, меҳнат ҳаётида иштироки, билим ва тарбиясига оид исломий ҳукмлар англашилмас ҳикоя ҳрлига келтирилгандир. Ҳатто, бу омил Исломнинг ўз халқини ривожланиш йўлидан юксалишга эмас, орқага кетишига даъват этганини исботлаш учун улар томонидан далил сифатида қўлланилмоқда. Бу балонинг таҳликасини ортирган муҳим омиллардан бири уларнинг атрофида, олди ва ортларида ўралашиб юрган, Ислом қоидалари билан ўйнашаётган, унинг ҳукмларига такаллуфсизлик қилаётган инсонлардир. Бу инсонлар дунёвий орзуларини рўёбга чиқариш йўлида ёки юксак мансаб, мавқени йўқотмаслик, қўлга киритиш, сақлаб қолмоқ учун бу ишни қилмоқдалар. Чунки шариат қоидалари ҳам барча қонунлар каби калималардан ташкил топган. Худди бир оқловчи (адвокат)нинг фойда, манфаат учун қонун моддаларини зўрма-зўраки ишлатиши, унинг калималари ва маънолари билан ўйнашгани каби, Аллоҳ таолонинг ғазабини менсимай, шиддатли азобидан чекилмаган олимлар шариат чегараларини зўрма-зўраки чизиб, калима ва маъноларини ўзларича талқин этиши мумкин. Бундай талқиннинг табиий натижаси, бундай фатволарга алданганларнинг воситачилигида Ғарбнинг мўлжалланган режалари амалга ошмоқда. Балки улар яхши ният билан талқин қилгандирлар, фатво бергандирлар. Лекин улар илоҳий йўлдан тойганлар, кибрли кимсаларнинг уйдирмаларига тақлид этиб, тўғри йўлни йўқотганлар. Чунки бундай инсонлар қаршидагиларнинг ўзларига тўғри йўлни кўрсатишига ишонганлар. Вахоланки, золимлар уларни абадий ва шиддатли азобга рўпара қилиб қўйдилар. Бутун масала ана шундадир. Бундан кейин уларнинг мақсадини англаган ҳрлда мантиқли йўл тутишимиз кўп нарсани белгилайди. Бу муаммонинг ечилиш йўли издан тойдирувчи ҳолларни таҳлил қилиб, бартараф қилишимиз, аёлларнинг ташқи кўриниши, меҳнати ва таълим тарбияси ва Аллоҳ таолонинг бу хусусдаги ҳукмларини очиқ -ойдин англаб етишимиздадир. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу рисолада Аллоҳга саҳиҳ бир иймон билан итоат қилган ёш қизларга хитоб қилмоқдамиз. Биламизки, бу қизлар Аллоҳнинг бу хусусдаги ҳукмини диққат ва эътибор билан ўрганишдан бошқа нарсани истамайдилар. Кейин эса, илоҳий ҳукмнинг тадбиқ этилиши йўлида қўйилган сунъий тўсиқлар хусусида тўхталамиз. Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми? Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини тадбиқ этган билан тараққиёт, ривожланиш, техника ва саноатда юксалиш ила орамизда бир тўсиқ пайдо бўладими? Аллоҳнинг изни ила ана шу хусусда батафсил тўхталиб, саволларга жавоб беришни ният қилдик. Бу хусусда ҳеч қандай таассуфга йўл қўймайлик. Ўшанда ҳақиқатларга йўналмоқ ва уларни қабул этишда тўсиққа дуч келмаймиз. Аллоҳ таолонинг ҳукмларини ҳаққи ила билганимиздан, ўрганганимиздан кейин бу ҳукмларнинг тадбиқ этилишининг фойда ва зарарлари нуқтаи назаридан мутоала қилишимизнинг муаммоси бўлмайди. Чунки бу мутоалаларимиз натижасида бирор бир фойдани кашф этсак ҳам иймонимизни кучайтирамиз ва бошқа илоҳий ҳукмлар учун ибрат олган бўламиз. Агар бирор зарали ёки етишмаган бир жиҳатни топшк, бу мавзуни яна ҳам чуқурроқ ўрганиш, тадқиқ этиш имконини беради. Ва биз Аллоҳ таоло ҳукмларидан бирортасида зарар ёки етишмовчилик йўқ эканлигига охир оқибатда ишонч ҳосил қиламиз. Демак, чуқур билимга эга бўлмаганимиздан баъзан тўғри нарсалар ҳам кўзимизга зарарли бўлиб кўринади. Бизнинг энг буюк қоидаларимздан бири ҳам ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг қуйидаги сўзларидир: " Зарар бермоқ ҳам, зарар кўрмоқ ҳам йўқдир" Эй Аллоҳга иймон ва ихлос келтирган синглим! Сендан бир ўтинчим бор. У ҳам бўлса бу ҳақиқатларни билимли ва соғлом идрокли тарзда тушунишинг ва асабийликка тобеъ бўлмаган эркин, ҳур ақл билан унинг тўғри эканлигини тадқиқ этишингдадир. Ҳар қандай тобелик ёки таассуб тадқиқот йўлларининг бошида туриб, Аллоҳга бўлган иймонингга ҳоким бўлмасин. Аллоҳ ҳаммамизнинг нафсимизни зулмидан, бўхтонидан асрасин! Ақларимизни ҳаққи ила қўллашга муаффақ айласин, шайтоннинг тузоқларига туширмасин! Бизни ва миллатимизни Ҳақ йўлида бирлаштирсин! Аллоҳ муваффақ этгувчиларнинг энг хайрлисидир.
ИСЛОМНИНГ ҲУКМИ
Аллоҳнинг очиқ-ойдин ҳукмларига қарамай нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат этмоқдан, ўз қарашларим ва қанотларимни Аллоҳнинг ҳукми ила қориштиришдан сақлаши учун Унга сиғинаман! Яратганга хилоф равишда инсонларга бўлмайдиган нарсаларни тарғиб этмоқдан ва диндан бирор нарсани Аллоҳ субҳаноҳу на таоло рози бўлмайдиган тарзда бўяб-бежаб, ошириб кўрсатишдан Ўзи асраши учун ҳам яна Аллохдан паноҳ сўрайман. Агар бирор бир муаллиф ёмон ният билан ҳаракат қилса, нафсига доир ботил қарашларини улуғ Аллоҳ қўйган ҳақиқатлар билан қориштириши мумкин. Бироқ бу ҳаракатлари билан баъзи инсонларни еки бир жамиятни алдай олади. Аммо Аллоҳ таоло ҳар нарсанинг устида бош назоратчи бўлгани учун Ўзи қўйган ҳар бир ҳақиқат асло ўзгаришга учрамас ва уни ўзгартириб бўлмайди ҳам. Алдов йўлини танлаган муаллифлар фақат шунга эришадиларки, инсонларга Аллохнинг ҳукми, дея тавсия этган йўллари ва фатволаридан келадиган гуноҳларнинг аксар қисмини ўз елкаларига оладилар. Ҳақиқатда эса, Аллоҳга ва охират ҳисоб-китобига ишонган кишилар каби бирор -бир муаллиф, ёзувчи ҳам бошқалар топган гуноҳларни ўз бўйнига юклашга голиб бўлолмайди. Чунки у охират ҳисобига ишонгани учун охиратда фожеали оқибатлар ва даҳшатли азобларга дучор бўлишлигини билади. Қолаверса, бундай туйғу билан инсонларми илоҳий манбали ҳақиқатлар йўлидан тойдирувчи бўлолмайди. Чунки шак ва шубҳа қабул этилмайдиган Кунда инсонлар бир жойга тўпланган пайтда алданганлар буюк бир ғафлат ичида ўз алданганликларини эътироф этиб, Аллоҳ таолога йўналиб, шундай дейдилар: "Парвардигаро, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигаро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин" (Аҳзоб сураси 67-68) Ҳа, аёлларга доир масалаларни таҳлил этарканман, Ислом ҳукмини тадқиқ қилаяпман, дея аёлларни инсонлар назарида нафсининг орзулари, дунёвий манфаатлар қаршисида масъулиятдан узоқлаштирмоқ, ҳақиқатларни ўз хоҳишимга қараб талқин этмоқдан ўзинг сақла, эй Тангрим! Чунки буни қиладиган бўлсам, эртага Сенинг ҳузурингда махкамангда ёлғончилардан бири сифатида алданганлар, йўлдан тойганларнинг далилларига айланиб, уларнинг яна ҳам кўпроқ азоб, лаънат ва жазо талаб этишлари билан юзма-юз қоламан.
АҲВОЛ ВОҚЕАЛАРИ БИРОР БИР ШАРЪИЙ ҲУКМГА ДАЛИЛ БЎЛОЛМАЙДИ
Ислом шариатининг ҳукмлари фақат шу далил ва манбаларга асосланади: Булар Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримнинг собит далиллари, қонунлари, пайғамбар (с.а.в.) суннатининг саҳиҳ ҳадислари ва буларга саҳиҳ бир қиёс ёки умматнинг олимлари ва имомларининг иттифоқ этган хулосаларидир. Шубҳасизки, халқ орасидан бирининг хусусий ҳатти -ҳаракатлари ва ёки айри ифодалар билан айтишни яхши кўрувчиларнинг таъкидлашларича қайд этсак "Аҳвол воқелари" бирор бир шаръий ҳукмга асос ва ёки далил бўлалмайди. Бу шахслар хоҳ саҳобалардан, хоҳ уларнинг тобеъларидан бўлсин, фарқ этмайди. Чунки барча мусулмонлар учун қатъий ҳақиқат, ўзгармас ўлчов аниқдир. Инсонларнинг ҳаракатлари (ҳазрати пайғамбар Мусҳаммад Мустафо (с.а.в.) бундан мустасно) ва аҳвол воқеалари, дея номланган воқеалар билан Ислом ҳукми белгаланмайди. Билъакс, Исломнинг ҳукми билан бошқа барча ҳаракатлар, ҳоллар ўлчовлидир, тўғрилиги ёки янглишлиги баҳоланиб, интизомга ва тартибга солинади. Агар саҳобалардан ёки уларга тобе бўлган кишилардан бирининг ҳаракатлари шаръий ҳукмга далил бўла олса эди, бошқа бирор бир далилга таянишга эҳтиёж қолмасди. Ҳамма нарса қабул қилинаверарди. Яъни ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) каби ҳар қандай хато ва янглишликка тушишдан маъсум, гуноҳсиз қолардилар. Бизнинг ўз манбаларимиздан маълумки, фақат ва фақат набилар, расуллар хато ва гуноҳ каби қусурлардан маъсумдирлар. Бошқа инсонлар эса баъзи нарсаларни рад этадилар. Уларнинг баъзи нарсалари бошқалар томонидан рад этилади. Аллоҳ таолонинг тақдири шундайдир: "Ҳар инсон янглишади." Яьни, умумий қабул этилган далиллардан эмас. Масалан, ҳазрати пайгамбар (с.а.в.) Абу Бурдага бир қурбонлик қилишни истаган вақтда: "Бундан сенга савоб келади, бироқ сендан кейинги бирор кишига савоб етмайди"-деганлари каби. Бошқа бир мисол ҳазрати пайғамбар (с.а.) саҳобалардан бирига маҳр тўламасдан Қурьони каримни ёдлагани учун уни уйлантириб қўйгандилар. Бундай савоб қозаниш сингари аҳвол воқеалари вазиятдан келиб чиққандир ва умумий қоидалар доирасида эмас. бу аҳвол поқеаларининг ҳусусий аҳамияти шундаки, ҳеч бир шубҳаси бўлмаган асосий ҳукмларга қаршидир. Буни кўрсатиб берадиган далилларни осонликча топиш мумкин. Қаранг: Аҳком: Амидий,2/70. Мувафақат. Шотибий.3/269 Мустафа: Ғаззолий,68. Бу гапларимизнинг келиб тақаладиган хулосаси шундан иборатки, Аллоҳ таолонинг аёл ҳақидаги ҳукмини ўрганишнинг йўли Аллоҳ таолонинг ва пайгамбар (с.а.в.)нинг буйруқларини тадқиқ этиб, майдонга чиқармоқдир. Бу қарорлар чиққанидан кейин Қуръон ва Суннат ёғдусида иймонларнинг шарҳлари билан баробар бир-бирига зид бўлган ифода келиб чиқмаса, янглишлик бор экан, деган хулосага бормаслик керак. Чунки Аллоҳнинг ҳукми ўзгармас, камчиликлардан ҳоли, мукаммалдир. Шу сабаб, бундай ҳолда унга мурожаатэтмоқлозим. Бу ҳақиқат билан ҳар қандай савиядаги ва ҳар қандай табақадаги киши ҳам адашмайди, у ёки бу тарзда йўлдан чиқмайди.
АЁЛЛАРНИНГ ЮЗ-ҚЎЛЛАРИ МАҲРАМДИР
Жоҳилият замонида, яъни Ислом ҳоким бўлмасдан аввал, аёллар эркаклар олдида гўзалликларини ва ўзларини кўрсатишни одат қилгандилар. Аммо бошқа умматларда юз бергани каби тамоман йўлдан чиқмагандилар. Эркаклар олдида у қадар ҳам очилиб-тўкилмас эдилар. Лекин ҳаёсизлик мавжуд эди. Ислом дини келгандан кейин бу хусусда, аёл ва аёлнинг кийими ҳақида Аллоҳ таолонинг шу ҳукми келди: "Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари ) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ магфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир" (Аҳзоб сураси 59) Шунингдек бу борада мана бу оят ҳам нозил бўлди: "Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан )тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либослардан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остидаги чўриларига ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир.) Яна яширган зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар. (Нур сураси 31) Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг умр йўлдошлари учун ҳам бир оят тушди. Бу оятда пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли-аёллари тўғрисида ҳамда уларнинг зиммаларидаги алоҳида ҳақ-ҳуқуқлари борасида сўз юритилади. Бу қуйидаги оятдир: "Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар! (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон хожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос" (Аҳзоб сураси 33 ) Маълумки, пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аҳлу-аёллари барча мўинлар учун она мақомидадирлар. Шу жиҳатдан ва умуман олганда ҳам юқоридаги таълимотлар барча аёлларга тааллуқлидир. Фақат пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг умр йўлдошларигагина хос эмас. Балки уларни шарафлантирмоқ ва бу таълимотларга бўйинсунадиган аёлларнинг энг олдида эканликларини кўрсатмоқ учун уларга хитоб этилмоқда. Бу оятларда очиқ ва равшан кўрсатиб берилмоқдаки, динсизлик даврида аёллар ўзларига маъқул кўрган ялонғочлик мутлақ ҳаром ва таъқиқланган ҳаракат экан. Бегоналарнинг ёнида ноқулайлик туғдириш мумкин бўлган янглиш тушунчаларга сабаб бўладиган вужуд қисмларини кўрсатмаслиги бу оятларда буюрилган. Кўраяпсизки, Қуръони карим ўз ҳукмларини баён этар экан, тафсилотни суннатга қолдиради. Аммо илоҳий буйруқ (Нур сураси 31) бу ҳукмнинг умумий далолати ташқарисида бўлган инсонлар хусусийдаги ҳолатни босқичма-босқич ва қисқа-қисқа тушунтириб аниқлаштирар экан, бу ҳукмнинг тадбиқ этилишида муҳим ўринлари борлигига диққатни қаратади. Бунинг учун барча мусулмонлар ҳеч йўлдан тоймаган ҳолда иттифоқ билан аёлининг юзи ва қўлларидан бошқа бутун вужудини ўраб олиши ва ташқаридан сақланиши кераклигини ўз имомлари билан бирга қарорлаштириши керак. Бу Қуръон ва суннатдан келиб чиқадиган ҳукмдир. Ҳа, аёлнинг ўралмайдиган ва бекитилмайдиган жойи фақат юзи ва қўлларидир. Бу ҳукмга атрофдагилар қанча масъул бўлсалар, аёлнинг ўзи асосий масъулият ташувчи эканлигини унутмаслик керак. Аллоҳ таоло юз ва қўлнинг, яъни зоҳирий қисмнинг ташқарисида қолган бўйин, кўкрак, елка ва сочларини бутунлай, тамомила ўраб олинишини қатъий буюргандир. Бу хусусда ҳеч қачон мусулмон имомлар орасида ихтилоф чиққан эмас. Яъни, аёлнинг оятда зикр этилган шахслардан бошқа бегоналар ёнида юзи ва қўллари мустасно бўлгани ҳолда вужудининг бирон-бир ерини очиши ҳаромдир.
