CHORSHANBA, 2025.06.25, 23:54
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 13 из 13
  • «
  • 1
  • 2
  • 11
  • 12
  • 13
Модератор форума: Hasan, _SHERZOD_, GENERAL  
Ibrat uchun
MALIKA_BONUДата: PAYSHANBA, 2009.11.05, 15:16 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные





...Ёшгина муслима аёл тўртинчи фарзандини туғаётиб оламдан ўтади. Аёл ўлганининг эртасига эрини ҳибсга олишади. Уйда тўрт фарзанд ёлғиз қолади. Энг каттаси балоғатга етмаган 11 яшар, энг кичиги сутдан чиқмаган. Бу чиркин дунёга келганига атиги икки-уч кун бўлган холос. Она вафотининг ўттизинчи куни бола она қабри устида кўз ёш тўкиб дерди...

БИРИНЧИ ДАРС

Бир илоҳий фармонга беш хил жавоб

Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга – эзгуликка буюради: Роббингиз, фақат Унинг Ўзига ибодат қилишингизга ва ота-онага яхшиликка – эзгу ишга буюрди. Ал-Исро сураси 23-оят
Ягона Холиққа ибодатдан кейинги энг улуғ амал – ота-онага яхшиликдир. Бунинг муқобилида энг катта гуноҳ – ягона Аллоҳга ширк келтириш, сўнгра ота-онага оқ бўлишдир.
Икки табаррук инсонга оқ бўлиш маъносини уламолар қўйидагича изоҳлайдилар.
Айрим олимлар:"Ота-онага ўқрайиб қараш, беадабона тик боқиш – оқликдир", дейишса, айрим олимлар: "фарзанднинг сўзи ота-онага қаттиқ ботиб, улар кўзидан қатра ёшнинг чиқмоғи – оқликдир", дейишади.
Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар:"Энг катта гуноҳ ҳақида хабар берайинми?!
Энг катта гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш, сўнгра ота-онага оқ бўлиш, сўнгра ёлғон гувоҳлик беришдир" Бухорий ривояти.

Фарзандлар ота-онага яхшилик қилиш ёки қилмаслик борасида беш қисмга бўлинар экан.

Биринчи қисм

Ота-она ҳаётлигида ҳам, улар вафотидан кейин ҳам яхшилик қилгувчилар. Яъни ота-она тириклигида улардан яхшилигини аямайди. Молини, жонини, вақтини ота-онаси учун фидо қилади. Фикру зикри у иккиларини хурсанд қилиш ва уларнинг розилигини топиш бўлади.
Оғзидан чиққан энг ширин сўзлар ота-онаси учун...Энг тотли, танқис таомлар ота-онаси учун... Энг яхши кийимлар ота-онаси учун... Энг гўзал муомала улар учун... Уй тўриси ҳам, қалб тўриси ҳам улар учун!!
Улар учун ҳар нарсага тайёр, елиб югуради, қандай қилсам у иккиларини шод қиламан, нима қилсам у иккиларини хушнуд қиламан, қандай қилсам у иккилари мендан рози бўлишади, деб ўйлайди, изланади. Ўзи хафа бўлса ҳам, уларни хафа қилмайди, аксинча кулдиради. Ўзи киймаса ҳам уларни кийдиради, ўзи емаса ҳам уларни едиради. Ҳузурларида овозини кўтармайди, қовоқ солмайди, буйруқларига "лаббай" деб жавоб беради. Уларни доим табассум билан қаршилайди. Улар ёнида "Уф" десам охиратим куяди, деган хавфда яшайди. Уларни ранжитишдан қўрқади. Касал бўлишса, тинмай Аллоҳга ёлвориб дуо қилади. Кучли дўхтирларга кўрсатади. Ота-онани қайғуга соладиган хабарларни уларга билдирмайди. Айниқса ёш келинлар рўзғордаги камчиликлар, ҳар оилада топиладиган енгил гап-сўзларни ота-онасига ташимайди. Ҳикоя қилишларича, ота-онасини қаттиқ иззат-ҳурмат қиладиган ёш келинга эри жаҳл устида қўл кўтариб қўяди. Қиз йиғлаганича ичкари уйга кириб кетади. Шу пайт, тўсатдан, эшик тақиллайди. Йигит эшикни очади. Остонада икки қўли совға-саломга тўла қизнинг ота-онаси ҳамда акаси турарди. Ичкарида нима бўлганидан бехабар меҳмонлар кўтаринки кайфиятда уйга киришади. Ота-онаси келганидан хурсанд бўлган қиз улар истиқболига чиқади. Кўзлари қизариб кетган қизини кўрган она ҳеч истиҳола қилмай:
– Ҳа, нима бўлди, йиғладингми?"- дейди.
Қиз ақллилик қилиб:
– Сизларни соғиниб йиғлаб ўтирган эдим, шукурким Худойимнинг ўзи сизларни етказди",-дейди.
–Соғинганингда ўғлимга айтсанг, дарров уйга олиб борадилар, шундайми ўғлим?, - деб куёвга юзланади.
Қизнинг кўзидек юзлари қизариб ўтирган куёв шошиб-пишиб "Ҳа, шундай",-дейди.
– Йўқ, ўзимиз келамиз, - деб гапга аралашади ота.
Меҳмондорчилик сўнгида қайнота куёвга катта миқдорда пул узатиб: "Камларингга ишлатарсизлар",-дейди.
Оқила қизнинг гўзал тадбири билан катта-катта жанжаллар олди олинади. Ота-онасига меҳрибон бўлган қизнинг одобини кўрган йигитнинг хотинига бўлган муҳаббати янада ошади.
Яхшилик, эзгулик калимаси ўз ичига олган маъноларни амалга оширганлар Аллоҳ таолонинг "ота-онага яхшиликка – эзгу ишга буюрди", дейилган оятини тадбиқ қилган бўлишади. Аллоҳ оятини амалга оширганлар эса карамли Яратгувчи томонидан дунё ва охиратда катта мукофотлар билан тақдирланадилар. Онасига ўта меҳрибон бўлган Увайсил Қорнийга "дуоси дарҳол ижобат бўлиш" хусусияти берилган, яна кимгадир ўзига ўхшаш солиҳ фарзандлар берилган, кимларнидир молини талофатдан сақланган.
Мўмин ота-она ҳақини адо қиламан деб бошқа ҳуқуқларни поймол қилмайди. Вафотларидан кейин ҳам айни ўша яхшиликда давом этади. Ота-онаси суйган кишиларга яхшилик қилиш, ота-она номидан савоб амаллар бажариш каби эзгу ишларни тўхтатмайди. Ҳар қачон бошини саждага қўйганда, тасбеҳдан кейин: "Аллоҳим, ота-онамни ва у иккиларининг ота-оналарини раҳмат қилгин, гуноҳларини афв эт, офият бер, қабр азобидан ва жаҳаннам азобидан Ўзинг асра, жаннатга ҳисобсиз киргизгин..." деб дуо қилади.
Абу Ҳурайра р.а ҳар куни эрталаб ишга кетаётганларида (Мадинанинг амири бўлганлар) албатта, оналарининг ёнига кириб, ҳол-аҳвол сўраб, қўйидагича саломлашар эдилар: "Ассалому алайкум онажон, мени ёшлигимда раҳм-шафқат, меҳр-муҳаббат билан ўстирганингиздек, Худованд сизни ҳам раҳм қилсин". Оналари ўғилнинг тонги дуои саломига алик олиб: "Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кексайганимда шунчалар раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлганингиздек, Аллоҳ сизни ҳам раҳм қилсин" дер эканлар. Кеч кириб, ишдан қайтишларида ҳам айни шу ҳол такрорланарди. Бухорийнинг китобида келган.
Яна бир саҳобанинг онаси иш буюрса, онасининг паст чиққан овозини англамай "нима дедингиз?" деб қайта сўрашга ботинмас экан. Онаси кетгач атрофдагилардан "онам қандай иш буюрдилар?" деб сўраб олар экан.
Саъд ибн Аби Ваққос р.а оналари вафотидан кейин қудуқ қаздириб, савобини оналарига бағишлайдилар.
Қадимда ота-болани ҳибсга олишади. Доим отасининг таҳоратига сув ҳозирлаб берадиган ўғил қамоқда ҳам совуқ кунлари сув иситиб беришини канда қилмайди. Хўл шохлар ёниши қийинлашиб, қамоқхона тутунга тўлиб кетади. Қўриқчилар ўғилнинг ўтин ёқишини тақиқлаб қўйишади. Ўғил эса отаси уйқуга кетиши билан ўрнидан туриб, обдастани хонадаги чироқ ёнига тутганча тик туриб сувни илитадиган бўлибди.

