
Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
Севгим дарддошим
Севгим дарддошим дейми, Ёки қалбтошим дейми, Хажринг тирнар хижжалаб, Йўқдир бардошим дейми.
Йўлингда кўзим бўзлар, Ҳар нарсаларни сўзлар, Қалб қуримда асрадим, Тушмасин ёмон кўзлар.
Гуллар тутай эркалаб, Хох кеч у хох эрталаб. Фироқинг тинч қўймайди, Юраккинам бурдалаб.
Сен ягона жонимсан, Ҳам йуғ у ҳам боримсан. Кунларимнинг хамдами. Ёлғиз мададкоримсан.
Оловлар ютдим мана, Интизор кутдим мана, Келсанг жоним азизам, Дилда бўлгай танътана.
Севгим оромим дейми, Ё дилоромим дейми, Кўзларингга термулиб, Ягонам борим дейми,
Не деяйин бирма бир, Сўзлар келар тирма тир. Юрагингда нелар бор, Ўзинг айт,жоним гапир.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 282
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|