МАҲРАМИЯТ (МАХФИЙЛИК) ҲАҚИДА ОЛИМЛАРНИНГ ШАРҲЛАРИ
Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг қарашлари муштаракдир. Фақат ораларида аёлнинг юзи маҳрамми, йўқми деган хусусда бир ихтилоф бўлиб, бу уларни икки гуруҳга бўлган. -Биринчи гуруҳ: Юқоридаги оятларда васф қилинган зоҳирий гўзалликни зеб-зийнатлар гўзаллиги ва гўзаллик бергувчи нарсалар шаклида тушунтирадилар. (Масалан, узук каби зебу-зийнатлар) Бу шарҳга кўра юз ва қўллар ҳам кўрсатилиши таъқиқланган маҳрам жойлардан ҳисобланди. Ояти каримада зикр этилган яқинлар мустасно этилганда аёл ҳеч кимнинг ёнида қўл ва юзини очиши ва кўрсатиши жоиз эмас (Қаранг: Байзавий Тафсири, Нур сураси 31, Ибни Қудома, ал-Мугний, 7, 23. Мугний-Муҳтож фи шарҳи Муҳтожид-толибун, 3,128) Оятларни бу шаклда шарҳлаган Ҳанбалилар ва Шофийларнинг бир қисмидан иборат бу қараш соҳиблари илгари сурган далиллар қуйидагилардир: 1.Аллоҳ таолонинг буюргани: "Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар" (Аҳзоб сураси 53) оятида ҳазрати пайғамбар (с.а.в) аҳли-аёлларига қарата хитоб қилинган бўлсада, аслида бу бутун мусулмон аёлларига, яъни барчага қаратилган фармондир. Бу хитоб қаршисида пайғамбар (с.а.в.) аёллари билан умматнинг бошқа аёллари ўртасидаги фарқ кўтарилади. Ёки жалили қиёс билан барча мусулмон аёллар бу амрга муҳатоб (яъни хитоб қаратилган киши) бўладилар. Бунга биринчи қиёс (қиёси аввал) дейилади. 2. Бухорийнинг ҳазрати Ойша онамиздан ривоят қилгани —ҳаром кийим -кечаклар ҳақидаги ҳадиси шарифда ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: "Аёл юзини ўрамас, ниқоб тақмас, сафронли кийимлар киймас". Айни шаклда Малик (р.а.) Абдуллоҳ ибни Умардан ривоят қилган бир ҳадисда: "Аёл юзпўш тақмас ва қўлқоп киймас", дейилади. Буларга кўра аёл ҳажда юзини, қўлини бекитмайди, дейиш бошқа ҳолларда, ҳолатларда мазкур жойларини ўрайди, деган маънога келади. 3.Имом Бухорий Ибни Аббосдан шу воқеани ривоят қилади. Қурбон байрамида ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Фазли бин Аббосни биясининг орқасига миндирган эди ва орқадан Расулуллоҳни сўраб, Ҳасамийа қабиласидан бир аёл келди. Фазл (р.а.) унга қарай бошлади. Пайғамбаримиз (с.ае) Фазлнинг чаккасидан ушлаб унинг юзини аёлдан бошқа томонга бурдилар. Бу воқеадан ҳам очиқча кўринмоқдаки, аёлнинг юзи боқилиши, қаралиши керак бўлмаган, маҳрам жойдир. Агар шундай бўлмаганида ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Фазлга бундай мумомала қилмас эдилар. Аёлнинг у пайтда юзининг очилиши эса, ҳажда эҳромда бўлишидир. 4. Муслимнинг Уқба ибни Амир (р.а.)дан ривоят қилишича, мана бу ҳадис шарифда ҳазрати пайғамбар (с.а.в.): "Аёллар бор жойга киришдан тортининг", деганлар. Шунда ансорларидан бири "Ё Расулуллоҳ! Бу қайинга ҳам таалуқлими?", деб сўради. Ҳазрати пайғамбар: "Қайин ўлумдир", дедилар. Қайин эрнинг укаси, қардоши ва шу каби қариндошлар маъносини англатади. Агар аёлнинг ҳамма жойи бегона эркаклар учун маҳрам бўлмаса эди, пайғабаримиз (с.а.в.) аёлларнинг ёнига боришни манъ этмас эдилар. Чунки уйда ўтирган ёки тўпланиб суҳбатлашиб ўтирган аёлларнинг юзлари очиқ бўлиши мумкин. Шу сабабдан уларнинг ҳузурига кириш таъқиқланган. Бу таъқиқ аёлларнинг мухталиф ҳолларини қамраб олади. Кўрдингизки, бу ҳукм эрнинг қардошлари (ака-укаси)ни ўз ичига олади. Аёлнинг қайниси ёнига ёки эрнинг укасининг акасининг хотини ўтирган жойга (агар унинг юзи очиқ ўтириш эҳтимоли бор бўлса) кириши манъ этилади. Агар юзининг очилиши маҳрам бўлмасайди қўллар ва юз ташқи қисмларининг ўралиши, бекитилиши бу масалага эътиборни тортмасди, ҳукмлар, буйруқлар келтирилмасди. 5. Абдураззоқнинг "Мусаннафи"да ва бошқаларнинг ҳам Умму Саламадан ривоят қилган далилларида: "Ҳижоб ояти тушган пайтида ансорларнинг аёллари этакларини рўмол қилиб юзларини беркитиб олдилар.Ҳудди бошларида қарғалар бор каби бир ҳол юз берди", дейилади. Агар бу қараш тўғри бўлмаса эди, уларга бундай ўхшатиш қилинмасди. 6. Муслим ва бошқалар ҳам Анас ибн Моликдан ривоят қиладиларки: "Умму Сулайим бир куни ҳолва пишириб, пайғамбаримиз (с.а.в.)га юборди. Зайнаб бинни Жаҳш билан уйланиш муносабати ила ҳазрати Муҳаммад (са.в.) асҳобини даъват этганди. Расулуулоҳ билан бирга таомдан еб, суҳбатлашиб ўтиргандилар. Бу орада аёллар саҳобалар кетгунга қадар юзларини деворга буриб ўтирган эдилар" Ҳадиснинг ҳукми аниқдир. Бу ҳукм фақат пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёлларигагина дахлдор эмас. Ҳижоб нуқтаи назаридан ҳазрати пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёллари билан умматнинг бошқа аёллари орасида фақат вақт фарқи бор, холос. Чунки ҳижоб аввал пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аёллари ҳақида ҳукм бўлганди. Фақат бир оз вақт ўтгандан кейин бу ҳукм барча аёлларни қамраб олган эди. Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёлларининг юзлари завжлари бўлмиш ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)дан бошқа барча бегоналарга маҳрам бўлганидек (маълумки, улар мўминларнинг оналаридир) бошқа аёлларга ҳам даҳлдор бўлиб, эрларидан бошқа барча эркаклар учун юзлари махфий бўлиши табиий ҳолдир, яъни юзлари бошқалар учун ҳаромдир. 7. Ибн Ҳишом Ибн Исҳоқдан шундай ривоят қилади: "Пайғамбар (с.а.в.) Бани Қайунқо яҳудийларини Мадинадан қувишининг сабаби шудир: бир араб аёл баъзи ашёларини Бани Қайунқо бозорига келтириб сотаётган эди. Бу ерда бир заргар ҳам ўтирганди. Аёлга юзини очишни буюрган эди у қабул қилмади. Шу пайт заргар унинг ёпинчиғининг бир учини орқасига боғлаб қўйди. Аёл ўрнидан турганда вужудининг бир қисми кўринди. Ўша ерда турганлар унинг устидан кулдилар. Аёл дод солиб йиғлади. Буни кўрган бир мусулмон киши заргарни ўлдирди. Агар шаръий ҳижоб аёл юзининг бекитилишини буюрмаса эди, бу аёл бозорда савдо қилар экан, юзини бекитишга асос қолмасди. Агар унинг бу шаклда бекиниши диний шуур натижаси бўлмаганда эди, яҳудийлар унга бу тарзда ҳужум қилмас эди. Уларнинг мақсади диний шуурни бузмоқ эди.
Б—Иккинчи гуруҳ: Нур сурасидаги (Қаранг Нур сураси 31) аёлларнинг нималардан сақланишлари ҳақидаги оятдан қўл ва юзни ўрамаслик хулосасини чиқарадилар. Чунки ҳақиқатдан ҳам аёл давомли равишда қўл ва юзини бекитиб юриши қийиндир. Бунинг устига у намоз пайтида қўл ва юзини очиш жоиз қилинган. Агар, бекитиш буюрилса эди, бу ҳолат ўчун ҳам жоиз этиларди. Оятни бу шаклда шарҳлаган моликийлар ва баъзи шофиийлар иттифоқ ҳолида (Абу Бакр Ибнул Арабий, Аҳкомул-Қурьон, III, 1357, ал-Жассос, Аҳкомул-Қурьон, III, 289, ад-Дуррул Мухтор, Бобул Ҳазар вал-Ибоҳа, V, 244, (Ибни Абидир Ҳошияси)) аёлнинг юзини очиши учун фитнага сабаб бўлувчи бирор бир нарса бўлмаслиги ва ёки зебу-зийнати гўзаллигини намойиш қилиш вазияти муқаррар бўлишини воз кечилмас шарт сифатида илгари сурадилар. Фитнани қўзғатадиган бирор бир зийнат ёки ҳаддан ташқари гўзаллигини кўрсатиш жоиз эмас. Яъни, Аллоҳ таоло буюргани каби кўзларини сузмасдан, шаҳватнинг асири бўлган фосиқларга қад-қомати, бўй-басти, яъни андомини кўрсатмаслиги лозим. Бу икки шартнинг қайси бирига риоя этилмаса, биринчи вазиятдаги фитнанинг олдини олиш учун, иккинчи вазиятда эса гуноҳга кирмаслик учун аёл юзини беркитиши керак. Бу каби ҳоллардан гуноҳни қўзғамаслик учун фосиқлар тикилишига тўсиқ бўлишнинг йўли улар ўтирган уйдан чиқиб кетиш ёки улар ўтирган уйга кирмасликдир.Ёки бундай ҳолда юзини ўраб олса, бу ҳам гуноҳни ўртадан кўтаришнинг энг осон воситасидир. Барча шу каби изоҳлар ёғдусида кўраяпсизки, биринчи гуруҳ (А)нинг далил сифатида илгари сургани—ҳижоб ҳақидаги саҳиҳ ҳадисларнинг ҳаммаси ҳам фитнадан қўрқмоқ ва қочмок билан изоҳ этилиши мумкин ёки фитнадан чекинмоқ ва диндорлик сифатида тушунтирилиши мумкин. Саҳобаларнинг ва улар атрофидагиларнинг аёлларининг кўпчилиги диндордирлар. Фитнадан узоқ бўлган ҳолда қолиш учун юзларини беркитмоқни хуш кўрадилар.
ИЖМОЪ НУҚТАИ НАЗАРИ ВА ИХТИЛОФ НАТИЖАСИ
Юқорида зикр этилган далиларнинг натижаси шундай тўпланиши мумкин. Мусулмонларнинг имомлари шу нуқтада ижмоъ этганлар:
а—Мусулмон аёл Аллоҳ таоло зикр этган яқинларидан бошқа ҳеч кимнинг ёнида юзи ва қўлларини, бошқа жойларини очиб кўрсатмаслиги керак. б—Аёл атрофида ўзига ҳаром нигоҳ билан қараган ёмон ниятли кимсалар борлигини ҳис этса—унга доимий тарзда тикилиб туришса, ҳаром бўлмиш бу ҳаракатни уйдан чиқиб кетиш, уйга кириш ёки юзини тўсиш билан йўқ этолмаса, у ҳолда юзини ҳам, қўлларини ҳам беркитиш лозимдир. Бундай ҳолда юз ё қўлини очиқ тутиши қатъиян жоиз эмас.
Бу ҳолда ал—Хатиб аш—Шарбини имомул ҳаромайндан нақл этилган ҳукм кучга киради: Мусулмонлар аёлларнинг юзлари очиқ ҳолда ташқарига чиқишларини таъқиқлаш кераклиги хусусида иттифоқдирлар. ( Мағнил-Муҳтож III, 129). Шунингдек, Қуртибий ҳам шунга ўхшаш бир ривоят келтиради. Унда Моликий имомларидан бўлган Ибни Ҳувайздан нақл этилади: Агар аёл гўзал бўлса, фитнага жазб этадиган даражада жозибадор эканлигидан қўрқилса, буни асраш, сақлаш учун юзи ва қўлларини беркитиши керак" (Тафсирул-Қуртибий, XII, 284) Ҳанафийлардан Дуррул-Мухторнинг соҳиби шундай дейди: "Бирор бир ёш аёлнинг бегона эркаклар орасида юзини очишининг олдини олиш керак. Ҳаром ва маҳрам эканлиги учун эмас, фитнага гирифтор бўлиш қўрқувидан юзини очтирмаслик лозим. Қолаверса ёш аёлнинг юзига тикилмоқ ҳам жоиз эмас" (Ад-Дуррул-Мухтор, I, 2841 Ибни Обиддин) Шундай қилиб ҳар икки гуруҳ имомлари ижмоъда собитдирлар. Хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам, дея қабул этган ханбалилар ва бир қисм шофиийлар бўлсин, хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам (аврат деб) билмаган ҳанафийлар, моликийлар ва баъзи шофиийлар бўлсин, аёлнинг атрофида ўзига шаҳват билан тикилган ёки тикилиш эҳтимоли бўлган бириси бўлса, фитнадан қўрқилгани учун юзини тўсиши керак, дейдилар. Бугун шундай бир фитнанинг йўқлигини ким айтаолади? Кўча-кўйларда аёлларнинг шаҳватла сузилиб юришлари борган сайин ошаётганини ким кўрмайди дейсиз? в—Яна имомлар иттифоқ ҳолидадирларки, аёлларнинг юзларини таълим олиш ва даволаниш асносида очишлар, шунингдек гувоҳлик пайтида ёки бирор зарурий тадбиқотга қўшилганида очиши жоиз бўлади. Амалда бу уч нуқта барча имомлар ва фақиҳларнинг ижмоълари билан собитдирлар. Бироқ буларнинг ташқарисидаги баъзи нуқталарда ихтилоф мавжуддир. Масалан, ўзига шаҳватла тикилиш эҳтимоли бўлмаган умумий йигилишда жамоа орасида аёл юзини очиши хусусида (бугун бу қараш бир кўринишдан иборатдир) ихтилофга кирганлар. Яъни, баъзи олимлар бу хусусда беозорлик борлигини кўрсаларда, баъзилари аёллар мутлақо юзларини ўраб олишлари кераклигини таъкидлайдилар. Аёлнинг кийим-бошига доир исломий ҳукм ана шундайдир. Бу борада Ислом уламоси бир ҳукмда иттифоқдирлар. Бу қарашларида Куръони каримдан очиқ-ойдин қонун-ларга ва пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатидаги собит ва саҳиҳ ҳадисларга таянмоқдалар. Энди бундан кейин саҳобаларнинг, тобеъинларнинг ёки бошқа бирларининг аёлларида Қуръон ва суннатга таянган имомларнинг ижмоъларига қарши хусусий воқеалар ва ҳаракатларга юзма-юз келеак (бир жойда эшитсак, ўқисак) булар Қуръон, суннат ва имомларнинг ижмоъи далиллари билан собит бўлган Аллоҳ таолонинг ҳукми ила орадан олиб ташланиши керак. Йўқса Аллоҳ сақласин, Аллоҳниг ҳукми бу ҳаракатларга кўра ўзгартирилмайди. Бу ҳақиқатни англагандан кейин шуни билишимиз керакки, Ислом шариатининг манбалари аёл киядиган кийим-кечакнинг шаклини ва турини тайин этмаган, белгиламагандир. Талаб қилинган нарса фақат аёл вужудини бекитишдир. Аёл вужудининг бирор бир жойининг гўзаллигини тайин этилган яқинларидан бошқа ҳеч кимсага кўрсатиш жоиз эмас. Бу шартларда аёл кийим-кечагининг энг уйғуни тўпиқларига қадар узун бўлганидир. Агар тўпиқларидан юқорида қолса, аёқлар қалин жўроб, пайпоқлар билан бекитилсада барибир макруҳдир.