Иккинчи қисм

Ота-она тириклик пайтида уларга яхшилик қилмайди. Ота-она оламдан ўтгач боши деворга урилиб кўзи очилади. Ота-она қадрига улар ўлганидан кейин етади.
Ибн Жавзий ўтмишда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб дейди:
"Ҳаж маҳалда бир солиҳ киши Каъба атрофида тавоф қилаётган ҳисобсиз ҳожиларни кўриб: "булардан қайси бирининг ҳажи қабул бўлди-ю, қайси бириники қабул бўлмади экан", деб ҳаёлидан ўтказибди. Кеч кириб бу одам уйқуга кетади. Тушида "фалончининг олдига бор, у ҳажи мақбуллардан" деган овозни эшитибди. Тушида номини эшитган кишини Макка бўйлаб қидара бошлайди. "Сиз излаётган киши хобгоҳда ётмайдилар. У кишини доим ибодатда топасиз" дейишди унга. Қидира-қидира, охири у кишини топибди. Салом аликдан кейин бор гапни унга айтиб беради. Маъюс ва маҳзун кўринган бу обид юзига табассум киради. Ва ўз қиссасини сўзлаб беради:
"40 йилдан бери кўзимдан ёш тинмайди. 40 йилдан бери йиғлаб ибодат қиламан, ҳар йили ҳажга эҳром боғлайман. Бунинг сабаби бор. Бундан 40 йил муқаддам рамазон ойида уйга маст бўлиб кириб келдим. Шунчалар кўп ичган эканманки, оёқда туролмай қолибман. Зўрға уйга етиб келдим. Нима деб валжираётганимни ўзим билмайман. Эшикни очиб ҳовлига кирдим. Хотиним нон ёпмоқчи бўлиб тандирга ўт қалаётган экан. Мени маст ҳолатда кўриб: "вой шўрим, Рамазонда ҳам ичасизми?! Ичкари уйга киринг, қўни-қўшни кўрмасин, иззо бўлмайлик", деб мени ичкарига тортди. Ғазабим келди. "Қўлингни торт! Йўқол кўзимдан!" деб бақирдим. У мени ичкарига киргизмоқчи бўлди. Мен уни ўлгудай дўппосладим. Қий-чувни эшитиб онам югуриб чиқди. Бошида намоз ўқиганда ўрайдиган катта рўмоли, қўлида тасбеҳ. Онам қариб кичкина бўлиб қолган эди. Ўзи озғин, рўза ичи янада озиб кетган. "Ичдингми, Рамазонда ҳам ичасанми?! Йўлдан урган ўртоқларинг ўлсин, Рамазонда кайф қилмай ўл," деб қарғай кетди. "Ўзинг ўл!" деб онамни шартта кўтариб ловиллаб ёнаётган тандир ичига отдим. Тандир оғзини беркитиб қўйдим. Хотинимни ичкари уйга қулфлаб қўйганман, онамни тандир ичига тиқиб юбордим, ўзимни эса уйқу элита бошлади. Эртасига уйғондим. Хотиним йиғлайвериб кўзи шишиб кетибди. Устига қора кийим кийиб олган.
– Тинчликми, нега йиғлаяпсан? Онам қанилар? – дедим.
– Онангизни қаердалигини билмайсизми?! – деди.
– Йўқ, билмайман. Онажоним қанилар? Ая, ҳув ая,- деб аям ўтирадиган уй томонга қараб бақирдим. Хаёлимда онам ичкаридан туриб, ҳозир болам, икки ракат суннат ўқиб олай чиқаман, дегандек бўлди.
–Кеча маст ҳолда келиб онажонимни тандирга ташладингизку. Намозхоним, дуохонимни ўлдириб қўйдингиз-ку.
Юрагим уришдан тўхтагандек бўлди. "Ёлғон!" деб қичқириб юбордим. Онам уйига чопдим. Жойнамози солиқ, Қуръони очиқ, демак онам шу ўртада. Узоққа кетса Қуръонни ёпиб кетади. "Ая! Ая-ю!" дедим. Жавоб бўлмади. Тандир ёнига чопиб келдим. Не кўз билан кўрайки тандир остида онамнинг рўмоли ва тасбеҳи ётарди.
Ароқ инсонни не кўйларга солмайди-я?! Гоҳ шер бўлиб наърайсан, гоҳ қуш бўлиб сайрайсан, гоҳ маймундек сакрайсан, гоҳ тўнғиз, гоҳ ... хуллас, шакл ҳам шамойил ҳам одамийликдан чиқиб кетади...
Шундан бери кўзимдан ёш тинмайди. 40 йил бўлди-ки тавба-тазарру қиламан. Ҳажга бораман. Онам учун ҳаж қиламан, ҳақларига эрта-кеч дуо қилиб, истиғфорлар айтаман, онам номидан садақотлар бераман. Хуллас, онамга етадиган савоб йўлларини излайман".

Учинчи тоифа

Ота-она тириклигида яхшилик қилиб, улар оламдан ўтгач уларни унутиб юборувчилар. Ота-она ҳақига дуо қилмайди, яхшилик йўлларини изламайди. Хўжакўрсинга дастурхон ёзиб, ҳар куни бир қўйнинг калла-поччаси билан паққос туширадиган одамларни йиғиб уларга дастухон ёзади. Буни "хайри-эҳсон" деб, ўзича савоб ҳам умид қилади.

