Фото: “қалдирғочлар” устози Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганлиги хусусида ҳам сўз юритиб, бу ҳар мураббий учун шараф эканлигини билдирди. Осиё чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сайпа” ўйинидан олдин, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
“Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шогирдларининг дастлабки ўйинда йўл қўйган хатолари устида жиддий ишлангани ва жавоб учрашувига янада пуҳта тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.
“Эртага бизни жуда ҳам жиддий ўйин кутиб турибди. Буни барча футболчилар дастлабки ўйиндан-да чуқурроқ ҳис қилишмоқда. Гарчи, икки учрашув орасидаги вақт мобайнида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган бўлсакда, жамоа керагича тайёргарлик кўрди, деб ўйлайман.Аввало, ўтган баҳсдаги йўл қўйилган хатолар устида жиддий ишладик. Тўғри, барча масалани Эрондаёқ хал қилишимиз мумкин эди, аммо бу – футбол. Унда ҳеч ким хатолардан ҳоли эмас. Йўл қўйилган айрим хатолар эвазига, якунда дуранг ўйнадик. Шунга қарамай, жавоб беллашувидан олдин устунлик биз томонда. Умид қиламанки, буни ўйин томонлама ҳам, натижа томонлама ҳам оқлаймиз”, - деди у.
Шунингдек, “қалдирғочлар” устози Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганлиги хусусида ҳам сўз юритиб, бу ҳар мураббий учун шараф эканлигини билдирди.
“Мамлакатимиз бош жамоасига устозлик қилиш учун мени муносиб деб топишган экан мен бундан бағоятда хурсандман. Миллий терма жамоада ишлаш ҳар бир мураббий учун шараф, жумладан мен учун ҳам. Негаки, бу халқимиз футболининг юзи. Шу боис, ушбу масъулиятли вазифани ситқидилдан бажариб, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. “Бунёдкор”га келадиган бўлсак, ҳозирча ҳали клубдан кетганим йўқ. Айни пайтда фикру хаёлим эртанги ўйин билан боғлиқ. Қолганини вақт кўрсатади”.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ҳамда “Сайпа” клублари ўртасидаги ўйин 24 сентябр куни МХСК стадионида соат 16:00 да бошланади.
Добавлено (2008.09.24, 03:22)
---------------------------------------------
Фото: Зиконинг ташрифи билан "Бунёдкор" клуби навбатдаги шов-шувга сабабчи бўлиши мумкин.
Шу кунларда бразилиялик мутахассис Зико “Бунёдкор” клуби билан музокара ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, 55 ёшли мураббий жамоада бош мураббийлик постини эгаллайди.
Шунингдек, Артур Антуньес Коимбра ёки шунчаки Зико Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритиши кўзда тутилган. Фақат у терма жамоада Рауф Инилеевнинг ўрнини эгаллаган Миржалол Қосимовга маслаҳатчи-мураббий сифатида кўмаклашади.
Агар музокаралар иккала томон учун ҳам муваффақиятли якунланса, Зико Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўз омадини синаб кўриши мумкин бўлади. Бунгача у Туркиянинг “Фенербахче” клуби билан миллий чемпионатда зафар қучиш билан бирга УЕФА чемпионлар лигасида ҳам омадли қатнашган.
Таъкидлаш лозимки, Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки учрашувида “Бунёдкор” футболчилари Эроннинг “Сайпа” жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишди. Энди эса, улар 24 сентябр куни рақибларини Тошкентда қабул қилишади.
Добавлено (2008.09.25, 03:11)
---------------------------------------------
Шу йилнинг 22 сентябр куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг Цюрихдаги қароргоҳига ташриф буюрди ва ФИФА Президенти Йозеф Блаттер билан учрашди. Усмонов ФИФА раҳбариятини Ўзбекистон футболида олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар ҳақида, жумладан, миллий стадионнинг таъмирланиши ва яқинда ташкил этилган профессионал футбол лигаси ҳақида хабардор қилди. ФИФА.cом мухбири унинг Цюрихдалиги чоғида ЎФФ Президенти билан суҳбат қуриш имкониятига эга бўлди.
- Жаноб Усмонов, Цюрихга нима мақсадда ташриф буюрдингиз?
- Ўзбекистонда футбол соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ишлар ҳақида бохабар қилиш мақсадида биз ФИФА Президенти Йозеф Блаттер билан учрашув белгилагандик. Давлатимиз замонавий спорт инфратузилмаларини барпо этган ҳолда, айниқса ёшларда футболга қизиқиш уйғотиш учун жиддий саъйи-ҳаракатлар олиб бормоқда. Охирги икки йилда миллий стадионни таъмирлаш ҳамда ёшлар футбол мактабларини таъмирлаш, қуриш ва уларни керакли анжомлар билан таъминлаш учун 14 миллион АҚШ доллари сарфланди. Ҳозирда бизда бутун мамлакат бўйлаб 12 та шундай футболга ихтисослашган академиялар мавжуд. Мен ФИФА Президентини миллий стадионнинг таъмирланганлиги ҳамда янги "Тошкент Футбол Саройи" спорт комплексини қуриш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида хабардор қилдим. У 2009 йил октябр ойиида қуриб битказилиши режалаштирилган. Барча амалга оширилган ишлар мамлакатда футболни ривожлантиришга ва ёш авлодни юқори сифатли инфратузилма билан таъминлашга қаратилган. Профессионал лиганинг 16 та жамоаси профессионал фаолият олиб боради деган умиддамиз.
−Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги лаҳзалардагина 2006 йилги Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганди, бироқ бу сафарги саралаш баҳсларида Қатар ва Австралиядан мағлуб бўлгач, терма жамоангиз гуруҳда сўнгги поғонани банд этиб турибди. Саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаш учун имкониятларингиз қолдими?
- Менга бу саволни кўп марта беришди. Иккита учрашувни бой берган бўлсак-да, ҳали ҳам имкониятларимиз бор деб ўйлайман. Лекин шуни ҳам айтиш жоизки, ҳозирги вақтда Жаҳон чемпионатига йўл олиш бизнинг бош мақсадимиз эмас ва реал олиб қаралса, ҳозир буни уддалайдиган ҳолатда ҳам эмасмиз.
−Ўзбекистон терма жамоаси қачон буни уддалай олади деб ўйлайсиз?
- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни ҳисобга олсак, тўрт-беш йилдан сўнг биз буни уддалай оладиган бўлишимизга кўзим етади.