АЁЛНИНГ МЕҲНАТИ ВА ТАҲСИЛ ВАЗИЯТИ
Аёлнинг ўзи ва оиласи учун ризқ-насиба излаш мақсадида меҳнати ёки уммат учун фойдали бир соҳада тадқиқ ва таҳлилда қатнашиши, таҳсил олиши, таҳсил бериши ҳаҳида Исломнинг ҳукми эркаклар билан айнидир. Яъни, бу масалада эркак ва аёллар бошқа соҳаларда бўлгани каби тенгдирлар. Ислом таълимотининг қайси бир ҳукмига назар солманг аёл меҳнати ва таҳсил олишини манъ этадиган, таъқиқлайдиган жойини тополмайсиз. Агар бу хусусда бирор нарса учрайдиган бўлса, у ҳам бўлса ҳаромларга боғланиш эҳтимолини йўқотиш учундир. Масалан, эркаклар ёнида Исломнинг аёллар учун қўйган қоидаларини бажариш имконидан маҳрум қолса ёки унинг меҳнати эркакларнинг ишлаш ва ризқ йўлларини кесса, торайтирса, бу ҳолларда аёллар учун чегаралаш бордир. Чунки бу каби ҳолатлар бирикиши натижасида эркакларнинг, хусусан оилаларига даҳлдор масалалари қаршисида, умуман эса, Ислом умматининг йирик масалалари қаршисидаги масъулиятларини идрок этишлари жиҳатидан муаммоларга сабаб бўлади. Бу масала ушбу машҳур қоидага боғлиқдир: "Вожибнинг фақат ўзи билан тамомланган ҳар нарса вожибдир. Аммо бирор ҳаромнинг аралашуви туфайли рўёбга чиққан ҳар нарса ҳаромдир" Яъни, қилинадиган иш нақадар қонуний ва ҳатто шарафли бўлса-да, аёлнинг шариатда белгиланган вазифаларига риоя қилишига тўсиқ қўйса ёки оятда зикр этилган яқин эркаклардан ташқари бегона эркакларнинг ёнига ўралмасдан чиқишга мажбур бўлса, бундай иш ўз-ўзидан соқит бўлади: Бу вазиятга тушиш эркакларга ва ҳамда аёлларга мутлақ ҳаромдир. Чунки бу каби ҳолда баробар бўлишлари-аёлнинг у ердаги эркаклар олдида ялангочлик гуноҳига ботиши, эркакларнинг ҳам унга тикилиши, у билан суҳбатда бўлиши туфайли фитнага тушиш эҳтимоли ҳисобидан ҳар икки томон ҳам гуноҳ қилган бўладилар. Аслида аёл меҳнати ҳалол бўлишига қарамай, Ислом динининг аёл ва эркак орасида тақсимлаган ижтимоий талаб ва масъуллик тарозисининг палласида ўзгариш сезилса, шу заҳоти аёл меҳнати таъқиқланади. Бу фикрларимизни бироз тушунтирадиган бўлсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Ислом шариати икки жинснинг (аёл ва эркак) муносабатлари чегараларини белгилар экан, уйланиш шартини қўйиб, қонуний асосларга таянади. Бу жинслардан бири фақат изланган (матлуб) бўлиб, у дастурга хизмат этади. Бошқаси эса изловчи (толиб) бўлиб, у гоя йўлида ижтимоий яшаш тарзини тартибга солиб, шарафлари ва иззатларини муҳофаза қилади. Акс ҳолда бу муносабатлардан кутилган тенглик низоми бузилади. Бу алоқалар соғлом жинсий тамаллар асосига қурилиши, икки жинсининг муносабатлари бу йўл билан, яъни никоҳ билан қонунлаштирилиб ва шу йўл билан рўёбга чиқади. Бу усул (бирининг матлуб, иккинчисининг толиб) бўлиши икки жинснинг алоқаларини ўрнатишда, тартибга солишда ягона кўприкдир. Фақат барча шартлар ва чегараланишларга риоя этган ҳолда кўприкдан ўтилса, ўшанда бу низом соғлом ҳолда ривожланади. Шундай қилиб ғоя бўлган бошқа жинс изланади. Демак, қайси бирининг изланишини билмоғимиз лозим? Аёлнингми, эркакнингми? Юқорида эслатиб ўтилган соғлом низом рўёбга чиқишида энг саҳиҳ йўл аёлнинг доимо изланган, эркакнинг эса доимо излаган (қўлга киритишни) истаган тарафда бўлишларида яшириндир. Чунки аёл ўзини қарши жинсни, эрини излашга элтадиган бир руҳий ҳолат ичида бўлса, жинсияти билан алоқадор хусусий ва фитрий аниқлигини йўқотади. Илло, бунинг сабаби ушбудир: "Аллоҳ таоло аёлни эркакдан завқ ва роҳат оладиган тузилишда эмас, балки яна ҳам зиёда —эркакка завқ ва шавқ берувчи бир тузилишда яратгандир. Ўзини бу шаклда кўриб, қабул этса ва эркакнинг ҳам бу туйғуларни қабул этганини бутун туйғулари ила ҳис қила олса, севинч ва роҳатга қовушади. Зотан, ана шу сабабдан ҳам севги ташаббуслари, кўнгил овлаш уринишлари кўп ҳолларда эркак тарафидан содир бўлади. Аёл эса бу таъсир фаолиятларга ёқимлилик ва нозлилик доирасида жавоб беради. Бу масаланинг бир тарафи... Бошқа тарафи эса, эркак аёл жинсининг ўзини излаган, яъни фаол табақа эканлигини кўрса ва у ёки бу ҳолда аёлларнинг ўзига суйкалганини мушоҳада этса, юқорида зикр этганимиз комил маънодаги табиий гўзалликлар мажмуаси бузилади, мувозанат йўқолади. Қоида ва низомнинг устунлиги негизи таъсирини йўқотади. Чунки мадомики аёл эркакни излар экан, табиийки унинг дунёсига суқилиб боради. Шундай экан, эркак нима учун ўзини бирор бир тартибга, низомли ҳаётга мажбур этсин? Нима сабабдан шаръий низомнинг талаблари асосида никоҳ риштасига боғлансин? Зотан, арз ва талаб қонунининг мантиғи бу нарсани қабул қилолмайди. Ғарб ҳаёт тарзи ҳукмрон бўлган бир қатор минтақаларда шу қадар ваҳимали воқеалар майдонга келмоқдаки, аксарият ҳолда аёл эркакни изламоқ, талаб этмоқ вазиятига тушмоқда.(Ҳаёт тарзи аёлларни бу ҳолга тушишга мажбурламоқда. Бунга мисоллар кўпдир. Бунинг сабабларини ғарбликларнинг ҳаётга қараш мантиғидан изланиши керак.) Хўш, бунинг натижалари қандай бўлмоқда? Бир аёлнинг ўзига ҳақиқий эр топгунига қадар неча бор алдангани ва қанча эркак томонидан ўйнатилганини англаган пайтимизда бу саволнинг жавобини осонгина топамиз. Бундай ҳаёт тарзиниг оқибати, яъни аёлнинг эркак излаши (бу ерда ғарб кўчаларидаги аҳвол ҳақида гап бормоқда), эркакнинг ортидан қувиб юриши натижасини эркаклар ҳам кўрдилар. Лаззат фурсатлари оёқларига келди ҳам, осонлашиб, кўпайди ҳам. Ҳатто, бу борада аёлларни роҳатсиз этмоқдалар, яъни уйланишдан қочиб, аёллар ўзларини кўпроқ излашини ва орзу қилишини истамоқдалар. Демак, кўриниб турибдики, аёлнинг эр излашга чиқиши унинг йўқотишнинг энг аҳамиятли сабабларидан биридир. Жинсий эркинлик бир қанча омиллар сабабли ёйилгандир. Бироқ бу таъкидлаганимиз сабаб энг аҳамиятли омилдир. Яна оила ҳам бир қанча сабаблар туфайли бузилади. Фақат бу айни сабаб мазкур табақада энг муҳим бузилиш омили ҳисобланади. Амалда бу нуқтада аёл масъуд (бахтли) бўлиш эҳтимоли жуда оз. Чунки гўзал ва қадрли, шодликларга тўлиб тошган оилали бўлишни, тартибли бир хонадон соҳибаси омадини йўқотгандир. Бироқ унутмаслик лозимки, асосий сабаб ҳеч шубҳасиз, аёлнинг эр қидириб чиқишидир. Демак, қонуний оила доирасида эркак ва аёлнинг жинсий алоқаларини назорат остида тута билмоқ, чизгидан тойишни тўхтатмоқ, эркак аёлни излаган пайтида, яъни фаол табақа бўлиш афзаллигини муҳофаза қилган вақтда, аёл эса изланган, яъни пассив табақа бўлган вақтдагина мумкиндир. Шундай экан, бу тартиб амалга ошишини қайси дастур кафолат остига олади? Бу кафолатни Ислом шариатининг инфоқ (ҳаржлама, эҳсон) сиёсати амалга оширмоқда. Эркак аёлнинг зарурий эҳтиёжлари юзасидан мутлақ масъулдир, уни қаноатлантирмоқ мажбуриятидадир. Эркак унинг хоҳ эри, хоҳ отаси , хоҳ бошқа бир қариндоши бўлсин, ана шу масъулият доимо унинг зиммасида бўлади. Яъни, аёл ўз маҳрини тўла олади. Эркакнинг бу маҳрни олиш ёки унга шерик бўлиш ҳаққи йўқдир. Ҳатто турли туман йўллар билан аёлдан бу ҳақни исташи манъ этилади. Зотан, бунинг учун ҳам эркак мерос пайтида аёлга нисбатан икки ҳисса кўп олади. Чунки эркак насибининг ярмисини балки ярмидан ҳам кўпроғини илоҳий фармон билан кесади ва аёлнинг улушига қўшади. Амалда бундай асосни сақлаб қолишда молиявий низомнинг аҳамияти бениҳоядир. Кундалик фаолиятда иқтисодий бир ҳақиқат бор. Бировдан бир нарса истаган киши, агар бу нарса унинг эҳтиёжини қондирса, бу ҳол ўзидан бир нарса сўралган тарафга сўралган нарсанинг ўринини босадиган ҳақ ва қиймат талаб этмоқ ҳаққини беради. Соддалаштириб айтганимизда бир нарсани истаган киши, унинг ўрини қоплаш, тўлаш мажбуриятидадир. Маҳр ва эҳтиёжларнинг устига уйланиш учун бошқа керак бўлган ҳаржларни ҳам эркак тўлашини ҳам аёл ва эркак аёлни яхши билиб, қабул этса, аёлнинг келиб эркакни исташига, унинг ортидан қувишига жасорат қолмайди. Чунки бу истаги ҳам эрга ҳамда маҳрга эҳтиёжи борлигини эълон қилмоқ демакдир. Қолаверса, бу арз ва талаб қонунларига манфаатлар тақсим мезонига тескаридир. Бу қусурли бир хатти-ҳаракатдир. Кўриниб турибдики, уйланишнинг моддий асосини қурмоқ фақат эркакка хосдир. Бунинг ҳал этилиши фақат шаръий негизлар доирасида қулайлашади. Ҳозир баъзи Оврупо ўлкаларида бўлгани каби маҳр ва уйланиш учун керакли нарсаларни эркак ва аёл орасида муштарак ёхуд аёл тарафидан ўталиши оддий ҳол эканлигини жамият ҳам қабул қилмоқда. Бу вазиятда тадрижий ўлароқ масала орқасига қайтади. Эркак уйланишни истамайди. Ўз роҳатини кутиб, яна ҳам яхшироқ фурсатларни кутишга берилади. Уйланиш учун истак туйғуси бўлсада, атайлабдан орзусини сақлайди. Буни кўрган қарши томонда мусобақа шиддатли тус олади. Чунки эрга эга бўлиш бойлигини ва ўзини кўз-кўз қилиш билан амалга ошади. Бундан кейин ёмон натижалар усма-уст ёғилиб келаверади.(Буларга тўхталишдан мақсадимиз яхши бир оила қурмоқ учун эркак ва аёл орасидаги ўзаро моддий ёрдамлашишини мань этиш эмас. Истаймизки, 6у ҳамкорлик Ислом хоҳлагани каби мукаррам бўлсин. Фақат Ислом шариати ахлоқ доирасида ва эркин шахсият чегаралари ичида эркак ила аёл орасида муҳаббат бўлишини истайди. Тарафлар орасида манфаат тушунчасидан бошқа нарса бўлмаслигини истамайди. Буни қонуний йўллар билан мажбурий қилмайди.) Мавзумизнинг асли аёл меҳнати ҳалол бўлишига қарамай, эркак ва хотин орасида мувозанатни сақлаган масалалардан муаммо, масъулият ўртага келган тақдирда ҳаромга айланиши сабаблари, натижалари таҳлил этишдир. Унда аёл меҳнатига муносабатнинг бунга нима алоқаси бор? Бу келтирилган изтироб мисоллари, воқеаларга аёл меҳнатининг даҳли нима? Бизнинг атрофлича, ҳар жиҳатдан англатишдан мақсадимиз шуки, аёл доим изланган, қардрланган, эъзозланган тараф бўлишини, эркак эса доимо излаган тараф эканлигини идрокда сақлашини таъкидлаш, бунга даъват ва бундан чекилмасликка огоҳ этишдир. Чунки ҳаётнинг асоси бу масала устига қурилади. Ҳаром аралашмаган оила гўзалдир. Бу оиланинг болалари ҳам аёл ким, эркак ким, уларнинг ўрни қаерда, вазифаси нимадан иборат, буни яхши биладилар. Шунга қарамай биз бу мавзуни такрорлаймиз. Чунки бугун мувозанат бузилмоқда. Юқорида эркак толиб, аёл матлуб бўлиши кафолат остига олиниши учун эркак харжловчи ва инфоқ берувчи бўлиши керак деган эдик. Шундай савол туғилади: Жуда яхши, эҳтиёж юкларини ташийдиган тараф доимо эркак бўлиши керак экан, аёл ҳам бунда иштирок этиши учун қандай шартлар бор? Бу ерда шуни айтиш керакки, пичоқ суякка қадалгунга қадар аёлнинг иш майдонларига тушмагани тўғри йўлни сақлашнинг кафолатидир. Чунки аёл мол излаб, ризқ тўплашга киришса, эркак ёнида баробар ишласа, энг аввало бу эркакнинг меҳнат имкониятларини камайтиради.(Бугун шуни. очиқча, кўраяпмизки аёл ишчининг меҳнат ҳаққи оз сақланишида унинг даромади оиалага етмаслигини назарда тутиб, атайлаб уни кам ҳаққа боғлаб қўйганлар.) Бундай хрлда эркакнинг моддий масъулияти ва ризқ йўлида алоқа ва мувозанат ҳам бузилади. Чунки аёл ишлагани билан эркакнинг масъулияти айнан турибди, фақат ризқ майдони тугайди, холос. Бу хусусдан катта муаммо келиб чиқади. Юзаки тушунчага соҳиб бўлганлар бу муаммонинг ечими учун аёлнинг эркак билан баробар ишлаши, . масъулиятни ҳам баробар ташиши кераклигини афзал кўрадилар. Бошқа масалаларда ҳам аёл эркакка шерик бўлиши керак, дейдилар. Демак, аёлнинг эркакнинг барча ишларида иштирок этишига, зарурий ҳолларда уйланишнинг моддий асосларини ҳам кўтаришига сабаб туғилади. Бундан кейин бу ишнинг тўғри йўлдан тойишига олиб келадиган омилга айланади. Натижада аёл ўзи эр қидириш ҳолатига тушади ва уни излаб юради. Топгани билан яна йўқотаверади. Эр ўрнига бир-икки кунлик ўйнашга соҳиб бўлади. Ҳатто бундай "дўст" бир неча соатлик бўлиши ҳам мумкин... Шунинг учун деймизки, аёлнинг меҳнати, ишлаши, ризқ қидириши ҳалол, бу нуқтаи назардан у билан эркак орасида фарқ йўқ. Лекин бу кейинчалик бир ҳаром пайдо бўлишининг сабабига айланади. Бу натижа икки сабаб туфайли ҳаромга йўл очади:
1. Аёл Аллоҳ таолонинг буюргани каби ўраниб юришни йиғиштириб, эркаклар орасида очиқ юрса ва фаҳш ҳаёт ёйилса. 2. Ижтимоий муаммолар ўртага чиқса ва шаръий шарифга кўра барпо қилинган оила бузилиб, инқирозга юз тутса.
Ҳар икки ҳолда ҳа юқоридаги натижа ўртага чиқади, ҳалол ҳаромга айланади. Зеро, барча ишлар яқин натижалари билан эмас, узоқдаги натижалари билан мутоала қилинади. Шакл ва сурати билан эмас.