Тўртинчи қисм

Ота-онага яхшилик қилади, лекин миннату зарда билан қилган яхшилигини ювиб ташлайди. Улар ўлгач қабрлари устини бетонлаб, мармар тош билан безатиб қўяди ва буни ўз ёнидан қилдирганини билдириб "Фарзадларидан ёдгорлик" деб катта ҳарфлар билан ўйиб ёзиб қўяди. Шу билан ота-онага бўлган яхшиликка якун ясалади. Ҳушига келиб қолса йилда икки марта ҳайит кунлари бир-бир эслаб қўяди, бўлмаса йўқ. Солиҳ фарзандлардек беш маҳал намозда Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилмайди.

Бешинчи қисм

Ота-онага тириклигида ҳам, ўликлигида ҳам яхшилик қилмайдиганлар. Бундайлар ўз ўзини маҳв қилган шўролар даврида, динсизлик авжига чиққан пайтда жуда кўпайиб кетди. Натижада "Қариялар уйи" деган мудҳиш жойлар пайдо бўлди. Ташидан яхшига ўхшаган бу жойлар аслида хаста жамиятнинг яраси эди.
Кўрганларнинг айтишича, бир киши "Қариялар уйи"га тўрт дона иссиқ нон кўтариб зиёрат учун келади. Хонани иссиқ кунжутли ноннинг ҳиди тутиб кетади. Нон ҳидидан жунбишга келган қариялар каравотларни ғичирлатиб, шоша-пуша ўринларидан тура бошлашади. Улар худди уруш давридагидек нонни талаша кетишди. Зиёратчи нима қиларини билмай эсанкираб қолади. Шунда хона бурчагидаги каравотда ўз ўрнидан туролмаётган бир қария ёш болалардек йиғлайди: "Барака топгирлар, менга ҳам бир бурда олиб қўйинглар. Менга бир бурда бўлса кифоя, ҳой яхшилар оғзим тегиб қолсин..."
Бақир-чақир ичида чолнинг хиррилаб чиққан паст овози эишитилмайди. Эшитилган тақдирда ҳам унга нон олиб қўйишнинг сира иложи йўқ эди.

Жаноб Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ерга ташланган бир бурда нонни кўриб қолдилар. Шунда Оиша онамизга қарата:"Оиша, бир уйдан юз ўгирган неъматнинг у уйга қайтиши жуда қийин", дедилар.

Сарваримиз Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Парвардигорларидан сўраб дуо қилар эдилар:"Аллоҳим, менга беражак ризқингнинг энг кенги ва мўлини кексайганимда ё умрим охирида қилгин".
Охират сафарига астойдил тайёргарлик кўриладиган пайтта нонга, уй-жойга муҳтож бўлишдек ёмон нарса бўлмаса керак. Кексайганда беш маҳал масжидга қатнаш ўрнига ризқ кўйида кўчаларда сарсон кезишдек аянчли ҳол борми?! Пешонани хотиржам саждага қўйиб: "Субҳана роббиял аъла... Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, аллоҳуммағфир лий. Аллоҳум мағфир лий занбий куллаҳ, диққаҳу ва жуллаҳ, аввалаҳу ва ахироҳ...деб узоқ-узоқ дуо ва зикр қилиш ўрнига, бозорда: "Кеб қолинг! Кеб қолинг!- деб бақириб, кунни кеч қилишдан кўра каттароқ зиён бормикин?

Аллоҳ ўзи асрасин, бандасига муҳтож қилмасин

- ИККИНЧИ ДАРС -

Оламдан эрта кўз юмган оналар қабри узра айтилган сўзлар

Маълумки, ўлим далил-исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлардандир. Тонгда чиққан қуёш, шомда ботиши қанчалар ҳақиқат бўлса, дунёга келган инсоннинг дунёдан кетиши шунчалар ойдин ҳақиқатдир. Бешик кирган уйга тобутнинг кириши муқаррар. Қувонч бор жойда қайғу бўлади. Ўлим – аниқ, лекин қачон, қаерда ва қандай ўлиш ноаниқдир. Исбот талаб қилмас бу ҳақиқатда икки ақлли инсон ихтилофлашмайди.
Юқорида ота-онага яхшилик борасида фарзандларни беш қисмга бўлган эдик. Ёшгина оналаридан эрта айрилган гўдаклар қисмати ҳам асосан беш қисмга бўлинар экан. Бу дарсда, кечагина онаси қучоғида эркаланиб, она алласи билан ухлаб, она қўлидан иссиқ кулча нонлар еб, бугун ёш, гўзал онасидан айрилган оламдаги турли хил гўдакларнинг онаси қабри устида айтган сўзларига қулоқ тутамиз. Агарчи бу дил сўзларини болалар жажжи тили билан айтолмасада, забони ҳоли билан, кўзида ёши билан баралла айтмоқда.

Биринчи қисм болалар

Ассалому алайкум аҳлад диёри минал мўминин вал муслимин. Насъалуллоҳа лана ва лакум ал-аъфияҳ. Инна инша Аллоҳу бикум лаҳиқун.
Ассалому алайкум онажон.
Ассалому алайкум меҳрибоним.
Тириклигингизда салом бериб тўёлмадим. Вафотингиздан сўнг саломимни қанда қилмайман. Аллоҳ қабрингизни жаннат боғчаларидан қилсин. Кенг, мунаввар қилсин. Қабр азобидан, қабр фитнасидан ўзи сақласин. Гўзал юзингизни жаҳаннамга ҳаром қилсин. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтказсин. Маҳшарда қиёмат қўрқинчларидан сақлаб, тинч-омон қилсин. Жаннатга беҳисоб, беазоб киргизсин.

Розиман, бўлинг ризо, Худо сиздан бўлсин ризо,
Равзада ором олинг то келгунча явмул жазо.
Кун келиб мен ҳам борурман ёнингизга ошиқиб,
Иймон билан йўлиқмоқдир мендаги ёлғиз сазо.

Онажон! Оқ ювиб оқ тарардингиз. Жуда ғамхўр, ширинсўз, меҳрибон эдингиз. Ўйнатиб кулдирардингиз, алла айтиб ухлатардингиз. Ўзингиз қийналсангиз ҳам бизни қийнашни истамас эдингиз.
Ўзингизни, сўзингизни жуда-жуда соғиниб, қумсаймиз. Дадамизнинг жон ҳолига қўймай ҳар куни "аям қачон келадилар?" деяверамиз. Синглим ҳам доим "аям, аям"деб йиғлайди. Бечора дадам аввалида бир нарсалар деб бизларни овутди, кейин эса "аянгиз келолмайдилар, аянгиз ёнига биз борамиз,"дедилар. Ҳамиша "аянгни дуо қил"деб эслатиб турадилар.
Ўзлари сиздан кейин маъюс, маҳзун бўлиб қолдилар. Ошхонага кириб ҳам, уйингизга қараб ҳам йиғлайдилар. Мен дадамни кучли, қўрқмас ботир деб билардим. Сиздан кейин ёш боладек йиғлоқи бўлиб қолдилар. Аввал йиғлаганларини кўрмаган эканман.
Аяжон! Катта бўлсам инша Аллоҳ, масжид, мадрасалар қураман. Китоблар ёзиб савобини сизга бағишлайман. Номингиздан яхши ишлар қиламан. Сиз ором олиб ётинг, онажон. Биздан хавотир олманг. Дадам янада меҳрибон бўлиб қолган. Бизни урушмайди, сизни кўп ёдлайди. Кўп дуо қилади.

