Шарќ аёлларининг гўзаллариклари тилларда достон бўлиб келган. Уларнинг гўзаллик сирлари асрдан асрга ўтиб кунимизгача саќланиб ќолган. Уларнинг таркибида табиий мева-сабзавот, ўсимлик ёѓлари, турли ўтлар ва илдизлари улар учун ћозирги кунда ишлатилаётган замонавий крем ва сургиларни ўрнини босган. Ћозирги кунда химикатлардан кўра кўпроќ табиий маћсулотларга эътибор берилаётган бир ваќтда биз ћам сизнинг ћукмингизга улардан бир нечтасини ћавола ќиламиз.
Ёѓли ва нормал юз териси учун ёшартирувчи маска: 1 ош.ќ. хўл дрожа.
1 ош.ќ. йогурт (ёки сметана)
1 ч.ќ. озиќ содаси.
1 ош.ќ. илиќ сув.
Ћамма масаллиќларни аралаштириб, юзга ва бўйинга 15 минутга сурилади. Маска ќотишини кутиш шарт эмас (узоќ ќотади). Илиќ сув билан ювилиб, ёѓсиз крем сурилади.
Дрожа юз терисини яхши тозалайди, сода эса юз терисидаги шамоллашларга фойда беради.
Нормал ва нозик юз териси учун ёшартирувчи маска
3 ош.ќ. асал
10 томчи лимон соки (ёѓли тери учун) ёки 1 ош.ќ. сабзи соки ёки майда ќирѓичдан ўтказилган сабзи (ќуруќ тери учун)
1 совуќ бодрингни паррак паррак ќилиб кесилади.
Таёрланган маскани юзга ва бўйинга суртилиб енгил массаж ќилинади. Сўнг эса маскани ювмасдан кесилган бодрингларни ќўйилади ва 15 даќиќадан сўнг илиќ сув билан ювилади.
Уй шароитида тоник тайёрлаш
1 ч.ќ. асал
2-3 томчи лимон соки (ёѓли тери учун)
Янги атиргул барглари
Бир ќисм атиргул баргларига ярим стакан ќайнаган су ќўйилади. 20 даќиќа усти ёпилиб тиндирилади. Сўнг асал, юз терисига ќараб лимон соки ќушилади. Юз терисига пахта томпонлари билан суртилади. 10-15 даќиќа сўнг ювилади.
Атиргул баргларида эфир мойлари бўлиб, у юз терисини ёшартириш хусусиятига эга.
Оќартирувчи маска
1 тухумнинг оќи
1 ч.ќ. туз
1 ош.ќ. лой (аптека глинаси)
2-3 томчи лимон соки
Ћамма масаллиќлар аралаштирилиб, юзга 15-20 даќиќага суритиб ќўйилади. Илиќ сув билан ювиб ташланади.
Ќаћва-зайтунли маска (юздаги эски териларни йўќотиб, юз терисини озиќлантиради)
1 ч.ќ. шакар
ярим стакан (ёки ќанча бўлса) кофе ќуйќаси
1 ч.ќ. зайтун ёѓи
ћамма масаллиќлар аралаштириб, скраб билан тозаланган юзга, баданга секин енгил массаж ќилиш билан суртилади. Агар шакар ўрнига катта катта денгиз тузи солинса тери учун целлюлитни йўќотадиган яхши воситадир (лекин юзга суриш тавсия этилмайди). Бу крем бутун баданга суртилиши мумкин, ќон айланишни яхшилайди ва тери тонусини кўтаради. Массаждан сўнг илиќ сув билан чайилади. Кофе таркибида ноёб эфир мойлари бор.
Добавлено (2010.05.14, 10:20)
---------------------------------------------
ЁҒЛИ ТЕРИЛАР УЧУН
«Геркулес» ниқоби
Бир дона тухум оқини бир чой қошиқ асал билан аралаштириб олинг. Сўнгра бир чой қошикдан сут ва лимон шарбати қўшинг. Унга бир неча томчи бодом ёғи солиб яхшилаб аралаштиринг. 20 дақиқа давомида юзингизга суриб қўйинг. Юз териси тиниқлашиб, равшанлашади.
Помидорли ниқоб Юзингиз ниҳоятда ёғли бўлса ва бундан хижолатланаётган бўлсангиз, бунинг йўли бор!
Бир дона помидор олиб, уни қирғичдан ўтказиб олишингиз керак бўлади. Унга бир чой қошиқ лимон шарбати ва шунча сабзи шарбати аралаштириб юборасиз. Ниқобни юзда ўн дақиқа ушлаб тургач, илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
Албатта озиқлантирувчи крем суртишни унутманг.
ҚУРУҚ ТЕРИЛАР УЧУН
Творогли ниқоб
Бир чой қошиқ творогни ярим чой қошиқ асал ва бир чой қошиқ кефир билан яхшилаб аралаштириб юборинг. Ниқоб аралашмаси нишолда ҳолига келгунча бўтқаланади. Бунинг учун бирозгина сабр ва меҳнат талаб этилади.
Ушбу ниқобни тозаланган юзга суртгач, 20 дақиқадан сўнг қайнатиб олинган илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
Бананли ниқоб
Бу оддий ва ,тез тайёр бўладиган ниқоб ҳисобланади. Бунинг учун яримта бананни санчқи билан увалайсиз. Увалангач, яхшилаб эзасиз. Уни нафақат юз, балки бўйин терисига ҳам суриш мумкин. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб олиш керак бўлади. Аслида бу ниқобни барча турдаги терилар учун қўллаш фойдали, аммо қуруқ терилар учун айни муддао ҳисобланади.
Добавлено (2010.05.14, 10:24)
---------------------------------------------
Ловияли никоб
Ушбу ниқоб ёрдамида юз терингиз гулғунча каби нозик ва мулойим бўлади. Ювилган ловия уч соат совуқ сувда ивитилади. Ивитилган ловия икки соат давомида пиширилади. Сўнгра у бўтқа ҳолига эзғиланади.
Бир ош қошиқ сут аралаштириб, юзингизга 20 дақиқага суриб қўйинг. Ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг. Бу ниқобни тайёрлаш кўп вақтни олсада, лекин юзингизга термулиб кетказган вақтингизга афсус қилмайсиз.