СУНЪИЙ БИЛИМЛИЛИК ОҚИБАТИДА ПАЙДО БЎЛГАН ШУБҲАЛАР ХУСУСИДА СЎЗ
Шу пайтга қадар тушунтиришга ҳаракат қилганим масалада, яъни аёлнинг кийим-кечаги, меҳнати ва таълими ҳақида Аллоҳ таолонинг ҳукмларида ҳеч бир ўзгаришга юз тутмайдиган очиқ далиллар бор.Унга инониб, ҳукмларини энг олийси, деб билиб бу хусусда ғайрат кўрсатишга мадад бордир. Ҳар кимнинг ушбу ҳукмларга муҳртоб (яъни хитоб қилинган киши) бўлган ёки бўлмаган барча халқнинг Қуръони карим Аллоҳнинг каломи эканлигига ишонишлари, Муҳаммад (с.а.в.) бутун оламга умид берувчи пайғамбар эканлигига, бу идрокка жо этишларига кифоят ва исбот бордир. Имонида ёки Аллоҳнинг ҳукмларини энг олий, деб билган ва ёки Яратувчининг ризосига эришмоқ учун интилган ҳар бир шахс биз ёзган сатрларни ёзиши ва хулосаларни чиқариши табиийдир. Аммо ушбуларга шубҳа аралаштириб ёзувчилар ҳам бор. Бироқ улар Аллоҳ таоло китобидан ва суннатнинг маъносидан хулосаларимизнинг тескарисини исботлайдиган моҳиятда таъвиллар чиқариш маҳоратига эгадирлар.Ўз-ларининг ёлғончи эканликларини билган ҳолда шундай қиладилар. Сўзни таъвил этмоқ ва калималарнинг маъносини бузиб кўрсатмоқ қийин иш эмас. Илгарги замонларда дунёвий шарафга эга бўлиш учун Бани Исроилликлар бу ишни маҳорат ва устамонлик билан бажарганлар. Айни шаклда дунёвий манфаатлар йўлида бугунги "оқловчиларнинг" кўпи ҳам шу ишни қилмоқда. Яъни, илоҳиёт илми билан шуғулланганларнинг кўпчиги ҳам бу ишни бажарадилар. Уларнинг мақсадлари зоҳирий маънода ўзларига фоний дунё неъматларидан, мансаб ва мавқеларидан фойдаланаётган инсонларга яхши кўнринмоқдир. Бошқарувчи, идорачиларга қуллиқда бўлишдир, ёрдам қилишдир. Имоми Шотибий "Мувафақат" номли китобида Аҳком қоидаларида ҳийла қилмоқ истаганлар ва далиллар, қонунларнинг асллари билан ўйнашга Табиийки, ҳақни таниш йўлида мусулмонларнинг турли гуруҳлари гуруҳбозликни бир томонга ташлаб, ўзаро ёрдамда бўлишлари зарур. Яъни, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслик ва шайтоннинг ёлғонига мубтало бўлмаслик учун мусулмонлар бир-бирларига яқин, жипс бўлишлари шарт. Чунки фақат бирлик ҳолида ҳаракат этишнинг, ўзаро ёрдамнинг рўёбга чиқиши билан жамиятни издан чиқармоқчи бўлганлар маълум бўлади, уларнинг тузоқлари ва махфийликлари фош бўлади. Бундан кейин ҳеч ким уларнинг тузоғига тушмайди. Илло, ҳақни ўртадан йўқотиб, ўрнига ботилни жойлаштирмоқ учун аёл келтирадиган таҳлика қадар ҳавф йўқдир. Маълумки, бутун дин ва диёнат билан узоқ ва яқиндан алоқаси бўлмаган газета, журналлар, турли матбаа минбарлари аёл билан алоқадор исломий ҳукмларни шубҳа остига олиш қуролига айланган. Ғарб бу қуролни жуда усталик билан айлантирмоқда. Унинг таъсирига тушганлар бундай шубҳаларни дин ва диёнат номидан ўз нашрларининг биринчи саҳифаларида чоп этмоқдалар. Агар улардан бирлари бу оммалаштирилганлар уйдирма ёки ёлғондан иборат эканлигини ўзларига эслатмоқчи бўлса, шу заҳоти ниқобларини чиқариб, дин иршод минбаридан узоқлашганлигини сўйлайдилар. Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) шаънига қилган туҳмат ва бўҳтонларини бир зумда унитадилар. Ҳолбуки улар ўзларининг ҳар бир чиқишларида пайғамбаримиз (с.а.в.) шаънига ёлғон бўҳтонлар ёғдирадилар. Буни ўзлари ҳам эътироф этиб, тузоққа тушганликларини тан олсалар ҳам ҳақиқат қаршисида кўр ва карликларича қолаверадилар. Хўш, бу шубҳалар нималардан иборат? Мусулмон биродарларим, сиз билан ана шу масалани ўртоқлашмоқчимиз. (албатта Аллоҳ таолонинг изни ва ёрдами билан). Чунки илоҳий ҳақиқатларнинг асл маъноларини ўртага чиқаришимизда уларга бўлган иймонимиз янада ортади ва чалғитувчи тузоқлар, ёлғонларга нисбатан эътиборлироқ бўламиз. Яъни, кўп ҳолларда диний кўринишлар касб этсада, исломий маросимлар орқали сизга етиб борган бўлсада, қайси ҳақ, қайси ботил эканлигини ажратиб олиш даражасича билимга эга бўлишимиз керак.
Биринчи шубҳа: Баъзи кишилар—бир аёлнинг бегона эркак билан истагани каби са ҳижобга риоя қилмасдан ўтириб туриш, бирга бўлиши мумкин эканлигини исботлаш учун шу ҳадисни келтирадилар: Имом Муслимнинг Анас (р.а.)дан ривоят қилишига кўра ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир қўшниси бор эди. Жуда мазали таомлар пиширарди.У пайғамбаримиз учун таомлар тайёрлаб, ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)ни даъватэтмоққакелди. Унга ҳазрати Ойша ва ҳазрати пайғамбаримиз(с.а.в.) "йўқ" жавобини бердилар. У яна даъват этди. Ва ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) ва аёлларини учинчи марта биргаликда даъват қилгач "Хўп", дея унинг уйига бордилар. Бу ҳадиси шарифда кўрилгани каби, бироз олдинроқ баҳс этганимиз нарсалардан фақат биттасига ишорат бордир. У ҳам бўлса ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳазрати Ойшани қўшнисининг уйига олиб бориши масаласидир. Бу ишоратни бошқа ҳадисларда ҳам кўрамиз. Зеро, бошқа саҳобалар ҳам хотинларини масжидларга бирга олиб борардилар. Бошқа бир қанча ҳадисларда эса, саҳобалар мўминларнинг оналарини ва билҳосса ҳазрати Ойшани заёрат этганлари, ҳадис аниқламоқ ёки фатволар сўрамоқ, ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳолларини ўрганмоқ учун уйларига борганини кўрамиз. Жуда яхши, у ҳолда юқоридаги далил билан " уларга бирор нарса сўрасалар ҳижоб орқасидан жавоб қилинг" маъносидаги буйруқ ва эркаклар олдида "ўралиб ўтиришни" талаб этилган ҳукмлар орасида бир фарқ борми? Табиийки, йўқ! Пайғамбар (с.а.в.) ҳазрати Ойшани ўзлари билан бирга қўшниникига олиб бориш даъватпни аввал қабул этмаганлари ҳам бирор шубҳага асос тугдирмайди. Билшимизча "Ал-Арабий" журналида шайх Аҳмади Бақурийнинг халқни алдамоқ гояси ила аёлларни жамоа ичида эркаклар билан баробар яшашини хэлол этган фатвосига қарши халқ томонидан жавоб ўлароқ бир қанча раддия мактублари юборилди. Ва бу хатларнинг катта бир қисмида бу ёзувнинг қандай қарашлар туфайли майдонга келгани танқид қилинганди. Бироқ бу журналнинг соҳиби эркин танқидларнинг шарафини инкор этди ва улардаги овоздан қулоқларини бекитди, уларнинг соҳибларидан кўзларини олиб қочди. Табийки. буни Бақурийнинг ёзган алдовларини сир тутиш учун қилди. Акс. ҳолда очиқ-ойдин тарзда ҳақ ўртага чиқарди. Бироқ бу журналнинг соҳиби шу икки нарсани унутдики инсонлар бу хусусда икки табақ эга бўлинганлар: бирлари шаҳват ва жинсий эркинлик мубталосидирлар, бироқ бу на Бақурийнинг фатвосини гха на "Ал-Арабий" журналининг ёйилишини ўзига қальа қилиб олмайди. Иккинчиси эса юзини Аллоҳга бурган, Аллоҳ рози бўлган йўл муваффақ бўлишига ишонган бўлиб у хам Аллохнинг ху/кмини на "ал-Арабий"дан ва на Бақурийдан ўрганишга киришмайди. Журналнинг соҳиби инсонларнинг чалғитмоқ учун ҳозирлаган мантиқни севинч билан багрига босди ва мингларча одамга ўқитди. Халқнинг овозини бор кучи билан бостирмоқ, бўгмоқ учун қўлидан келганча тиришади. Бу аҳволда ўзаро нифоқлар, ҳужумларга йўл очилади. Мусулмон ўлкаларида юзларча инсон бу чалғитишга қарши илми мантиқ доирасида ҳаракатга кечдилар. Улар доим ҳақни юксалтмоқ ва олийлигини инкор этувчиларга қарши курашмоқ учун майдондадирлар. Бундай инсонлар умирларини охирига қадар ҳақ йўлдан қайтмайдилар. Бир нарса ўрганиш керак бўлса, хақ ана шундайлардан ўрганади. Зарар эса фақат чалғгитувчининг ўз зараридир. Улар хеч бўлмаса Аллоҳ субханаҳу ва таолони унитмасинлар, охират азобидан қўрқсинлар. Кейин биргаликда боришлари ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг ўз оиласига нисбатан олий ахлоқ, чуқур марҳаматини ва ҳазрати Ойшага нисбатан ҳисларини кўрсатадиган зариф намунадир. Чунки ўшанда анча вақтдан буён ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг уйида қозон қайнамасди. Яъни, ҳазрати Ойшанинг ривоят қилишича ҳазрати пайғамбар ва оила аъзоларининг таоми фақат хурмо ва сувдан иборат эди. Агар шундай шароитда ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари билан бирга бу ҳолни кечиришга рози бўлган умр йўлдошларини ташлаб қўшниникида ҳозирланган таом учун бир ўзлари борармидилар? Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) фазилатида бундай бир нарсани кўриш мумкинмиди? Шунингдек, Ҳандак қазилган кун очлик ўзларини ва саҳобаларини ҳолдан тойдирганда ҳазрати Жобир (р.а.) бир товоққа етар-етмас таомга даъват этди.Пайғамбаримиз ўзларидан олдин барча саҳобалар ўтиргандан кейингина даъватни қабул қилдилар ва ўз қўллари билан гўштларни майдалаб уларга тақсимладилар. Саҳобаларга хизмат кўрсатиш мақсадида энг четда ўтирдилар, саҳобаларнинг қорни тўйганига ишонч ҳосил қилмагунча дастурхонга қўл урмадилар. Кўриниб турибдики, юқоридаги воқеада ҳазрати Ойшанинг ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) билан бирга қўшникига ҳижобсиз кетиши ва юз-қўлини очиб ўтиришига алоқадор далил йўқдир. Шунингдек, бу воқеада бугун исломий ҳаётга риоя этмаган оилаларда бўлгани каби дунёвий яшашни хуш кўришни асослашга ҳеч қандай далил ҳам мавжуд эмас. Яъни, бу ҳодисага бундай маъно беришлик қуёшни ғарбдан чиқишга зўрламоқ кабидир. Ҳазрати Ойша волидамизнинг ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан қай кўринишда кетганларини мана бу оятдан ҳам тушуниб олишимиз мумкин: "Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирор ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгарги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар" (Аҳзоб сураси 33) Шунингдек, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг аёлларидан бир нарса сўралганда парда ортидан жавоб қилиниши, кўзларини тўсишлари зикр этилган Нур сурасининг 31-оятида улар кимларнинг ёнида юзларини очишлари буюрилган. Имом Муслим ва бошқаларнинг Анас ибн Моликдан ривоят қилганлари мана бу ҳадис масаланинг ойдинлашишига васила бўлади. Ҳадисда айтилишича, Умму Сулай ҳолва пишириб ҳазрати пайғамбарга юборганди. Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Зайнаб бинти Жаҳш билан уйланиш муносабати ила саҳобаларини чақиргандилар. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ва саҳобалар бир жойда тўпланиб, суҳбат қуриб ўтирганлари учун ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг аёли саҳобалар чиқиб кетгунга қадар юзини деворга ўгириб ўтирди. Ҳазрати Ойша онамизнинг ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан бирга қўшниникига борганларидаги ҳолатдан асосиз далиллар қидириб, Аллоҳнинг динига ва ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг суннатига қарши қўлланмоқ, оғир гуноҳдан ҳам оғирдир. Бундай йўл тутганлар ё билиб ё билмаган ҳолда Ғарбнинг мусиқасига ўйнаган, йўлига юрган бўладилар. Шуни айтиш керакки, бугун баъзилар орзу қилаётган Ғарб ҳаёти ҳам тез жонга тегади ва ўшанда яна қайтадан шариатни тикламоққа ҳаракат бошланади. Шундай экан, бор нарсани асраш, авайлаш ўрнига йўқотиш яхшими ёки йўқотилганини тиклаш учун жон-фиғон бўлган яхшими? Бу масаланинг энг жўн томони. Асосий томони эса шундаки, биз йўлимизни шубҳалар билан ўзгартиришимиз керак эмас. Қуръон қонунлари ва ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари ёруғида ўз йўлимизда давом этишимиз зарур. Биринчи шубҳанинг хулосаси шудир. Қолаверса, у жиддий бир шубҳа бўлмасдан, арзон-гаров чалғиш оқибатидир.
Иккиичи шубҳа: Саҳлдан ривоят қилинадики Абу Усайид Саидий тўй қилиб, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан асҳобларини даъват этди. Келганларга икромиятда бўлган Саидийнинг аёли Умму Усайд бевосита ўзи таомларни дастурхонларга қўйиб, хизматда бўлди. Тошдан ясалган бир идиш ичида хурмо қўйди ва бу хурмоларни қўллари билан эзди ва унинг сувини ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)га ичиш учун узатди (Бухорий) Амалда бугун уйига меҳмон чақирганда хеш, ақробалари келганда, дўстлари ташриф буюрганда, давраларда бегоналар ўтирганда уй бекаси бевосита ўзи хизмат қилишни истаганлар аёл қўлидан шароб ичишни, таом ейишни хоҳлаганлар, унинг ўтириб туришига ошифта бўлишни орзу қилганлар, у билан суҳбатлашиб, ҳазил-ҳузул қилишни хуш кўрганлар ана шу ҳадисга шамаъ қиладилар. Маълумки, исломий қоидаларда манъ этилган нарса мусофирларга қаҳва ёки таом тақдим этмоқ эмас. Манъ этилган нареа аёлнинг очиқ-сочиқ, зеб-зийнатлар билан ўзини кўз-кўз қилиб юришидир. Масала қаҳва ёки таомда эмас, масала ана шу пайтда аёлнинг қай жозиба ичида эканлигида. Яъни, унинг нақадар жалб қилувчи ҳолда бўлишидадир. Зотан, олимлар тушунтириб берганлари каби, мусулмонлар яхши биладиларки, маълум ўлчовлар доирасида Ислом ҳижобини қабул қилиш дегани эри ўтирган жойда, қариндошларининг даврасида, уйга бошқа меҳмонлар келганда уларга икромиятда бўлинмасин, дегани эмас. Абу Усайид тўйининг асносида аёли кўрсатган ҳурмат ҳам ана шу доирададир. Ибн Ҳожар бу ҳадиси шарифни тушунтирар экан, шундай дейди:"Бу фитна йўқлигига ишонч ҳосил қилинганда ва ҳижобни қўлламоқ шарти ила мумкин эканлиги ҳеч кимнинг хаёлидан чиқмаслиги керак" (Фатхул-Борий, IX, 2306.) Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) иштирок этган бундай йиғилиш давраларда келиннинг( ёки оила аъзоларидан бошқа бир аёлнинг) унга ҳурмат кўрсатиб дастурхон тузатиши, бевосита таом тақдим этиши фавқулодда ҳол эмас эди. Қолаверса, бундай ҳолни манъ этадиган , таъқиқлайдиган далил ҳам йўқдир. Шу билан бирга бундай воқеалар қандайдир қусурни эмас, ҳурмат-эҳтиромни билдиради. Бироқ баъзи ғаразли кишилар бу ҳадисни аёлнинг очиқ-сочиқ, ҳижобсиз юриши, вужуд гўзалликларини кўрсатиши оддий ҳол эканлигини исботлашга уринсаларда, бўндай фикр чиқара олмайдилар. Чунки унда мазкур ҳолатни кўрсатадиган ҳеч бир далил мавжуд эмас. Қолаверса, ярадорларнинг яраларини боғламоқ, чанқаганларга сув бермоқ ва шу каби хизматларни бажариш учун қанча-қанча саҳобаларнинг аёллари жанг майдонларида бўлганлар. Умму Сулайм (р.а.) ҳам улардан биридир. Жиҳод майдонларида улар бегона эркакларга вужудларини кўрсатиб, зебу-зийнатларини кўз-кўз қилганлар деб, ким ҳам айта олади? Табиийки, ҳеч ким бундай деб айта олмайди. Агар аёл шифокорлик дипломига эга бўлса, табиийки бу ишни бажараверади. Хўш, ким юқоридаги ҳадисни рўкач қилиб, у ҳам очиқ-сочиқ юриши, бутун вужудини кўрсатиши, ҳар кимнинг олдига ўзи истагани каби чиқиши хулосасини бера олади? Келин бўлмиш аёл бевосита ўрнидан туриб, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)га шарбат тақдим этди дейишдан, аёл эркаклар ёнида авратларини очиб, гўзалликларини кўз-кўз қила олади, деган хулоса чиқариш мумкинми? Бундай дейдиганлар топилса, демак улар фитнакорлардир! Маълумки, Аллоҳ таоло ер юзида ризқ излашни ва тижорат қилишни ҳалол қилган. Шундай экан, деб бир тужжор фоиз олиши, бировни алдаши мумкинми? Биламизки, бундай иллатлар манъ этилади. Яъни, Исломни тан олган ҳар бир киши бундай йўлдан тойишларнинг оқибатларини жуда яхши билади. Шундай экан, шубҳа ёйишга ҳаракат қилганларнинг мақсадлари нима? Аёлни ёмон йўлга бошлашни истайдиларми? Ёки Аллоҳнинг оятидаги "гўзалликларини кўрсатмасин" деган калималарининг буюклиги, олийлигини англаб етмайдиларми? Дарвоқе, нима сабабдан улар асосий тамал қолиб, шубҳалар туфайли ўзгариш ясамоқчи бўладилар? Ислом дини, қонунлари яхшиликка қаратилган ва буни исботлашга ҳожат йўқ. У ўз йўлига тўсиқ бўладиган фасод ва бўҳронлар билан бугунгача курашиб келди, бундан кейин ҳам курашади. Яъни, ўз қонунларини амалга оширишни кучайтиради ёки мазкур қонунларга тескари тушадиган сабабларни ўртадан олиб ташлайди.