Иккинчи қисм болалар

Аяжон, бизни ташлаб қаёққа кетдингиз?! Кўзимизни жиққа ёшга тўлдириб қаён кетдингиз?! Сиз кўмилдингизу, сиз билан бирга меҳрингиз ҳам кўмилди. Сиздан жудо бўлганимиздан кейин ширин сўз, ёқимли алла, тоза кийим, тотли таомдан ҳам жудо бўлдик. Кўйлагим озгина кир бўлса, дарров тозасини кийгизиб қўяр эдингиз, ҳозир кўйлагимнинг кирлигидан ўртоқларим устимдан куладиган бўлган. Ноилож ўзим кир ювишни ўргандим.
Сиздан кейин уйимизга бошқа бир хотин келди. Кичкина ўғли ҳам бор экан. Келганининг эртасига сиз суядиган тувакдаги гулларни олиб чиқиб охлатга ташлаб юборди.
– Хола, бу гулга аям ҳар куни сув қуяр эдилар. Аяжоним бу гулни яхши кўрар эдилар. Охлатга ташламанг, - дедим.
–Аяжониз яхши кўрсалар, мен ёмон кўраман, тушиндийзми? Бу уйда аянгиз эмас, мен хўжайинман, - деди.
Дадамга қарадим. Дадам юзини олиб қочди. Эртаси куни қарасам, сиз суйиб киядиган кўйлагингизни олиб, пақирга солди. Аям кирни бу пақирда ювмасдилар, дегани қўрқдим. Нима қиларкин, деб кутдим. Пақирга сув тўлдириб синглимга берди.
– Фотима! Мана бу латтани олиб ошхонани полини ювиб чиқ, - деб буюрди.
– Бу латта эмас, аяжонимни кўйлаги. Фотима пол ювишни билмайди, у хали кичик, мен пол юваман, - дедим.
– Ҳув тирранча, кўп валдирама! Сенга ҳали бошқа иш бор. Аянгни кўйлаги поллаттадан бошқа нарсага ярамайди,- деб кўйлагингизни сувга ботириб-ботириб Фотиманинг олдига отди.
–Тезроқ бўл, бўлмаса кечандақанги калтакдан яна ейсан,- деди.
Кейин билсам, кеча Фотимани роса урган экан. Фотима қўрқоқ бўлиб қолган. Ўлганингиздан кейин кулгани йўқ. Ўлганингиздан бери унинг сочини ҳеч ким тузукроқ ювганини билмайман.
Фотима ошхонани полини арта бошлади. Мен ҳовли супуришга тушдим. Авваллари сизга кўмак бермаганимни ўйлаб, юрагим эзилиб кетди. Эшик очилиб дадам кириб келди. Қўлида сўмка бор эди. Ҳалиги хотин тиржайиб келиб дадам кўлидан сўмкасини олди. Ҳаммалари сиз ўтирадиган уйга кириб кетишди. Сиздан кейин у уйга биз кирганимиз йўқ. Фотиманинг каравотида ҳалиги хотиннинг боласи ётади. Фотима эса мен билан.
Бир оз муддатдан кейин уй ичидан кулги овозлари эшитилди. Узоқ кулгидан кейин ҳалиги хотиннинг ўғли ичкаридан чиқди. Бир қўлида "марожна" иккинчи қўлида "печини". Фотимага қарадим. Энгашиб пол ювяпти.
Сиз доим: "мана буни еб олсанг полвон бўласан" деб овқат едирар эдингиз. Фотимани ёнгинангизга ўтирғизиб овқатлантирардингиз. Ҳозир Фотима иккимиз алоҳида ўтирамиз. Дадам, янги хотин ва унинг ўғли алоҳида ўтиришади.
Аяжон, қачон қайтасиз?! Аяжон қачон бизни олиб кетасиз?!

Учинчи қисм болалар

Бу ҳодиса учига найзасимон учли темир ўрнатилган халачўпдек узун таёқчага қон рангли байроқ боғлаган шўролар даврида бўлиб ўтган. Тарихимизнинг энг кир, ўта қоронғи-зимистон кунларида бўлиб ўтган бу аянчли ҳодисани бир хонадон эмас, балки минглаб хонадонлар ўз бошидан кечирган...
1933-йиллар. Ёшгина муслима аёл тўртинчи фарзандини туғаётиб оламдан ўтади. Аёл ўлганининг эртасига эрини ҳибсга олишади. Уйда тўрт фарзанд ёлғиз қолади. Энг каттаси балоғатга етмаган 11 яшар, энг кичиги сутдан чиқмаган. Бу чиркин дунёга келганига атиги икки-уч кун бўлган холос. Она вафотининг ўттизинчи куни бола она қабри устида кўз ёш тўкиб дерди:
"Онажон, Аллоҳ сизни раҳмат қилсин. Жойингиз жаннатда бўлсин. Биз ... биз яхшимиз...
Сиздан кейин дадамни бир неча киши келиб, қўлини боғлаб олиб чиқиб кетишди. Шу пайтгача дараги йўқ. Уйда егулик нарса қолмаган экан, сигирни соғиб укаларимга ичказяпман. Қўшнилар бир-икки кун овқат бериб туришди, мазза қилдик. Кейин бермай қўйишди. Бир ойдан бери фақат сут ичамиз. Биздан ҳеч ким хабар олмайди. Қишлоқдагиларнинг айтишича дадамни олиб кетган одамлар тоғаларимни ҳам олиб кетишибди. Амакиларим эса йўқ эмиш.
Ҳаво жуда совуқ. Яхшиямки уйимизда ўтин кўп экан, шуни ёқиб исинамиз. Қорнимиз жуда-жуда очиб кетди. Укаларим сутдан безиб қолди. Қариндошларнинг уйига укаларимни етаклаб бордим. Улар овқат еб ўтиришган экан. Киришимиз билан овқатни яшириб қўйишди. Сандал устидаги овқатни остига тиқиб қўйишди. Биз нима бўлаётганига тушинмай ўтиравердик. Овқатнинг ҳиди уйни тутиб кетган эди. Укаларим "нон, овқат" деб йиғлай бошлади. Қариндошларимиз овқат берармикин деб кутиб ўтирдим. Беришмади. Укаларимнинг йиғиси кўтарилди. Шунда қариндошимиз: "болалар уйга кетамиз, деб йиғлаяпти шекили. Уйларингга бора қолинглар", деди. Ноилож чиқиб кетдик. Уйга келсак дарвоза ланг очиқ. Суюниб кетдим. "Дадам келибди!" деб бақириб юборибман. Шунда қўшнимизнинг шум ўғли "даданг аянгни ёнига кетибди. Кеча дадам шундай деди", деб қолди. "Нафасинг қурсин", деб ичкарига кирдим. Не кўз билан кўрайки сигиримиз жойида йўқ. Уйдаги ўтинлар ҳам йўқ. Қўшниларникига кирмоқчи бўлиб эшик қоқдим, ҳеч ким эшикни очмади. Қайга боришни билмай укаларимни етаклаб сизнинг ёнингизга келдик. Онажон, нима қилай, айтинг... "

