
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
СЕНИ СЕВИБ ЯШАЙМАН
СЕНИ СЕВИБ ЯШАЙМАН
Кўзларимнинг қароси сенсан, Сўзларимнинг сароси сенсан. Ҳаётимнинг маъноси сенсан, Ҳамон, сени севиб яшайман.
Дардларимнинг ошноси ўзинг, Мафтун этган ҳар бир сўзларинг. Дилдан кетмас қаро кўзларинг, Ҳамон, сени севиб яшайман.
Қадамингда ўтлар ёнади, Ошиқларинг тилдан қолади. Ҳаётимга оғу солади, Ҳамон, сени севиб яшайман.
Йўлларимда сўнмас чироқсан, Юрагимда қолган фироқсан. Нечун энди мендан йироқсан, Ҳамон, сени севиб яшайман.
Дил розимни ўқиб қоларсан, Ошиғингни ёдга оларсан. Бир кун албат келиб қоларсан, Ҳамон, сени севиб яшайман.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 536
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|