Шундай экан, юқоридаги шубҳага аҳамият бериб, узундан - узоқ тўхталишга асос йўқ. Бу нарса фақатгина зехниятларни бузушлик учун қилинган ҳаракатлардан бири эканлигини билиб қўйишимиз керак. Учинчи шубҳа: бу шубҳа тарофдорлари "умматнинг машҳур аёлларидан баъзилари турли ижтимоий тоифадаги кишилар билан,яъни эркаклар билан бирга ўтирганлари, кўришганлари ҳолда, юзларини беркитмаганлар', дейдилар. Бундай ҳаракатларни фитна, дея атрофга тарқатишга уринганлар тарих ва унинг китоблари саҳифаларида шунга ўхшаш саҳналарни қидирганлар. Уларнинг ўз ривоятларига кўра, баъзи гуруҳлар эркаклар олдига ҳижобсиз чиқмоқдан чекинмаган бир аёл топсалар шу зоҳоти ҳужумга ўтганлар.(Улар учун шундай ривоятлар қўл келарди) Аслида бу ривоятларда номлари тилга олинган аёллар илмий ва адабий мажлисларда қатнашганликлари ҳақида сўз боради. Масалан, бундай аёллардан бири Ойша бинти Талҳа бўлган. У ҳеч кимсанинг ёнида юзини тўсмасди. Шунингдек, катта адабий мажлисларнинг ташаббусчиси ва уюштирувчиси Сакина бинтул Ҳусайнни ҳам мисол келтирилади. Бир қатор сабаблар билан эркаклар ёнига юзини беркитмасдан чиққан Ҳинд бинти Нўъмон бин Башир ва Амир Молик ибн Марвоннинг хотини, ҳаж мавсумида зиёрат этилган бир мажлис соҳиби Ҳарқоил Амирийга ва унинг қизи ҳақида кўп гапирилади. Зурримма исмли бир араб шоири бу қизни севиб қолиб, унга энг гўзал шеърларини бағишлагандир. Ниҳоят, машҳур бир адабий марказнинг соҳиби Ибни Зайиднинг (у ҳам шоирдир) севган аёли Валлада ҳам анашулар жумласидандир.* *—Диққат этилса, бу аёлларнинг юзларини тўсмасликларидан гап боради. Вужудларининг бошқа қисмларини бекитмаганлари ҳақида эмас. Бу аёлларнинг турмуш тарзларига қараб учинчи шубҳани ёймоққа уринганлар Ислом шариатининг аёл ва эркак орасида ҳеч қандай фарқ кўрмаслигини ва аёлни хижобли бўлишга зўрламаганини айтадилар. Хўш, бу даъво шариатнинг қайси манбасига таянган? Қуръонга-ми, Суннатга-ми, ижмоъга-ми ёки қиёси-фиқҳгами? Бу тўрт манбадан бирортасида юқоридаги даъвони қувватлайдиган далил тополмайсиз. Баъзи кишиларнинг ҳаётларини ва ҳаракатларини шаръий далил сифатида қабул этсак, нима сабабдан ичкиликнинг ҳам ҳалол эканлигини гапирмаймиз? Ахир, баъзи саҳобалар, ҳатто мусулмон халифалардан баъзилари ички ичкандирлар. Ҳатто даъвогарлар мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак фаҳш ҳалол эканлигини айтиш мумкин. Чунки буни бир қанча саҳоба авлодлари ва улардан кейингилар қилгандилар... Хўп биз инсонларнинг хатоларини ҳужжат ва қонун сифатида ҳабул этар эканмиз, нега ҳазрати расулуллоҳ (с.а.в.)нинг "Барча инсон болалари хато қилишлари мумкин" деган сўзларини хотирламаймиз. Исломнинг тортишувга хос бўлмайдиган ҳақиқатларидан бири ҳам, ўзига ваҳий юборилган пайғамбарнинг ҳаракатларидан бошқа ҳеч кимсанинг ҳаракатлари шаърий далил ҳисобланмаслигидир. Фақат пайғамбарларнинг (с.а.в:) ҳаракатлари, сўзлари, сифатлари ва тақриротлари шариатнинг манбаи саналади. Шундай экан, юқоридаги шубҳачилар ўрганиб чиққан аёлларга Аллоҳдан ваҳий келгани ва улар пайғамбар эканлигига ишонадилар-ми? Уларнинг кўз олдида бу аёлларнинг қадри, ҳаракатлари қандай баҳоланса баҳоланар, лекин бегона эркаклар ёнида юзларини беркитган ва гўзалликларини яширган қанчадан-қанча солиҳа аёллар ўтганини таъкидлаб қўймоқчимиз. Хўш, кўпчиликни ташкил этган бу аёлларнинг ҳоли нега далил сифатида олинмайди-ю, турли табақалар ва даврлар орасида қидира-қидира топилган бир ховуч аёлнинг ҳоли далил сифатида қабул этилади-ми? Ҳа, Ойша бинти Талҳа юзини беркитишни истамас эди. Шу сабабдан эри Мусъаб ибн Зубайр ора сира бу ҳаракатини қоралар эди. Мусъабнинг бу қоралаши ҳам фикримиз ҳақ эканлигига доир далилдир. Шубҳачилар айтганлари каби, Фотима ал-Амирийа ҳам Зурримма унга мафтун бўлиб бир қанча шеърлар ёзганига қадар эркаклар ёнида юзини беркитмасди. Валлада эса адабий мажлисларда шоирларни қаршилар экан, юзини очарди.Бу ҳам Ибн Зайиднинг унга ошиқ бўлганига қадардир. Аммо шуни иқрор билан айта оламанки, ҳар икки ҳолда ҳам Аллоҳ белгилаган шаъриатга қарши бузғунчилик холатини асослашга ҳеч қандай далил йўқдир. Ораларида гарчи севги муҳаббат пайдо бўлган бўлсада. Яна такрорлашни истаймизки, шаръий далил фақат Аллоҳнинг китобидан бир оят, пайғамбар (с.а.в.)нинг бирор ҳадиси, аҳли ҳол ва ақднинг бир ижмоъси ёки бу исботланган уч далилдан бирига аҳлиёти кишиларнинг қиёси бўлиши мумкин. Бу далиллар инсонлар ҳаракатини йўналтиради ва муоммоларини ечади. Бирор бир насҳ ёки чалғитИш ё тафсир ила инсонларнинг ҳарактлари бу далилларни йўналтира олмайди. Бу сўзлар ғоятда тушунарли ва ойдиндир. Қалбида ғараз ва таассуф бўлмаган, манманлик ҳавосидан керилмаган ҳар қандай киши буни англайди. Лекин нияти бузуқ кимсалар ўзларига маъқул келмаган томонларни нафсларининг истакларига қараб уйғунлаштиришга уринадилар ва ўзлари ҳам англамаган нарсаларни даъво қиладилар.
Тўртинчи шубҳа: Бу хусусда носамимийлик билан ижтиҳодий бир далил излаганлар кўриниш ва усулда машҳур бўлган шу қоидага таянадилар:"Замонлар ўзгариш билан ҳукмлар ўзгаради". (Янги замонавий ҳаёт ошиқлари Ислом шариати ва усулларидан фақат шуни биладилар.) Уларнинг ҳаётга қарашлари ва масалаларни баҳолашлари ҳам ана шу асосдандир. Уларнинг фикрича: "Кечмишда ҳаётимиз саноат асосига ва технология устунлигига кўра қурилган эмас эди. Шунинг учун ишчи қўллар кўпайишига ва ўзаро ёрдамга ҳожат йўқ эди. Бир оилада ёлғиз отанинг ёки болалардан бирининг ишлаши етарди. Шариат ҳам хоҳ аёл масаласида хоҳ бошқа масалаларда ўша ҳаётнинг табиатига уйғун, маданиятнинг ўша даражасига яраша эди. Бу вазиятда зарурий ҳол бўлмаса, аёлнинг уйдан чиқишига эҳтиёж қолмас эди. Бироқ кейин ҳаётнинг даҳшатли бир тарзда ўзгариши ва технологиянинг миллатлар маданияти ривожини пайдо этиши, ортда қолиш сабабларини йўқотиш учун саноатлашиши зарур ҳолига келди. Машиналардан етарли даражада даромад олиш ва саноат юксалишини давом эттирмоқ учун барча ишчи кучи ва қўллари сонини оширмоқ керак эди. Амалда бунинг рўёбга чиқиши жамиятнинг ярмини ташкил этган аёлларнинг ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш ва унинг неъматларидан истеъфода этиш учун ишлашлари заруратини туғдирди. Аввал шундай эдики, шариат қоидаларига риоя этган , ҳижобли аёлларнинг ҳаётнинг бир қанча соҳаларида эркаклар билан ёнма-ён ишлашлари мумкин эмас эди. Шундай қилиб, шаръий ҳукм қўйилган кечмиш замон ўзгарган эди. Замонлар ўзгариши билан ҳукмлар ўзгаради қоидасига уйғун бир шаклда аёлларга нисбатан қўлланилган бу ҳукмлар ўзгартирилиши керак"(!) Булар бир қанча инсонларнинг оғзида сақич каби чайналмоқда бўлган шубҳалардир. Баъзилар бу фикр янглишлигини била туриб, у билан мусулмонларни алдамоқ учун уни ҳимоя қиладилар.Баъзилари эса, самимий бир тарзда уни ўзларига шаръий далил ҳисоблаб , халқ орасида фатво беришга уринадилар. Ҳақиқатда бу қоиданинг на бу масала билан ва на саноат тараққиёти билан алоқаси бор. Бу борадаги даъволар мутлақо асоссиздир. Йирик фабрикаларни ишлатиш жараёнида ишчи қўлларини кўпайтиришда эҳтиёж сезиш мумкин. Бу тур даъво қаҳвахоналарни ишсиз йигитлар макон қилиб олмаган ёки кўчаларда ишсиз кезиб юрмаган бир ўлкада ўтиши мумкин. Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, бундай даъво ўзларини катта куч ҳисоблаган давлатларда ҳам ўтмайди. Ўз ақлини қудратли, деб билган гумондорлар Оврупо ва Америкада аёл технологияни эркак билан баробар тортмоқда, деб ўйлайдилар. Ана шу ваҳимага таяниб ожизлик, заифликдан қутулиш учун аёлларни ишлатиш, уларни ҳижобга боғлаб қўймаслик ҳақида гапирадилар. Аслида эса буни нафсларига ёққан ва ўз жинсий туйғуларидаги етишмовчиликни йўқотмоқ учун қиладилар. Саноат ва маданият ривожидан асосан шаҳвоний нарсаларни кутадилар. Гўёки бунга эришсалар дунё муаммоларини ҳал этиб қўйган бўладилар. Очиғи бу гумон ёмон бир ғараздан туғилган. Оврупо ва ғарб мамлакатларида аёлнинг ишга қўшилишида шу икки омил муҳим аҳамият касб этади:
Биринчи омил: Жинсий эркинлик ва шаҳватнинг ҳокимияти шу қадар ортдики, натижада эркак бутун давраларда, ҳатто иш ерларида ҳам аёлдан узоқ туролмайдиган ҳолга келди. Ишлаган корхонасида, вазифа бажарган жойида, борган дўконида, таом еган ошхонасида, юрган йўлида ёнида аёл бўлишни ва куннинг йигирма тўрт соати давомида шаҳватдан татиб туришни истайдиган бўлди. Асоси инсон фитратига қарши бўлган бу вазият ҳар икки жинснинг саодатидан кўпроқ бахтсизлигига ва ўз йўлларидан чалғиб кетишларига сабаб бўлмоқдадир.