Тўртинчи қисм болалар

Бу воқеа Андалусда бўлиб ўтган.
Тўқсон йил атрофида ҳукм сурган умавийлар давлати қулаб, ўрнига аббосийлар давлати ўрнатилган даврда, Андалусда умавийлардан тирик қолган амирлар катта исломий давлат барпо қилишади. Саккиз юз йил атрофида Андалусда Ислом гуллаб яшнайди. Тарқоқлик, ички низолар ва бошқа сабабларга кўра 800 йил гуркираган етук давлат парчаланади. Охирги қулаган шаҳар Ғорната шаҳридир. Андалус ҳозирда Испания ва Партугалия давлатларини ўз ичига олган.
Андалусда христианлаштириш ишлари авж олади. Мусулмонлар аёвсиз қириб ташланади. Ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз ўша мудҳиш даврда содир бўлиб ўтган. Воқеани ёш ўспирин йигит ҳикоя қилади:
"Онамнинг кўзи ёриб ўғил туғди. Суюниб кетдим. Очиғини айтсам севинчим ичимга сиғмасди. Лекин онам ҳам, отам ҳам хурсанд эмас. Гўё уйимизда бола туғилмай, балки ўлганга ўхшаш ота-онам мотамсаро. Мен ҳеч нимага тушинмадим. Бола туғулган куни отам чақалоқни кичик бир уйчага олиб кириб кетди. Шу ёшга кириб ўша уйга кирганим йўқ. Ота-онам киришади холос, менга рухсат берилмайди. Бугун эса негадир чақалоқни ўша уйга олиб киришди. Кунлар ўтиб якшанба келди. Уйимизга черковдан поп келиб болани чўқинтирди. Ота-онам эса боягидек маъюс ва маҳзун.
Бир куни отам менга арзимаган бир гапни айтиб "бу– сир, ҳеч кимга айтма, онанг ҳам билмасин", деб қолди. Эртаси куни онам мени ёнига чақириб "ўғлим, отанг нима деди?" деб қолди. Мен "бу – сир, ҳеч кимга айтмайман", дедим. Онам мендан гап олишга роса уринди. Мен отам сирини айтмадим. Шунда онам: "менинг ҳам сенга айтадиган гапим бор, ҳеч кимга айта кўрма, ҳатто отанг сўраса ҳам айтма", деб оддий бир гапни айтди. Онам сир, деб пичирлаб айтган гапи сирликка арзимайдиган оддий гап эди. Ноилож уни ҳам сир сақладим. Бу гал отам келиб онам менга айтган гапни билишни истади. Айтмадим. Кўп уринди, лекин мендан бир дона калима ололмади. Шунда онамни чақириб: "Онаси, ўғлинг сир сақлайдиган катта йигит бўлиб қолибди. Энди унга қўрқмай, бор гапни айтсак ҳам бўлаверади, - деб менга юзланди. – Ўғлим, онанг билан менинг сир айтиб, у сирни билишга уринишимиз сени синаш, имтиҳон қилиш эди. Шукурким, сир сақлайдиган мард йигит бўлибсан. Биз сенга ҳозир бошқа бир катта сирни айтмоқчимиз. Мен билан юр",- деб мени бояги кичик уй томон бошлади. Наҳот мен ҳам шу уйга кираман-а, деб ўйладим. Уйга кирдик. Уй қопқоронғи эди. Отам чироқ ёқди. Менга узоқ тикилиб турди. Нималардир демоқчи бўлди, негадир гапирмади. Токчага бориб латтага ўралган бир нарса олди. Сўнг сўз бошлади.
"Ўғлим, биз христиан эмасмиз. Биз мусулмонмиз. Муҳаммад алайҳис саломнинг умматимиз. Мана бу – муқаддас китоб Қуръони Карийм",-деди. Ва менга таҳорат, намозликни ўргатди. Кейинчалик билсам, ота-онам бу уйга кириб намоз ўқир экан, Қуръон тиловат қилар экан. Укам туғилганда бу хонага киришининг сабаби, укамга ўша куни ўнг қулоғига азон чап қулоғига иқомат айтишган экан. Отам сўзида давом этиб:"Ўғлим, амакингга қаттиқ итоат қил", деб тайинлади.
Эртаси мен мактабга келдим. Дарс пайти амаким келиб, мени чақирди.
– Жиян, юр кетдик, - деди шошилиб.
– Қаёққа?
– Қаёққалигини сўрама, тезроқ бўл!
– Китобларимни олай ахир.
– Йўқ, китоб-питоб олмай, тезроқ мен билан юр,-деди.
Мен амаким билан шошиб денгиз соҳилига келдик. Кемага миндик. Мен шунда ҳайратланиб:
–Амаки, қаёққа кетаяпмиз? Аям-дадамдан изн сўрамайсизми? – дедим.
– Даданг "амакингга итоат қил"деб айтганми?
– Айтган.
– Бўлмаса, ҳар-хил савол бермай жим кет.
– Хўп бўлади.
Кема бизларни мен билмайдиган жойга ташлади. Кемадан тушганимиздан кейин амаким хўрсиниб гап бошлади:
–Укагинам, оғир бўл. Ота-онангни мусулмонлигини билиб қолишди, сабр қил. Отанг менга "ўғлимни олиб тезроқ қочинглар. Бизни энди тинч қўйишмайди", дегани учун сени шу ерга – мусулмонлар юртига олиб келдим.
Андалус қулагандан кейин мусулмонлиги аниқланган эркагу аёл ваҳшийларча ўлдирилар эди. Таҳқиқ йўллари эса кўп. Уйида ҳаммом бўлиши, жума куни чўмилиши, хатна қилиниши кабилар билан кишининг мўмин ё мўмин эмаслиги аниқланар эди.
Қисса қаҳрамони ота-онаси қандай ўлдирилганидан бехабар. Қаерга кўмилганини ҳам билмайди. Аслида улар кўмилганми ёки йиртқич ҳайвонларга ем қилинганми, униси ҳам қоронғу. Чақалоқ тақдири номаълум. Йигит эса катта мусулмон олим бўлиб етишади.

Бешинчи қисм

Бу қисмдаги болалар ҳам ота-оналарини қаерга кўмилганини билишмайди. Ота-оналарининг тирик, ўлигидан бехабарлар. Оталари ким, оналари ким билишмайди. Бор-йўқ билганлари, оқ халатлик тарбиячилар, қаттиқ қўл мудир ва бахил завхоз-у баджаҳл қоровул. Яшайдиган уйлари тепасига "Болалар уйи"деб ёзиб қўйилган.
У бечоралар она ҳақига дуо қилишни ҳам, қарғаб, лаънат ўқишни ҳам билмайди. Етимлар улғайиб, қўли пул кўргач "оналар" ҳам қайдандир пайдо бўлиб қолади. Осмондан тушганми, ердан чиққанми, буни билиш қийин.
 
