
Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
СОҒИНЧИМ
СОҒИНЧИМ
Соғинчим ичимга сиғмайди шу дам, Сен тамон талпинар ҳар кун дам - бадам. Неча бор ой юзинг кўриб келсам ҳам, Яна кўрмоқ истайди бу юрак задам.
Ул ёр деб жонимни тирмалаб ўтар, Шул ёр деб боримни тимдалаб ўтар. Қулоқ ҳам осмасам оҳ-у, зорига, Хунобим ошириб урмалаб кетар.
Ҳар кўрганда отдек дукурлар этар, Бағримни бир эски бухчадек титар. Унинг бу ҳолига қандоқ сабр этай, Қай кунда унинг бу нағмаси битар.
Шартта олиб тошга, ургим келади, Парчаларин қўрга кўмгим келади. Кўксимни бу шумдан ҳалосла этиб, Соғинч гуноҳисиз юргим келади.
Эй соғинч жонимга нағма қилмай тур, Сўзимга ҳам бу гал қани кирмай кўр. Эҳ, яна кўрмоқ истайдир кўнгил. Соғинчим у томон мени элтгил юр.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 323
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|