Иккинчи омил: Ҳасислик ва моддапарастлик омилидир. Бугунги ғарблик инсоннинг энг қўрққан нарсаси ҳасислик хасталигидир. Оила бошлиғи ҳисобланган ота қизининг бирор-бир корхонада ёки фабрика, ошхона, меҳмонхонада ишлашини билсада, унга ёрдам қўлини узатмайди. Уз қизига ёрдам қилмоқ учун бирор сабаб йўқдир. Эр ўз аёли қаердандир манфаат келтиришини билгани учун унга ёрдам қилишни рўёбга чиқарадиган сабаб тополмайди. Чунки ҳасислик ҳар қандай сабабни яшириб туради. Ҳа, ғарбдаги бу ҳаёт бир томондан шиддатли исрофгарчилик, бошқа томондан шиддатли хасисликни келтириб чиқаради. Чунки исрофгарчилик учун бошқа жойда хасис бўлиш , кўпроқ бойлик жамғариш зарур. Тўртинчи шубҳани ёймоқ истаганлар билишлари керакки, Ғарбнинг моддий асосга қурилган янглиш тушунчаси инсон зотининг барча афзалликлари, шавқлари ва ахлоқий туйғуларини чиркин бойлик ҳирси билан булғаб ташлади. Ҳатто у ерда оила мавҳум тушунча ҳолига келди, тўғрироғи ахлоқий, ақидавий асосдан моддий манфаатлар асосига кўчди. Ҳозир ғарбда оиланинг ўзаро ёрдам ва бирдамлик маъноси қолдими? Унинг мавжудлиги фақат ҳар бир парчаси муайян молиявий рақамни рўёбга чиқарган жонсиз бирикма ҳолини эслатади. Бугунги Оврупода оила бирор-бир маъно ифода этмаган, севги ва боғликлиқни ёдга солмаган унвон ҳолига келди. Бу салбий ҳол барча жамиятларга кириб бориши Оврупонинг яқин келажакда қўрқинчли йиқилишига саҳна бўлишига ишоратдир. Ё Раббим! Тарихни қандай ўз-ўзини янгидан гакрорлайдиган ҳолга қўйдинг! Эски Рим императорлиги тарихини ўқиганлар унинг ҳалокати жинсий эркинлик ошиши ва ахлоқий бузуқликлардан эканлигини биладилар. Кейин бир томонда исрофгарчилик, бошқа томонда шиддатли хасислик уларни емирган эди. Файласуф Канон уларни огоҳлантирган эди. Бироқ унга қулоқ солмадилар. У шундай деган эди: "Эй Румликлар! Эркаклар ва аёлларнинг, бошқарувчи ва бошқарилувчиларнинг ҳаддан зиёд исрофгарчиликлари ҳақида кўп фарёд солдим. Бундан яхши хабардорсиз. Сизларга яна шуни ҳам айтган эдим: Жумҳурият икки турдаги мусибатга, яъни хасислик ва исрофгарчиликка мубтало бўлди. Бу икки мусибатнинг энг катта ўзига хослиги мана ман деган мамлакатни ҳам ер остига тиқиб юборишидир" Демак, аёлнинг эркак билан баробар ишлаши ва иш қидириб юришининг ҳақиқий сабаби нимада эканлигини ақли солим бўлган ҳар бир киши билади. Яъни, асос сабаб технологик ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш, саноатни такомиллаштириш эмас. Ҳақиқий сабаблар очиқ-ойдин экан, нега ғарбликларга тақлид учун далил қидириб юрибмиз. Ҳатто кўпларимиз бу билан кифояланиб қолмасдан, тақлид қилган соҳаларда улардан ўзиб кетдик, деб мағрурона бош кўтариб юрибмиз. Яъни, орамизда тараққиёт жиҳатдан фарқ қолмагандек. Ислом динида аёл одоби билан боғлиқ қонунлар асосидаги энг муҳим ҳикмат оила тузилиши ва муқаддаслигини ҳимоя қилишдир. Яъни, оила гўзилишини йиқитадиган, муқаддаслигини чўктирадиган, фазилатли ахлоқни йўқотадиган ғояга бормоқ учун қандай қилиб Аллоҳ динида сунъий ўзгаришлар қилиш ёки бу ҳақдаги фикрга бориш мумкин? Бундай шубҳа такрор айтамизки, шаҳват асири бўлмиш инсонларнинг шубҳаларидир. Бундан ҳам даҳшатлироқ шубҳаларга соҳиб эканликларига гумоним йўқ. Тадқиқотларнинг натижасида кўрдимки, бутун бу шубҳалар Исломнинг тўғри ва очиқ ҳукмларини соғлом, соф қарашлардан узоқлаштирмоқ учун қилинган ҳаракатлардан бошқа нарса эмас. Бу чалғитувчилар мусаффо фитрат дини билан инсонлар орасига тўсиқ ташлашга уринадилар. Сирлари очилиб қолмаслиги учун ҳар сўзни эҳтиётлик билан сўзлайдилар. Бу сунъий муаммо пайдо қилган инсонлар ҳолати Аллоҳ таоло Қуръонда хабар берган бир тоифа кишилар ҳолатига ўхшайди: "Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этадилар..." (Намл сураси 14) Агар шубҳаларга таяниб уларнинг айтганларини соғлом далил сифатида қабул этсак ва улар билан иттифоқ ҳолига келсак (аслида бу ҳеч қачон мумкин эмас, буни уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар) уларнинг бу далиллари мусулмон аёл ва қизларни бошлайдиган қўрқинчли йўл ҳақиқатини ҳеч ҳам қўлламайди, балки бу икки ҳолат мутлақо бир-бирига зид бўлган ҳолдир. Бу мухтолиф шубҳалардан қайси бири (агар улардан биронтасини тўғри деганимизда ҳам) мусулмон қизларнинг кўксини, қўлларини ва болдирларини очиб кўчаларга чиқишига изн беради? Ёхуд улардан қайси бири мусулмон аёлларни ўз уйига келган меҳмонлари олдида жилва ва жозиба кўрсатиб, уларнинг бошини айлантиршига фатво беради? Демак, бугун биз қарши чиққан масала юзаки қараганда ана шундай аниқ фатволардан узоқ бўлсада, лекин охир оқибатда шунга бошлаб боради. Шу сабабдан ҳам бундай шубҳалар дин ва дунёмиз учун ғоятда хатарлидир. Шунингдек, баъзилар бугун мусулмон аёли шариат ҳукмида маҳкам туриб, унинг талабларини жон дил билан бажараётганидан ваҳимага тушмоқдалар. Табиийки, бу ваҳиманинг илдизи жуда ҳам узоқларда. Бугун яна бир савол ўртага чиқади: олдимизда қандай муаммо турибди? Ўзига шаҳват билан қараган кишиларнинг гуноҳлари ва ўзининг оғир гуноҳи остида эзилмаслик учун динига уйғунлашиб, Аллоҳнинг ризосини рўёбга чиқармоқ учун уринган, вужудини, юзини ва зинога йўл очадиган ҳар ерини бекитишга ҳаракат қилган аёл муаммоми? Ёки барча ҳукмга беписанд қараб, кўринишда Оврупонинг, аслида эса яҳудий ва сионизмнинг "моделларига" уйғунлашган, баъзи машҳур аёллар юзини бекитмаганини далил билиб, ҳижоб кейинчалик тадбиқ этилган нарса, дея эркаклар ёнида вужудини очиб, зийнатини кўз-кўз қилаётган, ўзини бир бозордан олиб, иккинчисига солаётган ва дунёни минг бир фитнага тўлдираётган аёл муаммосими? "Эй тушунган синглим, қани айтчи, сенингча тузатишга ва ечимини топишга муҳтож, ижтимоий ва ахлоқий масала булардан қайси биридир? Ёзувчиларимиздан бир гуруҳи (уларнинг тиллари мусулмон эканликларидан дарак беради) ва бир қанча журналларимиз (улар ҳам халқ кўзида Ислом ва иймон муҳрини ташийдилар ) Аллоҳнинг динини ва шариатини тўғрилик билан ўрганиб, унга керакли аҳамият беришни ҳайбатли масала ва буюк мусибат билишлари ғаройиб нарса эмасми? Бир томондан қаламларидан заҳар оқади, иккинчи томондан ҳаёсиз, масхаромуз расмларни босадилар. Бир томондан эса маънавиятни маҳв қилувчи турли руҳий силоҳлар қўллайдилар. Барча бу олчоқликларнинг сабаби бир гуруҳ мусулмон ёш қизларнинг (улар нима бўлганда ҳам озчиликдир) Аллоҳнинг динида диққатли бўлишларидан, Аллоҳнинг шариатига боғлиқ равишда юзларини ва вужудларини ҳижоб ила бекитишларидандир. Бу қизларнинг жамият саодати ва уммат баробарлиги учун қиладиган ишларига на ёрдам этилади, на да изн берилади. Бунга қарамай улар маданий, ижтимоий ва фикрий соҳаларда бошқалар уддалай олмаган ишларни амалга оширмоқдалар. Бу ҳолни дунёвий ёзувчилар, ишга ярамас журналлар, Оврупо ва Америка оламидаги аёлларга муносабатдан келиб чиқиб баҳолашга уринадилар. Бу қизларни шифога ва қутқарувга муҳтож гуруҳ, деб биладилар. Ўзларининг мусулмон эканликларини такрорлашларига қарамай бундай ёзувчилар, тарихчилар Ислом тарихининг хусусий бўлган ва бирор маъно касб этмайдиган айрим воқеаларини топиб олиб, на самовий дин ва на соғлом фикрли инсон туйғулари қабул этмайдиган бу воқеаларни ҳайқира-ҳайқира ёймоққа киришадилар. Ваҳоланки, бундай воқелар Исломнинг маълум даврларида ўзига яраша баҳосини олган. Ҳатто Исломни ислоҳ қилиш учун уринганлар бўлган ва улар ихтилофга тушганлар. Шунингдек Аллоҳнинг китобидаги ва ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳадисларидаги ҳамда барча ишларнинг ижмоъларидаги ҳукмга бўйинсунмаганлар йўқ эмас. Бу фасодни тўхтатмоқ ва ўртадан олиб ташламоқ йўлида ҳаракат қилмаганлар, бундайларга танбеҳ бермаганлар, чалғиш балосини оз бўлсада енгиллаштириш учун Аллоҳ ҳукмига итоат этмаганларнинг сони қанча? Шу билан бирга улар мусулмон қизларнииг ўранишларига масхарамуз қараб ёмон ва чиркин мақолалар билан уларга ҳужум қилмоқдалар. Бу хусусда китоблар ҳам чоп этмоқдалар. Улар ҳижобнинг бутун инсониятга фойда келтиришни ва хайр-илҳом беришини кўрмасликка оладилар. Аксинча, бу хайрларга қарши ҳар уйда, жамоа орасида сўз юритиб, одамларни бу "оташ"нинг таҳликасидан огоҳлантиришга уринадилар. Ваҳоланки бу ҳужумлар умматнинг ёшлари учун ва умуман инсоният учун ҳалокатга чўкишга ва инқирозга сабаб бўлиши ва охир-оқибатда уларнинг айтганлари бўлса, ҳалокат ер юзини қоплаши аниқдир!
АСОССИЗ ДАЪВОЛАР
Муаммо қандай шаклда кўринишидан қатъий назар, унитмаслигимиз керак бўлган масала шулки, дин душманларини ўз ҳаракатларини ҳимоя қилишлари учун иддаолари ва уринишлари аввал ҳам бўлган, бугун ҳам бор ва бундан кейин ҳам давом этади. Бироқ солим ақл билан бу иддао-даъволарнинг моҳиятига назар солсак, ҳар қанча далилга эга бўлса-да, аслида ақл ва мантиқ аҳли қабул этиши мумкин бўлмаган тамаллар устига қурилганини кўриш қийин эмас. Булар мантиқ уламоси бир оғиз сўз билан " сафсата" деб номлаган, хақиқатан узоқ, асоссиз иддоалардир. Яъни, яхшилаб ўйлаб кўрилса, бу даъволар ақлни чалғитиш ва нафсларни бузишдан бошқа бир мақсад кўзламайди. Уларнинг даъволари ва ғайратлари ёлғон, ботил ва чалғутувчи тузоқ эканлиги ўзларига даъфаларча кўрсатилиб, тушунтирлиб берилди. Лекин шунга қарамай қанча мўмин қизлар чалғидилар. Зебу-зийнат каби алдов қаршисида ақл райидан чиқдилар. Фақат орқага қайтиш мумкин бўлмаган нуқталарга боргандан кейин қайтиб тушиш мумкин бўлмаган "юксакликдан" йиқилганларидан кейин асл моҳиятни англадилар. Аммо ғишт қолипдан кўчган эди, ҳайҳот! Эй сингилларим! Бу ерда бу ботил сўзларни, алдатувчи зебу-зийнатларни кўзларингиз олдида таҳлил этиб, кўринишдаги зийнати билан ичидаги сохталигини намойиш этмоқчимиз. Токи сиз бу қўрқинчли алдовни англаб, идрок этинг. Бу ҳақиқатни тушуниб олганингиздан кейин сизни йўлдан уришга уринган душманлар қаршисида ҳозир бўлиб, ифтихорла ҳақ йўлида юрганингизга яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.
1—Сизга шундай дейдилар:"Қизнинг иффати ичида, менлигида яширин бир жавҳардир. Вужудининг ташқи томони ила алоқодар эмас ва у муҳофаза этилиши керак бўлган нарса эмас. Яъни ўрашга, беркитишга муҳтож эмас. Зеро, бир қанча қиз амалда эркаклар ёнига ҳижобсиз чиқмасаларда, аммо шахсий ҳаётида эркаклар билан фаҳш ва фужур ишларни бажармоқдалар. Бунга муқобил бир қанча қиз эса боши очиқдир, ҳижобсиздир. Аммо нафслари ва кўринишларига ёмонликнинг зарраси қўнмагандир" Мен ҳам дейманки, ҳа, бу айтилганлар қисман тўғридир. Чунки ҳеч қачон кийим-кечак ўз соҳибига-иффатли бўлмаган соҳибига-иффат беролмайди. Йўлдан чиққан бир инсонни ортга қайтаролмайди. Ҳатто, баъзи аёллар фоҳишабозликни паранжи остида қиладилар. Бироқ Аллоҳнинг аёлларнинг вужудларини беркитиш ҳақидаги буйруғи уларнинг нафсларида ҳалолик ва ахлоқларида иффатни ҳоким қилмоқ учундир, дея ким даъво қилаяпти? Шунингдек, Аллоҳнинг амри ила ҳижоб ёпилган аёллар ва қизларнинг бузуқ эркаклар билан фоҳишабозлик қилганликларини ким даъво қила олади? Аллоҳ таолонинг аёлга ҳижобни фарз қилишининг ҳикмати ўзига қаратилган ёмон қарашлар туфайли гуноҳга кириши мумкин бўлган эркакларнинг иффатини муҳофаза этмоқ учундир. Йўқса фақат ўзини кўзлардан олиб қочиш, иффатини қўримоқ учун эмас. Ҳижоб бу жиҳатдан ҳар икки жинс учун ҳам бир хилда фойдалидир. Аммо ундан эркак оладиган фойда кўпроқдир. Яъни, ақли бошида бўлган бир киши бир қизнинг ахлоқи ва иффатидан шубҳа бўлмаса, унинг тўғрилигидан қўрқилмаса, эркаклар олдига ёпинчиқсиз чиқаверади, бунда бирор масала йўқдир, дея оладими? Аёлларнинг ўз гўзалликларини ва зебу-зийнатларини (вужудларининг алоҳида жозибали жойларини) кўрсатишлари, ўзларини намойиш этишлари эркаклар бошларининг балосидир. Жамиятнинг ечимини излаган муаммоси шу эди ва Ислом шариати бу масалани гўзал бир шаклда ҳал этди. Шундай қилиб, эркакларнинг энг катта масаласи бу илоҳий йўл билан ҳал этилмаса, шубҳасизки ёмонлигини аёлларга ҳам сачратади. Бу ҳолда эса яланғоч аёл нақадар ўз тўғрилигини айтса, ўз иффатига содиқ қолса, барибир бир ишга ярамайди. Зеро, аёл турли афзалликларини ва жозибали гўзалликларини очиб-сочиб намойиш этмаса, эркак манфаати учун ўзини ҳижоб билан ўраб олса, у ўз иффатида содиқ қолади ва доим тўғри йўлда бўлади.
2—Яна сизларга дейдиларки: Эркаклар билан аёллар орасидаги ижтимоий яқинлашув амалга ошгач, ҳар икки жинснинг бир-бирларига нисбатан жинсий майиллари озаяди, ахлоқлари тузалади. Яъни, жинсий ҳиссиятлар қўзғалишига сабаб бўлгувчи ёпинчиқлар йўқолиб, ҳалол дўстлик майдонга келади. Агар ораларига ҳижоб билан тўсиқ тортилса, бу ҳар икки томонни ҳам бир—бирига интилишига, бир-бирига ёмон ният билан боқишига васила бўлади. Натижада эса жинсий туйғулар қафасга тушганлиги туфайли бир қанча ёмонликлар пайдо бўлади. Бунга муқобил суратда биз шундай деймиз: Тўғри бундай эҳтиёжда ҳам жон бор, жинсий диққатларнинг ёйилиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бироқ икки жинснинг ҳар доим ёнма-ён бўлиши яхши оқибатларга олиб келадими? Доим аёлнинг жозибали жойларига тикилиш ҳиссиётларни ўлдирадими? Табиийки йўқ! Аксинча, бу ҳиссиётларни қўзғаб, инсонларни туйғулар чангалига ташлайди. Инсон ўз туйғуларининг қулига айланади. Швецария каби бир ўлкада жозибадор жинсий манзаралар ва яланғоч расмлар шароитида ёшлар улғаймоқда ва бу нарса у ерда оддий ҳолга айланган. Гўёки йўлдан тойиш, чалғиш омиллари орқада қолгандек. Аслида уларни чалғиш сабабларини четлаб ўтдилар дейиш мумкинми? Энди чалғишга тушмайдилар ва таъсирланмайдилар, дея оламизми? Менингча ақли бошида бўлган киши бундай, дея олмайди. Бу очиқ-сочиқ шаҳвоний манзараларни кўриб турганлар ҳеч қандай илтифот кўрсатмасдан ўтиб кетадилар. Бироқ бир муддат кечиб, айни ишни бошқа жойда ўзлари қилганларини кўрасиз. Демак, бундай манзараларни кўриб, уларга эътибор ва илтйфгл кўрсатмаслик таъсирланишни тўхтатиб қололмас экан. Таъсирланиш бир лаҳзалик бўлиб, инсон онгига ўрнашади ва у ерда ўсиб натижаларини кўрсатади. Яъни, қандайдир бир оний таъсир туфайли инсон ёмонликлар ортидан кетиши мумкин. Бу тарбияни қамраган муайян бир тушунча ёки масалаларга янгича муносабатнинг натижаси эмас. Зеро, жинсий алоқалар масаласида исталгани қадар эркинлик берилгани билан бир нарса ўзгариши қийин.Масалан, бир йўлнинг икки томонида икки ошхона бор. Чиройли қилиб товоқларга солиб қўйилган таомлар кўчадан ўтиб бораётган очнинг ҳам. тўқнинг ҳам диққатини тортади. Иккинчи тарафда кўз-кўз қилиш учун ҳеч нарса қўйилмаган бўлса, ҳеч ким у томонга қарамайди.