_DaNiEl_Дата: DUSHANBA, 2014.12.29, 04:39 | Сообщение # 301
Группа: Удаленные





Omadda
 
[MEXMON]Дата: DUSHANBA, 2014.12.29, 18:31 | Сообщение # 302
Группа: Удаленные





Omad
 
[MEXMON]Дата: DUSHANBA, 2014.12.29, 18:31 | Сообщение # 303
Группа: Удаленные





Omad
 
_DaNiEl_Дата: SESHANBA, 2014.12.30, 03:17 | Сообщение # 304
Группа: Удаленные





Qomad
 
[MEXMON]Дата: PAYSHANBA, 2015.01.01, 23:31 | Сообщение # 305
Группа: Удаленные





Omad
 
_markof_Дата: MUBORAK JUMA, 2015.01.02, 19:58 | Сообщение # 306
Tajribali
Группа: FAOL
Сообщений: 574
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: OFLAYN
wink
 
[MEXMON]Дата: SHANBA, 2015.01.03, 16:17 | Сообщение # 307
Группа: Удаленные





Ibrat olsa arzidi
 
MUHAMMADKARIMДата: YAKSHANBA, 2015.01.04, 16:14 | Сообщение # 308
Группа: Удаленные
Сообщений: 1242





tochniy
 
[MEXMON]Дата: CHORSHANBA, 2015.01.07, 15:23 | Сообщение # 309
Группа: Удаленные





Ha
 
MUHAMMADKARIMДата: CHORSHANBA, 2015.01.07, 21:03 | Сообщение # 310
Группа: Удаленные
Сообщений: 1242





xm
 
[MEXMON]Дата: PAYSHANBA, 2015.01.08, 09:10 | Сообщение # 311
Группа: Удаленные





Ibrat olsa arzidi to'g'rimi
 
_markof_Дата: PAYSHANBA, 2015.01.08, 12:56 | Сообщение # 312
Tajribali
Группа: FAOL
Сообщений: 574
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: OFLAYN
Da
 
[MEXMON]Дата: DUSHANBA, 2015.01.12, 09:25 | Сообщение # 313
Группа: Удаленные





Hada
 
_markof_Дата: DUSHANBA, 2015.01.12, 17:05 | Сообщение # 314
Tajribali
Группа: FAOL
Сообщений: 574
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: OFLAYN
Da
 
odiljon_-_oxranДата: SESHANBA, 2016.10.04, 17:05 | Сообщение # 315
Ijodkor
Группа: FAOL
Сообщений: 1163
Награды: 0
Репутация: 20
Статус: OFLAYN
.. Mен МУҲАММАД..!
Ушбу ҳикояни ҳар сафар ўқиганимда, ўзим учун янги ва янги маъноларни ибрат қилиб оламан...
Сизларга ҳам Аллоҳ учун илиндим)

... 80 - йилларнинг охирлари эди... Биз яъни, мен ва онам отамиздан айирилганимиздан сўнг, Туркиядан Германияга кўчиб ўтишимизга тўғри келди... У ерда тоғам анчадан бери ИСТИҚОМАТ қилиб, иш ва уй-жойга эга эди...
Биз ўша ерга бориб, жойлашдик... Ватанда инглиз тилида ўқиганим учун бу ерда ҳам қийналмадим. Мени ижтимоий сиёсатга ихтисослаштирилган мактаб гимназиясига 6 - синфни давом эттиришим учун жойлаштиришди...

... Бир қараганда ҳаммаси бинойидек кетаётган эди. Ўқитиш тизими яхши, таомлари мазали, айниқса, уни текинга беришлари айни МУДДАО эди... Болалар билан ҳам тезда чиқишиб кетдик. Аммо кўнглимни бир ерини хижил қиладиган нарса ҳам йўқ эмасди...
Бу синфимиздаги асли Жанубий Америкалик бўлган бола бўлиб, уни негадир ЖИНИМ суймасди... Негаки, у хар доим бошқаларни камситар, ўзидан паст санар, масҳара қилар эди...
... Аммо бир нарсани тан олиш керакки, у ҳаммадан аълочи ва билимдон ҳам бўлиб, нуқул ўқитувчиларни оғзидан тушмасди...
Ҳаммасидан ўтиб тушгани у МУСУЛМОНларни ёқтирмай, хар доим қаердандир хато топишга ва уни ҳаспўшлашга уста эди...
Мени эса кундан-кунга унга нисбатан ғазабим қайнар, кўргани кўзим йўқ, озгина ҳасадим ҳам сезиларди...

... Кунларнинг бирида мен ана шундай ғазаб ва ҲАСАД тойчоғига миниб, уйга келдим...
Қўшимча дарслар чўзилгани боис, кеч қолдим. Намозларим ҳам қазо бўлган эди...
Кечки таомни танаввул қилиш вақтида онам мени юзимдаги ғазаб аралаш ранг-рўйни кўриб, аста гап бошлади.
- Ҳа ўғлим тинчликми..?
- Ҳммм тинчлик.
- Ҳафа кўринасан, нима бўлди. Ёмон бахо олдингми..?
- Йўқ хаммаси яхши.
- Айтавер..! Балки бирон МАСЛАҲАТ берарман. Ёки тоғанг билан гаплашадиган гапми..?
- Йўқ оддий нарса.
- Ҳа яна ўша синфдошинг билан урушдингми. Қўйсангчи ўшани ўғлим... У барибир сенга тенг бўлаолмайди...
- Нима..!? Қанақасига..! sad - Бирдан хўрлигим келиб, овозим баланлашди. Тинмай онамга сайрай кетдим...
--- У синфда ЭНГ ЗЎРИ бўлса... Мен унга тенг келаолмайман...
-> Агар билсангиз она у ўз тилидан ташқари немис тилини, франсуз тилини, рус тилини, хатто оз-моз лотин тилини ҳам билади...
-> Агар билсангиз, у энг СЎНГГИ МОДАда кийинади, деярли хар куни бошқача либос...
-> Овқатланса овқатини деярли ярмини қолдиради, емайди. Бу АРИСТОКРАТлик белгиси экан...
-> Агар билсангиз, унга отасидан катта бир шахарни сотиб олишга етадиган БОЙЛИК қолган. У синфимизда энг бойи...
-> Агар билсангиз уни синфда ҳамма қизлар яхши кўришади лекин, у хамма қизларни камситиб, менсимайди. Айтишича АЁЛ КИШИ фақат эркак кишига қул бўлиш учун яратилган экан... Шундай бўлсада, қизлар барибир уни яхши кўришаверади...
-> Агар билсангиз, у бир юз иккита давлатни номини пойтахтлари билан қўшиб ёддан билади. Деярли барча қаҳрамонларни исмини ва тарихини сув қилиб юборган...
-> Агар билсангиз у деярли барча махсус қисқартма сўзларни калит сўзини ва нимани англатишини билади... У бўлажак ЖОСУС..!
-> Агар билсангиз, у хафтасига икки марта черковга қатнайди...
-> Агар билсангиз уни исми Диего.. Бугунги кундаги энг машхур футбалистни исми қўйилган. У ўзини исми билан фахирланади...
Айтишича уни исми хали узоқ йиллар одамлар эсида сақланар экан...!

