
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
СЕВГИЛИМ
СЕВГИЛИМ
Кипригинг наштардек қалбимга ботди, Сўзларинг дилимга орзу уйғотди. Сени севиб доим тонгларим отди, Ортга қайтмас бўлиб кетган севгилим.
Юрагим сенсиз ўт оловда ҳамон, Сени унутолмай қийналар бу жон. Кўрмасам гар ҳолим харобдир ёмон, Ортга қайтмас бўлиб кетган севгилим.
Сенсиз бу дунёда турмоғим бекор, Ажиб ширин бахтлар қурмоғим бекор. Ўзга ёрга кўнгил бермоғим бекор, Ортга қайтмас бўлиб кетган севгилим.
Бир бора назар қил азобда қолмай, Орзу этиб энди саробда қолмай. Ишқ шамолидай зил гирдобда қолмай, Ортга қайтмас бўлиб кетган севгилим.
Бир кун келар албат ортга қайтарсан, Дил сўзларинг барин менга айтарсан. Менинг учун гўзал байтлар битарсар, Ортга қайтмас бўлиб қайтган севгилим.
Афсунгар нигоҳинг ақлимни олди, Кўзларинг қароси дилга чўғ солди. Юрагимда сендан ёнар ишқ қолди, Оҳ ,менинг беназир барно севгилим!
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 859
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|