Дўстлик масаласига келганда эса, ҳар икки дўстнинг ҳам ҳайвоний алоқалар ва бу алоқаларнинг мутлақ эркинликка эришувидан кейин орқада қолган, яъни иш битгандан кейин нафсларига ҳоким бўлганликларини англатадиган номдир бу. Шу масала ҳам собитлашган бир ҳақиқатки, бундай дўстликларга мубтало бўлганлар бошқа ёшларга нисбатан юқоридаги ҳолни яна ҳам яхшироқ биладилар. Яъни, дўстлик жинсий алоқанинг ибтидоий даври, деб тушунадилар. Энди диссимилация масаласига келайлик. Ўйлаб кўринг қандай алоқадан диссимилация пайдо бўлади? Ёшларнинг уйларидан, иш ерларидан ёки дарсларидан чиққанларида ички ҳиссиётларини қўзгатувчи манзарага дуч келмасдан сокин хаёллар ва бузилмаган фикр билан уйга қайтишларидами ёки уйдан чиққанда бутун борлигига ёпирилиб кирган жинсий манзаралар ҳужум қилганда, қўзгалган нафсни қондирмоқ учун ҳаракатга тушганда эса қонун тўсиқлари, миршаб ва қариндош уруғларнинг шарафи билан юзма-юз қолган ёшлардами? Хўш, қайси ёшларда диссимилация тугилиши мумкин? Бир кун ўзини замонавий, деб билган бир дорилфунун талабасига шу саволни бердим. У масалани ҳар қанча айлантирмасин аниқ жавоб беролмади. Шунда унга дедим: "Ҳар ҳолда ҳижобға ва ёпинчиққа қарши чиқмасанг керак? Диссимилациядан қутулиш мақсадида жинсий томондан ака-укангиз бўлган ҳайвонлар каби мутлақ жинсий эркинликка етишмоқни истайсиз. Бунинг учун эса, эркак ва аёл ўртасидаги жинсий истаклар забт этилиши нуқтаи назаридан шаръий қонунлар қўйган талабларни йўқотмоқчи бўласиз. Аҳвол шундай экан, зоҳиран муҳофаза этганимиз ҳайвоний режаларни, эрлар, оталар ва бошқаларнинг бунга қарши чиқишларини, Аллоҳ таолонинг шариати, барча табиий ва сунъий қонунлар ва инсон фитратининг бунинг қабул қила олмаслигини кўзда тутган ҳолда масалага ёндошмай туриб—ҳижоб ҳақида кескин хулоса чиқариб, танқидга киришманг. Агар айтганларимизга қарши бўлсангиз, у ҳолда диссимилация ва шу маънодаги бошқа калималар билан сиз учун кераксиз бўлган ҳижобга қарши чиқишингиз мумкин"
3—Яна сизларга дейдиларки: Аёлнинг ҳижоби унинг эркакларнинг фикрий, маданий ва ижтимоий юксалишида иштирок этишига тўсқинлик қилади. Бутун фикрий ёки ижтимоий фаолият учун илк одим аёлнинг юзини очиши ва у билан эркак орасида бўлган тўсиқларни синдирмоқдадир. Яъни аёлнинг илҳом парилари, фикрий ва ижтимоий қобилиятлари ҳижоб қафаси ичида ўлиб кетмаслиги учун унинг юзини очмоқ керак. Қизиқ, аёлнинг жоҳиллиги, яъни билимсизлиги, ортда қолганлиги ҳақида гап кетса, бунга ҳижобли аёл мисол келтирилади. Яъни, аёлнинг маданияти, ойдин фикрлилиги ва ижтимоий фаолиятидан сўз очилса, бу сафар ҳам яланғоч, очиқ-сочиқ бир аёл мисоли майдонга чиқади. Буларнинг ҳаммасига нисбатан мен ҳам дейманки, булар уйдирмадан, заруратсиз, тамалсиз, далилсиз ва мисли кўрилмаган бир ёлғондан бошқа нарса эмас! Ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани сизга айтиб бераман. Университетдаги ҳижобли қизлардан бир қанчаси Аллоҳнинг ҳукмини бажармоқдалар. Илмий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида ҳам эркин ҳаракат йўлларини танлаган дугоналаридан анча олдиндалар. Африка ва Оврупонинг баъзи минтақаларида яланғочлик ва эркинлик манзаралари кўп эканлигини кўрдик. Лекин у ерларда илмий юксалиш, фикрий илдамлаш ва маданий ўсиш тарафидан ҳеч бир асар кўрмадик. Бунга муқобил равишда шуни кўрдикки, кийим кийишда, зийнат намойишида ва кўринишида Аллоҳнинг ҳукмига риоя этганлар бордир ва бу ҳол уларни фикрий ва маданий фаолиятда бошқалардан анча олдинга етаклаган. Тарихга одилона назар ташлаган бир киши шунга гувоҳ бўладики, Ислом тарихи саҳобалардан бошлаб бугунги кунга қадар одоб, билим, ҳижоб, маданият каби исломий турмуш тарзини ўзида мужассам этган мусулмон аёлларга тўладир. Агар даъволар тўғри бўлса эди, бутун бу тарихимизда маданиятли, одобли, илмли ва ҳижобли мусулмон аёлларига дуч келмасдик. Ортда қолишнинг ўзига оид сабаблари бор.Ривожланишнинг ҳам ўзига оид сабаблари бор. Бироқ ҳижоб ва Аллоҳ шариатини ортда қолишнинг сабабларидан бири, деб кўрсатишга уриниш очиқ бир бўҳтон ва оғир бир гуноҳдир. Яъни, фикрий савиядан, объективликдан, холисликдан маҳрум бўлган инсонлар шундай асоссиз хулосалар чиқариши мумкин. Бизнинг ҳеч шубҳамиз йўқки, баъзан фикрий ва маданий қолоқлик ҳижоб билак боғлиқ ҳолда талқин этилган. Буни баъзи араб давлатлари мисолида кўриш мумкин. Ҳақиқатда эса, улар орасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас. Бу баъзи ғаразли кишиларнинг Исломни ёмон ва қолоқ кўрсатиш учун ўйлаб топган сафсаталаридан иборатдир. Агар улар ўз даъволарида самимий бўлсалар, йўлнинг энг қулайи саҳиҳ исломий идрок билан бу ҳақиқатни бир-биридан айиришлари керак эди. Агар ҳижоб масаласини ҳар нарсага қориштирганлар инсонларни фойдали илм ва маданиятга эга бўлишга ташвиқ этсалар, кўп нарса енгиллашган ва осон кечган бўларди.
4—Бошқа бир иддаоларда эса сизга шундай дейдилар: ҳижоб билан ўзини инсонлардан ажратган бир ёш қиз бу ҳаракатлари ила ўзини оила қуриш саодатидан маҳрум этмоқдадир. Чунки йигитлар ўзлари кўриб ёқтирган қизларни севадилар. Ҳар нарсадан аввал қизнинг гўзаллигини ва шахсий фазилатларини кўриб баҳо берадилар. Агар йигит қиз билан учрашиб уни яхши таний олмаса, ҳар томондан уни яхши кўриб билмаса, феълини ўрганмаса, уйланиш борасида қандай қилиб осонгина хулоса чиқарсин? Қизлар ҳижоб ва Бутун фикрий ёки ижтимоий фаолият учун илк одим аёлнинг юзини очиши ва у билан эркак орасида бўлган тўсиқларни синдирмоқдадир. Яъни аёлнинг илҳом парилари, фикрий ва ижтимоий қобилиятлари ҳижоб қафаси ичида ўлиб кетмаслиги учун унинг юзини очмоқ керак. Қизиқ, аёлнинг жоҳиллиги, яъни билимсизлиги, ортда қолганлиги ҳақида гап кетса, бунга ҳижобли аёл мисол келтирилади. Яъни, аёлнинг маданияти, ойдин фикрлилиги ва ижтимоий фаолиятидан сўз очилса, бу сафар ҳам яланғоч, очиқ-сочиқ бир аёл мисоли майдонга чиқади. Буларнинг ҳаммасига нисбатан мен ҳам дейманки, булар уйдирмадан, заруратсиз, тамалсиз, далилсиз ва мисли кўрилмаган бир ёлғондан бошқа нарса эмас! Ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани сизга айтиб бераман. Университетдаги ҳижобли қизлардан бир қанчаси Аллоҳнинг ҳукмини бажармоқдалар. Илмий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида ҳам эркин ҳаракат йўлларини танлаган дугоналаридан анча олдиндалар. Африка ва Оврупонинг баъзи минтақаларида яланғочлик ва эркинлик манзаралари кўп эканлигини кўрдик. Лекин у ерларда илмий юксалиш, фикрий илдамлаш ва маданий ўсиш тарафидан ҳеч бир асар кўрмадик. Бунга муқобил равишда шуни кўрдикки, кийим кийишда, зийнат намойишида ва кўринишида Аллоҳнинг ҳукмига риоя этганлар бордир ва бу ҳол уларни фикрий ва маданий фаолиятда бошқалардан анча олдинга етаклаган. Тарихга одилона назар ташлаган бир киши шунга гувоҳ бўладики, Ислом тарихи саҳобалардан бошлаб бугунги кунга қадар одоб, билим, ҳижоб, маданият каби исломий турмуш тарзини ўзида мужассам этган мусулмон аёлларга тўладир. Агар даъволар тўғри бўлса эди, бутун бу тарихимизда маданиятли, одобли, илмли ва ҳижобли мусулмон аёлларига дуч келмасдик. Ортда қолишнинг ўзига оид сабаблари бор.Ривожланишнинг ҳам ўзига оид сабаблари бор. Бироқ ҳижоб ва Аллоҳ шариатини ортда қолишнинг сабабларидан бири, деб кўрсатишга уриниш очиқ бир бўҳтон ва оғир бир гуноҳдир. Яъни, фикрий савиядан, объективликдан, холисликдан маҳрум бўлган инсонлар шундай асоссиз хулосалар чиқариши мумкин. Бизнинг ҳеч шубҳамиз йўқки, баъзан фикрий ва маданий қолоқлик ҳижоб билан боғлиқ ҳолда талқин этилган. Буни баъзи араб давлатлари мисолида кўриш мумкин. Ҳақиқатда эса, улар орасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас. Бу баъзи ғаразли кишиларнинг Исломни ёмон ва қолоқ кўрсатиш учун уйлаб топган сафсаталаридан иборатдир. Агар улар ўз даъволарида самимий бўлсалар, йўлнинг энг қулайи саҳиҳ исломий идрок билан бу ҳақиқатни бир-биридан айиришлари керак эди. Агар ҳижоб масаласини ҳар нарсага қориштирганлар инсонларни фойдали илм ва маданиятга эга бўлишга ташвиқ этсалар, кўп нарса енгиллашган ва осон кечган бўларди.
4—Бошқа бир иддаоларда эса сизга шундай дейдилар: ҳижоб билан ўзини инсонлардан ажратган бир ёш қиз бу ҳаракатлари ила ўзини оила қуриш саодатидан маҳрум этмоқдадир. Чунки йигитлар ўзлари кўриб ёқтирган қизларни севадилар. Ҳар нарсадан аввал қизнинг гўзаллигини ва шахсий фазилатларини кўриб баҳо берадилар. Агар йигит қиз билан учрашиб уни яхши таний олмаса, ҳар томондан уни яхши кўриб билмаса, феълини ўрганмаса, уйланиш борасида қандай қилиб осонгина хулоса чиқарсин? Қизлар ҳижоб ва ёпинғичлар билан ўзларини бекитсалар, йигитлар уйланиш учун уларни қандай танласинлар? Бугунги кун оналарининг қизларига нисбатан қўллаган далиллари ана шудир. Улар қизим ўраниб олса, уйда қолиб кетади, деб ўйлайдилар. Ана шундай сафсаталар билан қизларини кўз-кўз қилишни, бахтли-саодатли этишни орзу қиладилар.Бундай шайтонга эргашганларнинг эрлари қам бу борада улардан паст келмайдилар. Бундай оналар қизларини исломий кийим-кечак ва кўринишдан қутқаришни шодлик санайдилар. Яъни, қизлари ҳижобдан қутулиб, ёшлар орасига киришиб кетса қувонадилар. Унинг гўзаллигидан маст бўлган кўзларни кўрсалар, қизларининг ортидан эргашган йигигларни кўрсалар қувонадилар. Бу назариялар асосида гарбнинг алдовлари борлигини айтиб ўтмоқчимиз. Булар ҳақиқатнинг тескарисига ишоратдир.Бу алдовларни фитна соҳиблари билиб гуриб уйдирмоқдалар. Оналар ва қизларнинг билимсизлиги туфайли бундай тузоқларни ҳозирлаганлар. Бўлмаса ҳаётдаги воқеаларга назар ташласак, уйланмоқ учун иффатли, ахлоқ-одобли оилаларга ва ҳижобли қизларга иқбол келиши, алданган, уйдирмага учган оилаларга нисбатан бир қанча юқоридир. Умумиятла уйланиш бошқа оилаларга нисбатан диндор оилалар орасида кўпроқ ёйилган ва мустаҳкамдир. Бунй ҳатто бу хусусдаги статистик маълумотлар ҳам исботлаб турибди. Бу маълумотларга мурожаат қилган одам ҳақиқатни билиб олади. Ҳозир инсонларнинг фақат Аллоҳ таоло шариатини амалга ошириш билан яхшиликка етишларига ишонамиз ва Аллоҳ таолонинг ҳикматларига севгимизни ортириш учун бу ҳақиқатнинг яқин ва узоқ сабабларини тушунтираман. Жамиятимиздаги ҳар бир ёш инсон шу икки табақадан бирига оиддир. Биринчи табақа: Ҳар тарафлама диндор бўлган ёшлар. Улар Исломнинг одоби, ахлоқи ва билҳосса ижтимоий қонунларига боғлангандирлар. Бу гуруҳга доҳил бўлган ҳар бир ёш йигирма ёки ўттиз ёш орасида мутлақо уйланади. (Аммо айрим истисноли ҳоллар ҳам мавжуддир.) Йигирма ва ўттиз ёш орасида бўлган ёшлар учун уйланиш, рўза тутган кишининг ифтор соати кабидир. Дунёвий барча амалларини бир жойга тўплайди ва дунёвий саодат таянчи ҳолига келтиради. Бу гуруҳга доҳил ёшлар ўзлари севган ҳаёт тарзини ўзлаштирган қизларни қидирадилар. Иймон иқлимида етишган, ҳижоб ҳавосидан нафас олган қизларни истайдилар. Баъзан турли сабабларга кўра, бу доирадан ташқарига чиқмоқ мажбуриятида қолсаларда, уйланадиган қизларининг ҳаётида дин йўқ бўлса, у қиз йигитни қониқтирмайди. Бу ёшлар аёлнинг шакли ва ахлоқини ёқтирар эканлар, уларнинг билими ва маданияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдилар ҳам. Чунки Аллоҳнинг шариати бу масалани ҳал этгандир. Ҳатто эркакнинг аёл билан қизиқиши, суҳбатлашиши, иршод ва даъват этиши ҳам шариатда ўз ифодасини тогпан. Биринчи марта уни танимоққа ва уйланиш учун етарли даражада кўролмаган тақдирида иккинчи ва учинчи марта у билан кўришиши мумкин. Иккинчи табақа: Диннинг олийликлари ва ҳукмларидан узоқ бўлган ёшлардир. Булар хоҳ ҳалол йўлдан, хоҳ ҳаром йўлдан бўлсин, барибир лаззатлардан истифода қилишни ўйлайдилар. Улар уйланадиган бўлсалар, бу ишни ҳаётларининг ўртаси ва охирига қолдирадилар. Яъни, улар орасида ўттиз беш ёшдан кейин уйланганларни ҳам кўрамиз. (Табиийки бу ерда ҳам истиснолар йўқ эмас) Бундай инсонлар назарида оила қуриш лаззатнинг барча ҳаракатларидап маҳрум. куч-қувватнинг барчасинп ҳаржлаб бўлгап сайсҳнинг уйга қайтишини эслатади. У ҳориб чарчагандан кейин роҳат ва сукунат топмоқ учун уйига қайтади. Ўзи барча лаззатлардан тўйиб биққанча олган. Энди эса аёлдан истагани роҳат ва сукунатни олиши керак. Яъни, хотини билан уйланиш завқини сурмасдан ва саодатни барҳам кўрмасдан, ундан фойдаланмоқ истайди. Бундай ёшлар бир неча марта уйланмоқчи бўлиб, хабарлар тарқатадилар. У ердан бу ердан баъзи қизларни ёқтирадилар ҳам. Бу қизлар ўзларининг зийнатлари, назокат ва гўзалликларини унга бағишлайдилар. Ва улар кўча-кўйлардан очиқ-сочиқ юриш ҳақида бу йигитлардан ширин гаплар эшитадилар, алдовларга учадилар ва улар истаган йўлга юрадилар. Вақт ўтиши билан сунъий равишда яқинлаштирилган орага сунъий равишда совуқлик туширилади. Улар ажрашадилар. Бундан кейин севгп ҳам. ошиқлик ҳам, кўнгил қўйиш ҳам оний, вақтинчалик, бир кунлик омонатга айланади. Нафснинг шаҳвоний орзуларини қўлга киритмоқ мусобақасида эркак ва аёл орасида бир фарқ бордир. Бу мусобақада ҳамма вақт аёл жинси енгилади. Чунки аёл дин ва одобнинг қайдлари, шартларидан қанчалик қутулса. у оилага қовушишдан шунчалик узоқлашади. Табиийки, у бир кун она бўлиши мумкин. Лекин эркаги оила масъулиятларидан ўзини олиб қочмасада, лаззат дунёсига қараб югуради. Баҳосиз бир лаззат иқлимини қидиради. Қалбига мутлақ ҳоким бўладиган бир ишонч излайди. Ана шундай шароитда улар дастурхон қаршисидагина юзлашадилар ва бу ерда ҳам аёл мағлуб тараф бўлишдан қутулолмайди.