... Шу тариқа мен онамга узундан узоқ таърифлар келтириб, синфдошим Диегони ДАҲОЛАР ДАҲОСИ эканини уқтириб қўйишга харакат қилдим...

... Онам эса бир оғиз ҳам сўз айтмасдан дастурхонни йиғиштирдилар... Менга хайрли тун тилаб, ётоқларига кириб кетдилар. ..
Бу холдан ҳам аччиғим чиқди. Шунча гапни нимага гапирдим хайронман. Хўмрайиб жойимга бориб ётдим. Озгина ўйлаб қарасам, онамни дилларини камситиб қўйипман шекилли...
Уларни мени катта қилиш ва яхши инсон бўлиб, етишишимга бор имкониятлари билан курашишлари кундек равшанку...
Эй..! Бекор ҳафа қилдим..!!!
Шундай ўйлай-ўйлай уёққа-буёққа думалаб, амаллаб ухлаб ҳам қолдим...

... Эрталаб БОМДОД намозидан сўнг, бироз ўтиб дастурхон атрофига йиғилдик...
Тоғам шоша-пиша чой ичиб, кенойим билан ишга

Добавлено (2016.10.04, 17:03)
---------------------------------------------
... ~ Ўғлим...! Кечаги гапларингни яхшилаб ўйлаб кўрдим. Лекин бунда сени КАМСИТАДИГАН хеч нарса топа олмадим...
Аксинча, сенда бир қанча устунликларни кўрдим...
... Сен менга уни -> бир қанча тилларни билади ва унда бемалол ўз она тилидек гаплаша олади дединг... Ҳа бу яхши албатта. Сен ҳам у билган тилларни деярли ўрганияпсан...
Лекин у сен билган АРАБ ТИЛИНИ билмайди... Унинг ўрганган тиллари одамлар орасида, одамларни англаш учун хизмат қилади...
Сен билган тил эса, ОЛАМЛАР РОББИСИНИ англашга хизмат қилади... Чунки, Қуръони Карим шу тилда нозил бўлган... Бу билан сен Аллоҳ таолога яқин бўласан...
Мана сени устунлигинг қаерда..!

... Сен менга яна, у энг -> сўнгги модада кийинади, деярли хар куни либосларини ўзгартиради дединг... Агар билсанг бу КИБР белгисидир...
Кейин бугунги сўнгги мода қандай ўзи, қоп-қора кийиниш, сочини шайтонга ўхшаб, тепага тикка-тикка қилиб турмаклаш, қўлларига алақандай йиртқич ҳайвонларни суратини туширишми...?
Йўқ бу -> инсониятнинг фитратига тўғри келмайди. Сенчи, атига иккита кийиминг бўлса ҳам, СУННАТга мувофиқ оппоқ..! Сочларинг, хатто юришларинг ҳам суннатга сингган...
Агар, мободо учинчи кийимга эга бўлсанг, дарров ижарада турадиган хинд қўшнимизни ўғлига биринчи кийимингни берасан...
Бу суннат, камтаринлик белгиси эмасми...!?
Мана сени устунлигинг қаерда..!

... Сен менга яна, у таомларини охиригача емайди, қолдиқ қолдиради дединг... Бу АРИСТОКРАТЛИК белгиси экан... Агар билсанг бу ундай эмас...
Бу -> қотиллик белгисидир... Ўзи истеъмол қиладиган меъёрдан ортиқча овқатни олишга олиб, сўнг уни увол қилиш қотилликдир...
Қандай дейсанми... Дунёни қанчадан қанча ерларида ИНСОНИЯТ оч-ялонғоч ҳолда жон беряпти...
Аслида исроф бўлаётган махсулотлар уларнинг хақлари эди. Аммо ўша қўштирноқ ичидаги аристакратларинг уларни на ўзларига ва на ночорларга раво кўряптилар...
Улар аристакрат қотиллардир...
Сенчи, агар таъомингни еб бўлсанг, уни юқини ҳам нон билан артиб, еб қўясан. Нега биласанми...? Биласан..! Чунки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилганлар. Сен эса Ул зотга эргашяпсан...
Аслида Ийсо алйҳиссалом уларга бундай қилишни буюрмаган ва ўзлари ҳам қилмаган. Улар эса, унга эргашмадилар. Сен эса, СУННАТни махкам ушладинг...
Мана сени устунлигинг қаерда..!

... Сен менга яна, унинг -> отасидан катта бойлик қолган дединг. Бу бойлик билан бутин бир шахарни сотиб олиш мумкин экан... Тўғри бойлик яхши нарса. Аммо у ўткинчидир...
Айниқса, уни тўғри йўлга сарф қилишни билмайдиган кишининг қўлида бўлса...
У ўша бойликка келажакда машина, яхта, вилла, мансаб ва шу каби бир қанча ДУНЁВИЙ НАРСАЛАР сотиб олиши мумкин ва ўзини бахтли ҳисоблаши ҳам мумкин... Лекин, аслида ундай эмас. Бу -> БАХТ дегани эмас...
Инсоннинг саодати бойлик билан эмас балки, ўзини ким эканлигини англаш билан бўлади...
У қачон ўзини қул, хожаси Аллоҳ таоло эканлигини чуқур англаб етса, ўша хақиқий саодатдир... Сенда бу имконият бор... Отангдан сенга икки юзга яқин КИТОБЛАР мерос бўлиб қолган... Булар сени Роббингни танишга ва сени унинг хақиқий қули қилишга йўл кўрсатади...
Сен агар шухратга ва давлатга эга бўлмоқчи бўлсанг, унда буюк мутафаккирларниг айтганларини қил... Улар: ~ “СЕН РОББИНГНИ ТАНИ.. РОББИНГ СЕНИ ТАНИТАДИ..!” шиори билан яшашган... Сенда бу имконият ҳам бор...
Мана сени устунлигинг қаерда..!

... Сен менга яна, у -> қизларни менсимайди, уларни устидан кулади, аёл аслида эркак учун қул қилиб яратилган дейди, дединг...
Бу аёлларга нисбатан ТУХМАТдир... Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, бундай гап йўқ. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни нега "ибни Марям" деди биласанми... Бу билан у аёл мартабасини кўкларга кўтармадими...
Аслида У ЗОТ Ийсони Аллоҳнинг қули ёки, шундайгина Ийсо деб айтиб қўйса бўларди... Лекин ундай қилмади. Бу билан У Марямни улуғлади. Марям сояси остида бутун аёл зотини, ОНА зотини улуғлади...
Қуръони Каримда Биз хар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик дейилган. Бир нарсага иккинчи нарсани қул қилиб яратдик демаган...
Жуфт сўзини моҳиятида нима ётишини биласанми..? Бу ТЕНГЛИК дегани..

