
Статистика |
XOZIR SAYTDA 5 MEXMON 5 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ЎЗБЕКИСТОНИМ
ЎЗБЕКИСТОНИМ
Мустақил юртим – мунаввар юртим, Меҳру муҳаббатим жонимни тутай. Васлингга атаб шеърларим битиб, Дунёга сени тараннум этай. Сен менинг юртим – донғи жаҳоним, Тупроғи олтин – Ўзбекистоним.
Табиатинг бор ажиб беғубор, Етти иқлимга таралган донғи. Унда турфа хил неъматлар бисёр, Бехиштдан хурлар келтирган чоғи. Сен менинг юртим – донғи жаҳоним, Тупроғи олтин – Ўзбекистоним.
Ўлкан тоғларинг тенгрангда бисёр, Зўр хайбатингдан бергайдир дарак. Бари туташган такрор ва такрор, Аҳил элингдек гўё муштарак. Сен менинг юртим – донғи жаҳоним, Тупроғи олтин – Ўзбекистоним.
Тоабад мангу меросларинг бор, Сен билан доим қилгайман ғурур. Бобур, Улуғбек, Амир Темурлар, Дунёга донғинг таратиб турур. Сен менинг юртим – донғи жаҳоним, Тупроғи олтин – Ўзбекистоним.
Иқболинг буюк – иқболинг порлоқ, Билимда тенгсиз дилбандларинг бор. Сенга жонини бергувчи ҳар чоқ, Жасур ва қўрқмас фарзандларинг бор. Сен менинг юртим – донғи жаҳоним, Тупроғи олтин – Ўзбекистоним.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 302
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|