Буларнинг ҳаммаси кўриниб турган ҳақиқатлардир. Фақат тушуниш ва уйғоқликни талаб этади. Зеро, диндор ёшлардаги уйланишга интилиш даражаси очиқ-сочиқ ёшларникидан икки карра зиёддир. Диндорлар солиҳ оилалардан уйланадилар ва фақат ахлоқ. дин билан зийнатланган гўзаллик излайдилар. Бунинг акси эса, деярли барча ҳолларда оила қуриш дин қоидасидан ва ҳукмидан узоқ, диний тарбиядан маҳрум қолган оилаларда кўзга ташланди. "Эй мусулмон сингилларим! Кўриб турибсизларки, сизга англатганларим тўғри ва мантиқли бўлиб, Аллоҳнинг шариатига бўйинсунишингиз сизга фақат Аллоҳ ризолигини кафолат этибгина қолмасдан, бунинг ёнида дунёвий саодатингиз сабабларинп ҳам кафолат остига олажагини уқтиришдан иборат эди. Саодатингиз тасаввурингиздаги хаёлларингизни рўёбга чиқаришдагина эмас, балки сизни қаноатлантириб, ҳаётингизни роҳат ва фароғат этгувчи саодатдир. Сизга буларни тушунтиргандан кейин навбат Аллоҳ таоло ҳукмига уйғун бўлишингизга келди. Қанча вақтдир унутиб инкор этгандан кейин у билан юзма-юз бўлиш замони етди. Яъни, энди унга қовушмоқ учун унинг йўлини тутасиз ва шафоатчи бўлиш учун севгисини дилларингизга жойлайсиз. Халқнинг танқид ва ҳисобини бир четга қўйинг. Чунки эртага Аллоҳнинг ҳисоби яна ҳам шиддатли ва яна ҳам буюк бўлади. Атрофингиздаги инсонларнинг ризолигини қозонмоқ учун уларнинг орзуларини амалга оширишдан воз кечинг. Чунки Аллоҳнинг ризосига эришмоқ сиз учун яна ҳам бахтли ва яна ҳам саодатлидир. Аллоҳнинг йўлига қайтишга ғайрат қилар экансиз, сизнинг туйғуларингизни ҳар хил ғийбатлар билан чалғитмоқчи бўладилар, сизни эркаклар олдида вужуднинг гўзаллигини кўрсатган баъзи бир машҳур ёки хушсуҳбат аёлларни мисол келтириб, алдамоқчи бўладилар. Мен эса сизга ишончли ва илоҳий ҳукмни эслатаман. Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай буюрадилар: "Умматимдан икки тоифани ҳеч кўрмадим: қўлида сигирларнинг думлари каби қамчиларни тутиб у билан халқни урганлар ва кийингани ҳолда яланғоч кўринган аёллар, улар эгиладилар ва уларни эгдирадилар. Бошлари эгилмиш туяларнинг букрилари каби эгикдир, на жаннатга кирарлар, на да жаннат ҳидини насимини биларлар, ваҳоланки унинг ҳиди маълум бир масофадан билинади. Имоми Муслим ва Имоми Аҳмад) Ҳа, фосиқлар дуненинг гўзаллигини, лаззатлари ва уларнинг тўйиб бўлмас қаноатларини хотирлатадилар. Мен эса оқибатнинг таҳликасини ва сизни кутган натижаларни эслатмоқдаман. Мутлақ ишонишингизга қарамай қиёмат кунини ва Аллоҳ таолонинг шу хитобини ёдингизга солмоқчиман: "Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган КУНда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур -ҳаловатларингизни ҳаёти-дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бу КУН ерда ноҳақкибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар" (Аҳқоф сураси 20) Илло, сизни алдовчилар фақат ўз нафсларининг истаклари ва орзуларига қарайдилар. Мен ҳам ўз нафсимнинг манфаатини истасам эдим, улар каби сўйлаб, уларнинг гуруҳига қўшилардим. Зеро, барча инсонларнинг нафсларида шаҳват орзулари бўлгани каби мен ҳам нафсимда уларга соҳиб одамман. Фақат валлоҳи қиёмат кунида ўз гуноҳим ҳамда сизнинг гуноҳингиз билан қаршилашмоқни истамайман. Сизни ҳаққа юз буриб саодатга эришган аёл бўлишингизни исташ билан сизнинг савобингизни ва ўзимнинг мукофотимни ортирмоқ истайман. Ўзим учун ҳам, сиз учун ҳам ҳар қандай шаҳватдан, ҳар қандай лаззатдан ва ҳар қандай орзудан муқаддасроқ ва шарафлироқ бир нарса истайман! Бу Аллоҳ таолонинг ризосидир. Мен сизни шунга чақираман. Чунки ана шундагина ҳам дунё ва ҳамда охират бахтига эришмоқ мумкин.
СЎНГ СЎЗ
Илло, ҳақ даъватига қулоқ тутиб, чин кўнгилдан иймон келтирганларга юзланмоқдаман. Ўйлайманки, бу йўлда хато қилганлар, адашганлар бўлса босиб ўтган изларига бир назар ташлаб тавба қиладилар ва иншоаллоҳ тавбалари қабул бўлғусидир. Зеро, Аллоҳ ғофур ва раҳмлидир. Шундагина ҳақ ва ботилнинг ораси очилган бўлиб, йигит-қизларимиз ўз аҳволларини ислоҳ этишлари учун, уларга ўзлари инонган туйғулари билан ҳақиқат орасидаги масофанинг очиқ эканлигини эслатиб турган бўламиз. Лекин бу масофани англаш учун ҳақ билан ботилни бир-биридан айирган афзаллик, ботилнинг энг қуйи қисми билан ҳақнинг илк даражасидан пайдо бўлмоқда ва ораларидаги фарқ оддий бир ҳаракат эканлигини билиб олишимиз керак. Олдинги саҳифаларда нзоҳ этганимиз каби ҳақ юксалиш па гакаммулниш гепасида турган мустақил бир натижа эмае, фақат бир-бирига яқин ларажали зинапоядир. Бирйнчи даражаси яшаганимиз ботилдан бошланади. Охирги ларажаси эса Сизни ўзига тортган Аллоҳнинг шариатида ва ҳукмидадирки, такаммулда гурибди. Бу ҳақиқатни кўриб унга ишонгандан кейин у зинаиоядан аста-аста чиқилади. Яъни, бу бирдан даврага отилиш, юксакка қалқиш деган гап эмас. Ўз-ўзингизга вужудингиз ва юзингизни беркитмоқ учун қижобни мажбур қилишга тоқатингиз, иродангиз ёки ёрдамчи шартлар бўлмаса, вазиятингиз етилгунга қадар ўзингизни, бундан озроғига мажбурланг. Сизнинг кийим-кечагингиз ва кўринишингиз Аллоҳ ризосидан нақадар узоқ бўлса, уларни ўзгартирмоқ учун ўзингизда қудрат тополмасангиз, қеч бўлмаса фарз қилинган ибодатларни бажаринг ва Аллоҳнинг китобидан қар эрталаб па оқшом гушунган хрлда бйр бўлимини ўқишни ўзингизга шарт қилиб қўйинг. Ислоҳ учун бу қадар иш қилишга кучингиз етмаса, аҳвол таҳликали эканлигини ичингизда туйган ҳолда, Аллоҳ таолога содиқ ва қўрққан бир қалб ила сигиниб, Ундан қувват истанг. Чунки гўғрилиқ билан Лллоҳ гаолога сигинмоқ зафар на гавфиқнинг манбандир. Аллоҳ таолога бўтун вужуд бнлан йўналиш йўлнинг ниҳоясида ҳаққа қовушишга эриштиради. Аммо мусибат, мусибатнинг асл, ҳақни билиб инонгандан кейин бирор-бир сабаб билан унга йўналмаслик, ортга қайтишдир. Бу эса, Аллоҳ таоло сизни қизиқтирмайди, унинг қўли интиқом учун сизга етмайди, ҳукми қам сизга таалуқли эмас, каби тушунчаларга келганингиз сабабидандир. Бу мусибатдир. Ҳа, бу каби ҳоллар Аллоҳ газабига ва жазосига учраш нуқтаи назаридан ниҳрятда оғирдир. Аллохнинг жазоси инсонни қуршаб олган, шошилинч тарзда келадиган жазо эмас. Дарвоқе, ақлнинг кўрлиги ва қалбнинг ногиронлигидан, ҳар қандай хотирлатиш туфайли ҳам бунга ишонмайдиганлар топилади. Токи унга ўлим келсагина, ўлим ёқасидан олсагина, пушаймонлик холига қайтади. У пайтда эса ортга қайтмоқ ҳам , пушаймонлик ҳам ёрдам бермайди. Аллоҳ гаоло бу оқибатни ва унинг сабабини шундай очиқлайди: 'Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Дарҳақиқат, Биз (Қуръонни) англамасликлари учун уларнинг дилларини пардалаб, қулоқларшш оғир қилиб қўйдик. Демак, агар сиз уларни ҳидоят—ҳақ йўлга чақирсангиз ҳам ҳаргиз ҳидоят топмаслар. (Каҳф сураси 57) Аллоҳ таолога инонмаган бўлсангиз, шубҳасиз шариатига, ҳисоб иа жазо куни бўлмиш охиратига ҳам инонмаган бўласиз. Бу иймоннинг шарти сифатида мазкур китобда келтирган фикрларимизни кўнглингизда жиддий ва аҳамиятли бир ерга жойлаштирасиз, иншоаллоҳ! Токи, бирор бир ботил билан сизни алдашга уринмаганимни ва сизнинг қўлларингизга соф ҳақиқат бўлмиш Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа нарса қўймаганимга ишонганингизла бу ҳуқмларнинг тадрижий марҳалаларини излаб, уларни амалга оширишга киришарсиз. Бу дунёнинг орзулари, ришталари, дўстлари ва қариндошларининг одатлари сизни орқага тортиб, Аллоҳнинг амрини бажаришингиз учун йўлингизга тўсиқ қўйишларини кўрасиз. Бундай пайтда ўзингизда ҳақ йўлга кирмоқ учун куч топа олмасангиз, заифлигингиз, ночорлигингизни баҳона қилманг. Агар қувват ва тавфиқни Аллоҳдан олсангиз, нафсингиз ҳукмларидан, одатларингиздан, қариндош-дўстларингизнинг инсофсизлигидан қутулмоқ учун Аллоҳ таолонинг эшигига бош уришингиз керак. Иймонингиз буни бажаришда завқ уйғотмаса ва қобирғаларингиз орасидаги қалбингиз сизга ёрдам этмаса, Аллоҳга ишониб, ишонмаганингиз хусусида шубҳаланишингиз керак. Ва билингки, бу ҳол сизда давом этар экан, қочиш ва қутулиш учун имконият бўлмаган даҳшатли оқибатга қараб бормоқдасиз. Билингки, бу дунёнинг сархушлиги нақадар лаззатли бўлсада, бир онлик уйғоқлик ва интибоҳ қутулишингизга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса, валлоҳи жуда кўп фойда келтиради. Яна билингки, дунёнинг завқи нақадар тотли бўлсада, ниҳоясида сиздан ҳаққингизни орқага оладиган бир чўкиш бордир. Бу ҳам валлоҳи сизга келмоқда. Ва яна билингки, муҳофаза этишингиз мумкин бўлган бирор бир ёш бугун ўзини алдаган, бошини чалғитган бир нарсага мубтало бўлса, унинг сабаби ила олий Аллоҳ тарафидан эртага сизга бир жазо келажакдир. Бу айтганларимнинг охирида ҳам, бошланғичида ҳам сизга огоҳ этган нарсаларни эсдан чиқармангки, эркак ҳаётида аёл мутлақ таҳликали, дунёвий балодир. Шунинг учун кўринишингизда Аллоҳ таолога бўлган тақвонгизни Аллоҳ ризоси йўлида эркакка ёрдам ҳолига келтиринг. Аллоҳ таолога бўлган фазилатингизни эркакнинг шайтон йўлида сайр этмаслиги учун ёрдам ҳолига келтирмоғингиз керак. Ҳидоят, тавфиқ ва ёрдам ёлғиз Аллоҳдандир!
Дата: SESHANBA, 2010.10.19, 14:01 | Сообщение # 16
Группа: Удаленные
Bu voqeani Qur'on ilmi bo'yicha ustozlarimizdan birlari aytib bergandilar. O'quvchilarni tushunishlari onson bo'lishligi uchun voqeani aynan u kishini tillaridan yozishni maqsad qildik. Demak u kishi hikoya qiladilar...
Bir kuni ustozlarimizdan birlari bilan qo'shni mamlakatda yashaydigan ulug' olim zotni ziyorat qilish uchun yo'lga chiqdik. Hujjatlarimiz joyida bo'lganligi uchun chegaradan o'tishda muammoga uchramadik va yahshi kayfiyat bilan manzilimizga yetib bordik. U yerda bizni olimni o'zlari kutib olib uylariga taklif qildilar. Dastlab taom tortildi, so'ngra dilni yayratuvchi ajoyib suhbatlar bo'lib o'tdi. Bunday suhbatlar cho'gida vaqtni qanday o'tganini ham bilmay qolasan kishi. Chegaradan o'tishimizni hisobga olgan holda ertaroq yo'lga chiqish maqsadida ketishga ruhsat so'radik. Bizni kuzatish uchun u zotni o'zlari ortimizdan chiqdilar va ustozimizni qo'llariga bir idishda asal tutqazib "Buni shahringizdagi Falonchi qori domlaga berib qo'yasizlar, ammo sizlardan iltimos bu omonat bugundan qolmay u kishga yetib borsin" dedilar. So'ngra manga 20 som qir'giz pulini berdilar. Ochig'i bundan juda hijolat boldim va ajablandim. Pullarini qaytarib berishga qancha urinmay "Olib qo'yin bir korga yarab qolar" deb turib oldilar, majbur uni olib kissamga joyladim.
Hayrlashish asnosida ham u kishi ustozimizga haligi omonatni bugundan qoldirmay egasiga topshirishimizni qayta va qayta iltimos qilaverdilar. Shu tariqa yo'lga tushdik. Chegaraga kelganimizda bir qir'giz askari bizni qarshi oldi. Hujjatlarimizni ko'zdan kechirgach bizni o'tkazib yuborsa kerak deb tursak, u bizdan boshqa narsa talab qila boshladi. Ya'ni kelgan yo'limizga qaytib yo'ldagi biror do'kondan bir shisha aroq olib kelib berishimizni talab qildi. Ikkimiz ham ilmli insonlarmiz, aroqni haromligini bilamiz, uni olib kelish uyoqda tursin hatto ushlashga ham hazar qilamiz lekin buni u askar hecham tushunmasdi. Ohiri unga ustozimizni ko'rsatib "Bu kishi falon joyni taniqli ulamolaridan biri, san shunday musulmon kishidan Alloh harom qilgan aroqni olib kelib berishni so'rayapsan" dedim. U bo'lsa gaplarimga parvo ham qilmay talabini davom ettirdi.
Ustozimiz mani yonlariga chaqirib "Mana bu pulni berib shuni hal qil, kechga qolyapmiz " dedilar. Bir dasta O'zb so'mini uni qo'liga tutqazdim. U buni hatto nazar pisand ham qimadida qaytarib berdi. Pulni yoniga yana qoshdim chamasi qirg'iz somiga 300 somcha pul boldi, biroq bu ham naf bermadi. Bu pullarni u kam deb o'ylayabdi deb bor pulimiz shu holos degan maqsadda cho'ntaklarimni astarini unga ko'rsatmoqchi bo'lganimda haligi olim zot bergan 20 somlik qirg'iz puli ham chiqib keldi. Buni ko'rgan askar, birdan manga qarab "aqcha aqcha" dedi va birgina o'sha 20 somni olib bizni qoyib yubordi. Man karaht ahvolda edim. Ustozimiz eson omon chegaradan o'tib o'lganimizdan hursand edilar, mani ko'z o'ngimdan esa o'sha 20 somni manga qanchalar yo'q deyishimga qaramay majburlab tutqazgan nurli yuzli olim zotni siymolari ketmasdi.
Shunday qilib kech kirganda jonajon shahrimizga yetib keldik. Oldinda bizni yana bir ajoyib voqea kutib turganini hali bilmasdik....