Добавлено (2016.10.04, 17:03)
---------------------------------------------
Бу ТЕНГЛИК дегани.. Бу бир бирига боғлиқ икки нарса дегани...
Бири бўлмаса, иккинчиси мустақил харакат қилолмайди...
Масалан: ЭЛЕКТР ТОКИ ни мусбат ва манфийлигини олайлик. Агар, бирини олиб ташласак, иккинчисидан иш чиқмайди. Улар биргаликда ток хосил қилишади...
Хожа эса, қулсиз мустақил харакат қила олади. Жуфт эса, ундай эмас... Қуръони Каримда яна, аёлни эрнинг сокинлиги учун яратилганлиги айтилган. Аёлсиз эркакнинг кўнгли хеч қачон тўлмайди... Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: ~ “Аёллар эрларнинг туғишганларидир..” деб, марҳамат қилганлар... Синфдошинг шунчалик қилса ҳам, қизлар уни барибир яхши кўраверади дединг...
Ҳа инсоннинг табиити шунақа. Уни қанча узоққа туртқиласанг, у сенга янада яқин бўлишга харакат қилади. Қизлар ҳали ёш. Улар катта бўлгач, ақилларини ишга солганларида, уларга бошқача ИНСОН кераклигини билишади...
Масалан сендек... Чунки сен аёлларни хурмат қиласан, уларга ортиқча гапирмайсан... Шариъат доирасидан чиқмасдан улар билан худди туғишганларингдек муомала қиласан...
Сен уларни қул деб эмас балки, ўз тенгинг, туғишганинг, кўнглинг сокинлиги сабабчиси деб биласан. Улар буни барибир англаб етишади...
Мана сени устунлигинг қаерда..!

... Сен менга яна, уни -> ёдлаш қобилияти устунлигини, кўплаб давлатларни номини пойтахтлари билан ёддан билишини, қисқартма ва калит сўзларни еча олишини айтдинг...
Тўғри бу яхши ҚОБИЛИЯТ... Аммо буни қандай ишлатишга боғлиқ..
Сен ҳам ундан қолишмайсан, у билган нарсаларни биласан. Лекин у ўз инжилини ёддан билмайди. Ундан ҳатто ~ Инжилни 7 боб, 28 бўлимини тушинтириб бер десанг, довдирайди...
Қўйиб берса ўзи илоҳий китоб деб турган нарсани, бу нотўғри тушиб қолган, ёки, нотўғри ёзилган дейди. Чунки унда мусулмонларга ён босадиган нарсалар ёзилган..
Ўзи илоҳий китоб деб туриб, ўзи тан олмайди... Яна қахрамонларни, пайғамбарларни тарихини билади дединг...
Бу тарих қандай ўзи..?
Довуд алайҳиссалом ҳақида сўрасанг, -> зинода айблашади...
Ийсо алайҳиссалом ҳақида эса, асти қўявер. Хуллас соф табиятли ва маъсум бўлган Пайғамбарлар ҳам БЎХТОН ва тухматларга қориштириб ташланган...
Сенчи, бу тарихга қандай қарайсан...
Сен бир юз ўн тўртта сурани яъни олти минг олитюздан ортиқ оятли Қуръони Каримни ёддан биласан. Ўз Пайғамбарингдан ташқари яна йигирма бешта пайғамбарни хақ тарихи билан биласан... Уларни тан оласан, МАЪСУМ дейсан. Сендан Бақара сураси нима учун бундай аталган десам, дарров биласан..
Бирон сурани тафсирини яъни ўша синфдошинг сўзи билан айтганда калит сўзини айт десам, бирпасда, Қуръон, ҳадис, ижмодан фойдаланиб, ечиб ташлайсан... Тафсир қиласан...
Уни бўлажак буюк ЖОСУС дединг...
Сен бўлажак -> МУФАССИРсан... У келажакда бир давлат билан бошқаси ўртасида сир ташиса, сен келажакда одамлар орасини ИСЛОҲ қиласан ин шаа Аллоҳ...
Мана сени устунлигинг қаерда..! cry

... Сен менга яна, уни -> кунига икки марта черковга қатнайди дединг. Қара буни нимаси устин. У бор-йўғи ҳафтада икки бор ҳудосини эсга олади... Сен эса кунига беш марта...
Бу ҳафтасига ўттиз беш марта бўлади...
Кимники кўп..?
Мана сени устунлигинг қаерда..! cry

... Сен менга яна, уни исми ДИЕГО дединг...
Уни айтишича бу исм асрлар давомида машхур бўлар экан... Яъни бугунги кундаги энг машхур футболчи Диего Марадонани исми... Ҳа тўғри..!
... Бу машхур исм. Лекин бу ҳам эскиради... Қандай дейсанми. Ўн йилдан сўнг янги футболчи чиқади ва уни исми машхур бўлади. Диего эса эскиради. Уни кимдир эслайди, кимдир эса йўқ. Сени исмингчи..?
Сени исминг МУҲАММАД..!!!!
Расулимиз саллоллоҳу алайҳи васалламни исмлари! Бу исм эскирмайди... Чунки бу исм сўнгги Пайғамбарнинг исмидир... Унданг сўнг бошқа Пайғамбар келмайдики, одамлар уни унутишса....
То қиёматгача бу исм порлаб, сайқалланиб бораверади...
То қиёматгача бундай исмлар ер юзини босиб кетади... Бу исмни олдида миллионлаб Диего исмлари фидо бўлсин...
Сени исминг МУҲАММАД...!
Мана сени устунлигинг қаерда..!...

cry cry cry

... Онамнинг бу сабоқидан кейин, мен бақадай қотиб қолдим...
Этим увишиб кетди. Қандай ҳам яхши танбеҳ..! Мен онамни

Добавлено (2016.10.04, 17:05)
---------------------------------------------
Мен онамни сўзларини дилимга шундай жойладимки, уни хеч бир нарса билан қириб, олиб ташлаб бўлмайди...
Менга бу шундай сабоқ бўлдики, ҳаётимнинг барча ерида асқотди...
Мен ўша кундан бошлаб, исмимга мос бўлишлик учун харакат қила бошладим...
Расулимиз саллоллоҳу алайҳи васалламга ҳам исмда, ҳам жисмда, ҳам сийратда, ҳам хилқатда, ўхшашга харакат қилдим...

Йўқ-йўқ! Бир мен эмас балки, бутун мусулмонлар Ул зотга ўхшашга харакат қилар эканлар..!
МЕН МУХАММАДМЕН....!
Бу исмни эгаси бўлиш мен учун шараф...
Агар билсангиз, мен Диегони барча афзалликларини мана шу биргина исмга алишмайман..!

... Чин дилдан унга ўхшашга харакат қилаётганимиз ва эргашаётганимиз Муҳаммад Мустафога саловатларнинг сараси бўлсин..!
... Бизни унинг умматидан қилган Аллоҳ таолога ҳамдларнинг чексизи бўлсин дейман..!
Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ..!

МАНА ШУНДАЙ ФИДОКОР ОНАЛАРИМИЗ КЎПАЙСИН..
Муаллиф ва ўқиётганлардан Аллоҳ рози бўлсин

 
  • Страница 13 из 13
  • «
  • 1
  • 2
  • 11
  • 12
  • 13
Поиск:

2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz