
Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ТАРК ЭТМА ДУНЁНИ
ТАРК ЭТМА ДУНЁНИ
Оғир дард ичимни кемирди чунон, Сенга дардларимни айта олмадим. Бағрингни тилибман билмай ногаҳон, Афсус энди сенга қайта олмадим.
Тунлари бедордек ойга боқаман, Кундузи порламас қўёш мисоли. Кўз ёшим тулдирган сойда оқаман, Сувда ҳам учмас бу оташ ниҳоли.
Гоҳида шиддатли уммондек тўлиб, Дунёга ҳайқириб, тошгим келади. Гоҳида чопқир бир самандек бўлиб, Сен томон югуриб шошгим келади.
Не қилай нигорим юзинг кўрмайин, Сарғайиб боряпман хазон сингари. Майли бахтга тўлиб яшагин, аммо Тарк этма дунёни мендан илгари.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 297
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|